Штанга – фақат ёшларнинг хоббисими? Қўлингизга бир қаранг. Унда жами мушак массангизнинг 10 фоизи жамланган. Энди эса қўлдаги барча мушаклар йўқолган деб тасаввур қилинг. Фақатгина тери осилиб турган суяклардан бошқа ҳеч нарса қолмади. Эркак киши 24 дан 50 ёшгача айнан шунча мушак массасини йўқотади. 60 ёшга бориб эса яна шунчаси йўқолади. Чорак аср яшаган эркак ҳар йили ўртача мушак массасининг 1 фоизини йўқота бошлайди.

Ёқимли факт: бу ҳолат эркак киши мушакларини сақлаб қолиш учун ҳеч нарса қилмаганида юз беради.

Мушаклар кетиши билан суяклар, бўғимлар, умуртқа заифлашади. Қанд диабети, юрак-томир ва бошқа касалликларнинг юзага келиши хавфи ортади. Агар организмингизнинг муҳим хусусияти – кексайишга қаршиликни мунтазам равишда ривожлантириб келган бўлсангиз, ҳаттоки 90 ёшда ҳам куч спорти билан шуғулланиш учун ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас. Куч спорти – бу кексайишга қаршилик кўрсатиш. Оғирликларни кўтариш организм учун мушак массасини йўқотиш эмас, аксинча кўпайтириш учун табиий ваэнг кучли сигнал ҳисобланади. Айнан шу фикрни тиббиёт фанлари докторлари тасдиқлайди ва уларга қарши чиқиш ҳуқуқимиз йўқ.

Бу саломатлик учун фойдали

Мичиган Университетида олиб борилган тадқиқотлар оддий бир ҳақиқатни яққол намоён этди. Икки ой давомида ҳайтасига учта асосий машғулот – ва сенинг АД саккиз поғонага кўтарилади. Кексароқ ёшда бу инсульт содир бўлиши эҳтимолининг 40 фоизга камайишини билдиради.

Бу суякларни мустаҳкамлайди

Ёш ўтиши билан эркаклар вазнини, мувофиқ равишда мустаҳкамликни ҳам йўқотадилар. Бир куни бу ҳолат тос синиши ёки умуртқанинг шикастланишига сабаб бўлиши мумкин. Майо клиникасининг статистикаси хавотирли маълумотларни кўрсатмоқда: ёши каттароқ 30 фоиз эркаклар тос синишидан сўнг бир йила давомида вафот этган. Умуртқанинг заифлашиши бизни XXI аср Квазимодосига ўхшатиб қўяди. Journal of Applied Physiology нашрида чоп этилган тадқиқотлар 16 ҳафталик куч билан боғлиқ машқлардан сўнг тос суяги мустаҳкамлигининг 3,8 фоизга ўсишини таъкидламоқда. Шу вақт ичида қонда остеокальцин – суяк тўқимасининг ўсишидан дарак берувчи маркер миқдори 19 фоизга ошади.

Бу семиришга йўл қўймайди

Ҳар бир йўқотилган мушак килограмми ёғ килограммига алмашади. Куч машқлари бўлмаса, вазнингиз ўзгаради, ҳажм ва тери осилиши эса анча ортати, чунки ёғ тўқимаси мушакникидан 18 фоизга ҳажмлироқдир.

Бу эгилувчанликни сақлаб қолади

Эркакларнинг бўғимлари 30 дан 70 ёшгача 20 дан то 50 фоизгача эгилувчанлигини йўқотади. Ҳудди ўша ҳафтада уч маротаба машқ қилинадиган 16 ҳафталик тажриба тос ва елка бўғимлари эгилувчанлигини 30 фоизга оширади.

Бу тезкор улгеводлар ҳавфини камайтиради

Кўп миқдордаги тезкор углеводларга эга таомни истеъмол қилганимизда инсулин миқдори ортади. Муаммо шундаки, юқори миқдордаги инсулин ўз-ўзидан қанд ва юрак касалликлари ривожланишига ёрдам беради. Массачусетс университети томонидан ўтказилган тадқиқотларда стандарт аэробик фаоллигига ҳафтасига атиги иккита асосий куч машқларини қўшган эркакларда тезкор углеводларга бой таом истеъмолидан сўнг инсулин 25 фоизга камроқ бўлган.

Бу кучни сақлайди

Мушаклар тезкор ва секин толалардан ташкил топади. Тезкорлари – портловчи куч. Секинлари эса – кўп сонли қайтаришлардаги чидамлиликдир. Қизиғи, мушак тўқималари йўқотилганида секин толалар миқдори 25 фоизга, тезкорлари эса – 50 фоизга қисқаради. Бу муҳим, чунки йилдан-йилга биз айнан кучимиз ва қувватимизни йўқотиб, куч фаоллигимиз янада оғирлашганига гувоҳ бўламиз.

Бу метаболизмни тезлаштиради

Машқдан сўнг бир соат давомида истеъмол қилинган калориялар мушаклардаги энергия захирасини тиклашга сарфланади. Аниқроғи, шу вақт ичида 73 фоизга кўпроқ калориялар тери остига эмас, юалки фойдали томонга йўналади. 18 ҳафта давомида ҳар ҳафтада атиги иккита машқ куни натижасида таомномани ўзгартирмаган ҳолда 11 килограмм ёғни йўқота оласиз, аммо тана оғирлигингиз аввал ҳам меъёрида бўлганлик шарти билан.

Бу кайфиятни яхшилайди

2004 йилда Алабама штатидаги Университетда аниқланишича, кекса ёшдаги эркакларда ҳафтасига уч маротаба машқ қилишдан иборат ярим йиллик машғулотлардан сўнг асабийлик камайиб, у қадар кўп адашмаган, нафратни йўқотган ва умумий кайфияти яхшиланган. Куч машқларининг кайфиятга  таъсири механизми ҳозирча ўрганилмаган, аммо бунга мантиқий жавоб мавжуд. Организмингиз 10 йилга ёшариб, 1,5 килограмм ёғдан ҳалос бўлиб, 2 килограмм мушак массаси тўплаш орқали умумий куч кўрсаткичини 42 фоизга оширганидан сўнг, албатта яхши кайфиятда бўласиз.

Охирида, яна бир гап.

Танидингизми? Бу Мел Гибсон «Таптортмаслар 3» фильмига суратга тушишдан аввал. Суратда у 57 ёшда. Сизчи, 57 ёшда қандай бўлишни истайсиз? Машқ залига отланинг.