Инглиз тилида фикрларингизни баён этиш учун “сўз топилмаяптими”? Унда мутолаага эътибор қаратинг, зеро бунинг учун интернетда камида 11 та қизиқарли ва фойдали манба мавжуд.

Агар инглиз тилига оид билимларингизни яхшилаш ва луғат бойлигингизни ошириш зарур бўлса – ўқинг. Бу орада, Сизга бунда ёрдам бериши мумкин бўлган қизиқарли ва фойдали манбаларнинг кичик рўйҳатини тузиб чиқдик. Ахир, машғулотлар фақат маърифий эмас, балки қизиқарли ҳам бўлиши керак.

Сизда пухта машғулотлар учун қувват бор, ёки аксинча, инглиз тили дарси ҳақидаги фикрнинг ўзидан титроқ босадими? Истакларингиз ва афзалликларингизга қарамай, бу ерда айнан Сизга мос келадиган манбани топа оласиз.

Breaking News English

Инглиз тили бўйича 7 та босқич, жумладан тез ўқиш, аудио-таъсирчанлик ва тезлик бўйича айтиб ёздиришдан иборат интерактив дарслар. Ҳар бир матн – аудиоқайд ва машқлар билан бирга келадиган мослаштирилган янгилик. Шунингдек, аслига ҳавола ҳам мавжуд.

LearnEnglish — British Council 

Musthave – ўқиш кўникмалари ва лексика устида жиддий ишлашга қарор қилганлар учун мос. Ҳар доимгидек, BritishCouncil матнлар билан ишлашнинг аниқ ўйланган тузилиши ва схемасини тақдим этади: ўқишни бошлашдан аввал янги лексика билан танишиб чиқишингиз, сўнгра матнни ўқишингиз ва истагингизга қараб унинг аудиоқайдини тинглашингиз мумкин. Шундай кейингина машқни бажариш мумкин.

Short Stories

Ушбу манба мослаштирилган матнларни унутиб, асл матнни ўқишни истаганлар учун мос келади. Бу жанрлари бўйича 8 та тоифага бўлинган қисқа ҳикоялар тўплами. Сайтда ўқувчилар рейтинги, шунингдек лексикани мустаҳкамлашга ёрдам берадиган сўзлар билан ўйинлар тўплами мавжуд.

Uselessfacts

Бу манба кўнгилочар мавзуларни ёқтирадиганлар учун. Унда турли мавзуларга оид юзлаб қисқа ибораларни топиш мумкин. Масалан, қутб айиқлари – чапақай бўлади ёки Уинстон Черчилль рақс пайтида ҳожатхонада туғилган (бу фактлар қанчалик тўғрилиги номаълум, аммо доим қизиқарли). Баъзида ишдан чалғиш ва бирйўла инглиз тилида машқ қилиш учун қисқа танаффусларда бу сайтга кириб тураман.

Easy Reading

Инглиз тили билимини амалда синаб кўришни истаганлар учун қизқарли ва фойдали блог.

«EasyReading» нашри инглиз тилини унутмаслик ва ривожлантиришни истаганлар учун эркин фойдаланиш мумкин бўлган манба сифатида ишланган. Нашрда мослаштирилмаган мақолаларнинг парчалари чоп этилади ва уларни тўлиқ кўринишда ҳавола бўйича топиш мумкин. Қуюқ шрифт билан ажратилган сўзларнинг рус тилидаги таржимасини кўриш учун унга курсорни олиб бориш кифоя.

Жуда қулай ва осон, аммо материаллар камроқ. Умид қиламизки, муаллиф уни ривожлантиришда давом этади.

English Reading Room

Илғор ўқувчилар учун ҳақиқий хазина – бу ерда оммабоп газеталар, журналлар, китобларни бепул ўқиш мумкин. Шунчаки қизиқтирган тоифа, журнал ёки газетани танлайсиз ва ўқишни бошлайсиз.

Using English

Учта босқич бўйича машқли матнлар: Beginner, Intermediate, Advanced. Уларнинг аксарияти Cambridge ESOL, TOEFL, IELTS каби машҳур имтиҳонлардаги машқларга асосланган.

Learning English Blog

Шунингдек, ВВС ходимлари томонидан ўқув материалларини ишлаб чиқишлар ўртсидаги танаффусларда юритиладиган ташкилот ўқув марказининг блоги билан танишиш мумкин. Ҳар бир постда жонли тил, жонли мавзулар ва мини-луғатлар. Бу машқлар ва вазифалардан чарганлар учун чора.

News in Levels

NiLMethod таълим усули билан инглиз тилини ўқиш ва тинглаш амалиёти учун қизиқарли сайт. Сайтда уч босқич бўлиб, биринчи ва иккинчисида мувофиқ босқичда керак бўлган сўзлар қўлланилади. Бу сўзларни тез ва осон эслаб қолишга ёрдам беради. 3-босқич – асл ҳолдаги янгиликлардир. Мунтазам шуғулланиш учун кундалик янгиликлар хабарномаларига обуна бўлиш мумкин.

IMSDb

Бу – фильмларни ўқиш мумкин бўлган кино севувчилар учун манба. Аниқроғи, турли Голливуд фильмларига сценарийларни ўқиш. Ўқиш билан бирга картинанинг ўзини томоша қилиш, матн нусхасини чиқариш ва нотаниш сўзлар ҳамда иборалар устида пухта ишлаш мумкин.

ESL DESK

Мазкур восита эса бевосита исталган матнни ўқишда қўл келиши мумкин. Шунчаки дастур ойнасига 2000 та белгидан ортиқ бўлмаган парчани кўчиринг, она тилингизни танланг ва Clickhere тугмасини босинг. Натижада барча сўзлар босиладиган ҳаволаларга айланади ва улардан исталганининг маъносини текшириш мумкин бўлади.

Айнан Сиз учун қизиқ ва фойдали бўладиган нарсани доим топиш мумкин. Ҳаттоки қисқа воқеалар ва ҳикоялар ҳам инглиз тили билимингизга ҳисса қўшади ва уларни керакли даражада сақлаб туришга ёрдам беради.

Сиз-чи, инглиз тилини текшириш учун қандай манбалардан фойдаланасиз ва кўпроқ нимани ўқийсиз? Тажрибаларингиз билан ўртоқлашинг.