• 1
  • 1
  •  
  •  
  •  
    2
    Shares

Кўпчилик одамлар хона ўсимликларининг микроиқлимга таъсир кўрсата оладиган ғаройиб қобилияти ҳақида билмайдилар. Ўсимликлар кичкина болалар ва аллергияга мойил одамлар хавфсиз нафас олишлари учун қулай атмосферани таъминлаб, уни кислород билан тўйинтирадилар.

Ҳаводан ортиқча намликни йўқотувчи 5та ўсимлик

Спатифиллум (Spathiphyllum)

Спатифиллум (Spathiphyllum) ўсимлик гуллар

Аёл бахти ёки оқ елкан деб номланувчи ушбу оқ гулли ўсимлик уйга бахт ва муҳаббат олиб келади, деган ривоят мавжуд. Спатифиллум ортиқча намликни тортиб олиш орқали уйдаги иқлимни нормаллаштириш билан бирга, моғор спораларини ҳам йўқотади. Ўсимлик +18 °C ҳаво ҳароратида ўзини жуда яхши ҳис қилади.

Қаҳва дарахти (Coffea)

Қаҳва дарахти (Coffea) ўсимлик гуллар

Ўсимликнинг қарийб 100 хил тури орасида одамлар арабика ва робуста навлари олинадиган араб ва конголеза қаҳва дарахтларини ўстирадилар. Биринчи мевалар 5-6 йилда пайдо бўлади, шу боис каттароқ ўсимликни сотиб олган маъқул. Бу дарахт серсувликни ва ним соя жойларни яхши кўради, шунингдек ҳаводан ортиқча намликни тортиб олади ва гуллаш даврида ҳавони тропик ифорга тўлдиради.

Мирта (Myrtus)

Мирта (Myrtus) ўсимлик гуллар

Тинчлик ва ором рамзи. Ўтмишда одамлар бу дарахтнинг муқаддас эканлигига ишонганлар: ўсимлик қарияларга ёшликни қайтаради, йўловчиларга тетиклик ва қатъият баҳш этади. Бугунги кунда уйда ўсаётган мирта нормал микроиқлимни тиклабгина қўймай, балки саломатлик ҳақида ҳам қайғуришини яхши биламиз: миртанинг барглари ва гулларидан ажралиб чиқадиган фитонцидлар ҳаводаги микробларни ўлдиради.

Олийжаноб дафна (Laurus nobilis)

Олийжаноб дафна (Laurus nobilis) ўсимлик гуллар

Қадимда йиртқичлар ҳужумига энг кам қаршилик кўрсатадиган ўтхўр динозаврлар дафнани яхши кўрганлар. Шу тариқа, енгил қурбонни танлаган йиртқич бир йўла зираворли тушликка эга бўлган. Одамлар дафнани шон-шараф, ғалаба ва буюклик тимсоли деб ҳисоблаганлар. Ўсимлик асли субтропик иқлимдан келиб чиққан, шу боис нам ҳаво, нис соя ва кўп миқдорда илиқ сув қуйилишини яхши кўради. Дафна ҳаводан намликни тортиб олиб, нормал микроиқлимни ҳосил қилади. Дафна баргларини қуритиб, пазандаликда қўллаш мумкин. 

Лимон (Citrus limon)

Лимон (Citrus limon) ўсимлик гуллар

Лимон – ҳар жабҳада ёқимли ўсимлик: гуллаган даврида ҳавони цитрус ифори билан тўлдиради, ҳаводан ортиқча намликни йўқотади. Барглари жуда кўп миқдорда шифобахш моддаларни ажратиб чиқаради ва атрофидаги ҳавони стерилизациялайди. Дарахт қуёш ванналари, мунтазам сув қуйилиши ва қуруқ тупроқни яхши кўради. Павлов нави йил давомида энг кўп мева беради.

Қуруқ ҳавони намлантирадиган 5та ўсимлик

Сарв (кипарис) (Chamaecyparis)

Сарв (кипарис) (Chamaecyparis) ўсимлик гуллар

Японияда сарв муқаддас дарахт саналади: японлар вафот этганлар ва илоҳларнинг руҳлари шу дарахтларда яшашига ишонадилар. Ушбу доим яшил ўсимлик кўриниши билан хона безагини бойитади, ҳавони намлантиради, чангга қарши курашади ва бош оғриғи ҳуружларини енгиллаштиради. Бунга жавобан ним соя жой ва мунтазам сув қуйишларини кутади.

Сансевиерия (Sansevieria)

Сансевиерия (Sansevieria) ўсимлик гуллар

Ёки шўртан думи, ёхуд қайнона тили. Ушбу ўсимлик ҳавода ажойиб ўзгаришларни таъминлайди: у ҳавони намлантириб, жуда кўп миқдорда кислород ишлаб чиқаради (ўз ҳажмига қараб) ва синтетик материаллар томонидан ажратиладиган зарарли буғланишларни нейтраллаштиради. Уни парваришлаш осон: ўсимлик баргларида намликни сақлайди ва кўп сув қуйилишини талаб қилмайди. Сансевиерия уйнинг исталган бурчагида ўзини яхши ҳис қилади.

Фикус (Ficus)

Фикус (Ficus) ўсимлик гуллар

Энг оммабоп хона ўсимлиги. Ҳавони намлантириб, уни кислород билан бойитади ҳамда токсинлар ва вирусларни нейтраллаштириб, кенг барглари ёрдамида чангни ушлаб қолади. Катта хоналар ва ним соя жойларни яхши кўради. Хонадонларда кўпинча Бенжамин фикуси учрайди. Ўсимлик британиялик ботаник шарафига номланган бўлиб, Тайланд пойтахти Бангкокнинг рамзи ҳисобланади. У инжиқ эмас, тез ўсади, аммо елвизаклар ва ортиқча сув қуйилишини ёқтирмайди.

Циссус (Cissus)

Циссус (Cissus) ўсимлик гуллар

Баъзилар бу ўсимликни узумга ўхшашлиги учун хона узуми деб атайдилар, бошқалар эса – барглари туфайли қайинга ўхшатадилар. Мустасно ҳолат: тўртбурчакли циссус. Ўсимлик ўсишига қараб печакни эслатади: поясидаги ўсимталари билан ёруғлик йўлидаги ҳар қандай таянчни тезда ўраб олади. Қуруқ ҳавога тез мослашади ва аста-секин уни намлантиради, бироқ ним соя жойни ва мунтазам илиқ душни ёқтиради.

Каланхоэ (Kalanchoe)

Каланхоэ (Kalanchoe) ўсимлик гуллар

Ҳар бир нави ўзига хос кўринишга эга бўлган гўзал ўсимлик. Каланхоэнинг ватани Мадагаскар бўлиб, фақат қуруқ ҳаволи хоналарда ўзини яхши ҳис қилади: баргларида намликни тўплайди ва хонадондаги иқлимни меъёрлаштиради. Унга кўп сув қуйиш керак эмас, аммо қуёшли жойда тутиш зарур.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!