Кўпинча жуфтимизнинг характери ёки одатларидаги ўзгаришлар жанжаллар ва ажралишларга сабаб бўлади. Бироқ, ўзгаришлар муқаррар, шунчаки уларни қабул қилишни ўрганиш зарур.

Севимли инсондаги ўзгаришлар четлашишни юзага келтириб, жанжалларга олиб келади. Бироқ, ҳар қандай узоқ муддатли муносабатларда иккала одам ҳам эртами ёки кеч ўзгаради. Қачонлардир Сиз севиб қолган одам албатта нотаниш кимгадир айланади ва унинг янада ақлли ёки яхши бўлиб қолади дегани эмас. Деярли барчамиз қоячилардан уй одамларига, исёнчилардан – ўрта бўғим бошлиқларига айланамиз. Баъзида шу каби ўзгаришларни одамлар ҳиёнат сифатида қабул қилади.

Яқин кишингиз Сиз кутганларга мувофиқ келмай қолса, ҳудди у шартномани бузгандек туюлади.

Психологлар нима учун шундай бўлиши устида бош қотирдилар. Уларнинг фикрича, муаммо ўзгаришларнинг ўзида эмас, балки бизнинг воқеа тарихининг якуни сифатида хато қабул қилишга мойиллигимиз билан боғлиқ.

“Одамлар – шаклланиши якунига етди деган хато фикрга борадиган доим ривожланиб борувчи мавжудотлардир, - дейди Гарвард университетининг социал психология профессори Дэниел Гилберт ўзининг TED тадбирида сўзлаган нутқида. – Ҳозирда мавжуд бўлган Сиз аввал бўлган кўринишларингиз каби оний, тезкор ва ўзгарувчандир. Ҳаётимизда муқим бўлган ягона нарса – бу ўзгаришлар”.

2013 йилда Гилберт ҳамкасблари билан бирга ўтказган тадқиқотида барча иштирокчилар (уларнинг ёшлари 18 дан 68 гача бўлган) 10 йил давомида кутганларидан анча кўроқ ўзгарганларини қайд этишган.

Ўзимиздаги ўзгаришларга мослаша олсак-да, яқин кишимиздаги ўзгаришларни қабул қилиш қийин кечади.

Бундай ҳиссиётлар бизда фақат одамлардаги ўзгаришлар туфайли эмас, балки қандайдир буюмлар ёки жойларнинг ўзгариши натижасида ҳам юзага келади. Масалан, аксариятга ўзлари туғилиб ўсган шаҳарлари ҳозир бошқача бўлиб қолгандек туюлади: барча яхши одамлар кўчиб кетган, ишлаётган дўконлар ёпилган. Қизиғи, бир фақатгина ўша “яхши одамлар”нинг кимлиги ва “ишлаб турган дўконлар” қайсилигини тан олмаган ҳолда, бир жой ҳақида шундай сўзлашимиз мумкин.

Ўзгаришларга нисбатан зиддиятни аланга олдирадиган ўтмишни соғиниш – табиий инсоний ҳиссиётдир.

Турмуш ўртоғингиздан доим мамнун бўлиб қолиш учун бу одамнинг турли қиёфалари билан бахтли бўлишни ўрганиш керак. Ўз жуфтлари билан бир неча ўн йиллар давомида яшаб келатёган аксарият одамлар “Мен биргина одам билан камида уч хил турмушда яшаганман”, дея таъкидлашади.

Фикримизча, ушбу ҳолатда энг мақбул йўл – ўзгаришларга қаршилик билдирмасдан, уларга йўл очиб беришдир. Бундай ҳаракат севимли кишингиз ҳаддат ташқари кўп ёки аксинча, кам ўзгарган ҳолатда қутқариб қолади. Унутманг: Сиз хоҳлайсизми ёки йўқ – вақти келиб ўзгаришлар барибир юз беради.