Баъзи одамлар билан нормал диалог олиб бориш имконсиз. Жавоб тариқасида ҳақоратлар айтиш даражасигача бормаслик учун мазкур маслаҳатлардан фойдаланинг.

1. Танқидни олдиндан кўра билинг

 Тақдимот ёки нутқ билан чиқиш қилаётган бўлсангиз, қайси бандлар тингловчиларда танқидга сабаб бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Балки сизга илгари ҳам жавоб бера олмайдиган эътирозлар билдирган бўлсалар керак. Олдиндан нима айтишни ўйлаб қўйинг. Жавоб қораламаси тайёр бўлса, ёқимсиз сўзларга муносабат билдириш осон бўлади.

 

2. Шошқалоқлик билан жавоб қайтарманг

 Ғазабланманг ва шошилиб жавоб қайтарманг. Стаканга сув қуйинг, фикрларингизни бир ерга жамлаб, зарур сўзларни танланг.

 

3. Дўстона руҳда айтилган, умумий гап билан бошланг

 Жобс чиқиши давомида билдирилган танқидга нисбатан фикрини қуйидагича бошлаган: «Ниманидир ўзгартираётганингда, бундай савол берганларнинг фикри қайсидир маънода тўғри эканлиги энг мушкул тўсқинликдир”. У ўз жавобини “юмшатган”. Бир қараганда у ўз рақиби фикрига рози бўлгандек кўринади, бироқ нутқининг давоми бундай эмаслигини ойдинлаштиради.


 Суҳбатдош фикрига тўлиқ қўшилмасангиз-да, жавобни доим дўстона равишда бошланг.


  

4. Ўзингиз эшитишни истаган саволга жавоб беринг

 Жобсга дастурлашнинг аниқ тили ва шахсий ҳаёти тўғрисида савол берган бўлсалар-да, уларни изоҳламаган. У умумий саволга жавоб берган: “Компаниядаги ўзгаришлар мобайнида қандайдир хатоликларга йўл қўйилганми ва техник компанияларда якуний натижа кимга боғлиқ: ишлаб чиқувчиларгами ёки мижозларга?”

Бу сиёсатчилар учун доимо қўл келадиган классик усули.

 

5. Якунда ўз хатоларингизни тан олинг, бироқ жамоангизни қўллаб-қувватланг

 Сиз ўзингизнинг энг ашаддий мухлисингиз бўлшингиз лозим. Бу айниқса фақат ўзингиз ва жамоангизгагина таянишингиз мумкин бўлган дастлабки даврда жуда муҳим. Йўл қўйилган хатоларни тан олиб, улардан олинган сабоқлар ҳақида гапиринг. Бироқ сиз ва жамоангиз кўп ишлашингиз ва нима учун қўллаб-қувватлашларига лойиқ эканингизни албатта ёдга солинг.


 Одамлар машаққатли меҳнатни қадрлашга ўрганишган, буни эслаш орқали ўзингизга нисбатан ижобий фикр уйғотасиз.


 

Масалан, Жобс фикрини мана бундай якунлаган: “Биз хатоларни топиб, уларни тузатамиз. Бироқ ҳозир амалга оширилиши керак бўлган нарса – ўта муҳим босқични бошдан кечираётган ва чин дилдан меҳнат қилаётган жамоани қўллаб-қувватлашдир”.