Ўсмир фарзандининг муҳим ва керакли ишларни бажаришни мутлақо истамаслигига тўқнаш келган ота-оналар учун маслаҳатлар.

Сабабини аниқланг ва уни ўсмирга тушунтиринг

Ишларни ортга суриш ҳақида ўсмир нималарни билиши керак? Биринчи навбатда унинг сабабларини. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • Когнитив: «Мен буни кейинроқ қиламан».
  • Аффектив: «Эй, бу зерикарли ва қизиқмас».
  • Ҳаракатга оид: «Қизиқроғини қиламан, қолгани қолаверсин».

Бу омиллар – биргаликда ва алоҳида кўринишда унинг ҳаракатларини секинлаштириши, фаолликни камайтириши, вазифалар бажарилиши устуворлигини алиштириши мумкин. Агар ўсмир ўзида шу каби ўзгаришларни ўз вақтида сезиб қолса, бу ҳолатни эрта босқичда бартараф этиш имкониятлари ортади.

Хайрихоҳликни кўрсатинг

Хайрихоҳлик – бошқа одамнинг ҳиссиётлари ва фикрни кўриш, тушуниш ва қабул қилиш қобилияти. Одатда бизни тушунадиган ва керакли маслаҳатлар берадиган одамларни тинглашни истаймиз. Кўпинча атроф-муҳит билан уруш ҳолатида бўлган ўсмир учун ота-онанинг хайрихоҳлик кўмаги жуда муҳимдир.

Тўсиқларнинг ортига турманг. Ўсмир билан ҳудди ишларни ортга суриш муаммоларига дуч келган дўстингиз сингари гаплашинг. Ахир, Сиз дўстларингизга айбловлар ва нафратли ҳақоратлар билан ташланмайсиз-ку?

Ота-она хайрихоҳлиги ўсмирларда тушкунлик даражасини камайтириб, ўзига бўлган ишончни оширади ва ўзлаштиришга ижобий таъсир қилади.

Хайрихоҳлик ишни ортга суришни бартараф этиш йўлидаги биринчи ва эҳтимол, энг муҳим қадамда жуда муҳимдир. Ўсмирда муаммонинг мавжудлигини тушуниш ва қабул қилиш зарур. Шу тариқа, ўсаётган фарзандингиз учун тиргак, ишончли тушунадиган дўстига айланасиз.

Ўзини назорат қилишни ўргатинг

Ўзини назорат қилиш ва англаш сари йўл инсоннинг ўзи ҳамда ҳаётида юз берадиган барча муҳим воқеалар учун масъулиятни зиммасига олишини тақозо этади.

Ўзини назорат қилиш масъулиятли ҳаракатларга элтувчи соғлом фикрлар билан мустаҳкамланган ҳаққоний истиқболларга асосланади. Ўсмир талаба учун бу юқори балларни олиш ва истаган мутахассислигига ўқиш, қизиқишлари ва қобилиятига қараб касбни танлаш ҳамда, жумладан бошқа одамлар билан ўзаро муносабатлар орқали турли ҳиссий тажрибани орттиришга бўлган интилишни англаб етишдир.

Ўзини назорат қилишнинг юқори даражаси унумдорликни ошириб, ишни ортга суришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади. Ёшлик – бу сифатни йўлга қўйиш учун ажойиб давр.

Жамоа бўлинг

Сизнинг хайрихоҳлигингиз ўсмирга ўзини назорат қилиш кўникмаларини ривожлантиришда ёрдам беради. Бир-бирингизни бутун йўл давомида қўллаган ҳолда, кички тажрибадан бошланг.

Бошланишига, олдингизга аниқ мақсадларни белгиланг. Улар муҳим, аҳамиятли, ўлчаш ва эришиш мумкин ҳолатда бўлиши керак. Масалан, сизнинг мақсадингиз – аввалги жисмоний ҳолатга қайтиш ёки бир неча килограммдан халос бўлиш. Ўсмир таълимга оид ниманидир танлаши мумкин: чоракни бешга ёпиш, имтиҳонни аълога топшириш ёки муҳим танловда ўрин эгаллаш. Бу фарзандингизнинг мақсади, унинг даъвати.

Кейин ҳаракатлар режасини тузинг. Сизнинг режангизда – вазнни йўқотиш учун овқатланишни тўғрилаш ва жисмоний машқлар дастури бўлади. Ўсмирнинг режасида – ўқув курслари, ўрганиш учун китоблар рўйҳати ва амалий машғулотлар жадвали. Ҳар куни вазифанинг кичик маълум қисмини бажаринг.

Асосийси, кетма-кетликка амал қилинг ва эринманг. Сизнинг тажрибангиз, иштирокингиз, ишни ортга суришга қарши курашда иттифоқингиз – ўсмир учун ўрнак бўлади.

Тажриба давомида ҳиссиётлар, фикрлар ва тажрибаларни эркин алмашинг: нимани қилиш қийин бўлди, нимани мутлақо қилишни истамадингиз ёки қайси босқичда енгиллик келди. Тажриба мақсадга эришиш билан тугайди: сизнинг ҳолатда – вазн камайиши, ўсмир ҳолатида эса – чорак ёки семестр учун юқори баҳолар.

Мукаммал бўлиш шарт эмас. Тараққиёт – мақсадларга эришишдаги эски усулларнинг янгилари билан курашидир. Бу йўлда кичик хатолар ўринли. Хайрихоҳлик ҳам айнан шунда: сиз айбламайсиз, балки қабул қилиб, қўллаб-қувватлайсиз.