•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ва ниҳоят таътил вақти етиб келди, кўпчилигимиз иссиқ ўлкаларга йўл олиш учун қанотли машиналарга мурожаат этамиз. Шубҳасиз, кўпчилик авиада учишни ноқулайликлар  билан боғлиқ жараён сифатида тасаввур этади.

Самолётда учиш организмга қай тарзда таъсир этиши ва учиш вақтида нималар содир бўлишини ўрганиб чиқишни таклиф этамиз.

Оёқлар шишади

Сабаб: Самолёт салони эркин ҳаракат қилишимиз мумкин бўлган жой эмас. Бироқ, ҳаракатнинг мавжуд эмаслиги оёқларда қон бир жойда йиғилиб қолади. Бу эса энг яхши ҳолатда оёқлар –  шишиб кетишига, ёмон ҳолатда эса тромбозга олиб келади.

Ечим: Бунинг олдини олиш қон бир жойда йиғилиб қолмаслиги учун вақти-вақти билан оёқларни машқ қилдириш лозим.

Овқатлар билан боғлиқ истаклар ўзгаради

Сабаб: Олимларнинг аниқлашича, учиш вақтида миянинг таъм билиш учун масъул бўлган қисмлари ўзгача ишлашни бошлайди. Ҳаттоки ўта кетган ширинликхўрлар ҳам бортда пицца ва томат сокини истайдилар.

Оғизда ёқимсиз ҳид пайдо бўлади

Сабаб: Учиш вақтида сувсизлик сабаб организм сўлакни камроқ ишлаб чиқаради. Бу эса ёқимсиз ҳидни келтириб қиқарувчи бактериялар фаол тарзда кўпайишига сабаб бўлади.

Ечим: Учишдан олдин фақат соғлом овқатларни тановвул қилиш ва бортга ўзимиз билан сақич олиш орқали бундай оқибатларни бартараф этиш мумкин.

Тери билан муаммолар юзага келади

Сабаб: Сувсизликнинг яна бир оқибати терининг қуриши  ва хуснбузарлардир. Теримизнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш функцияси самолётнинг ҳавосида пасаяди, шунинг учун ташқи кўринишимиз билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади.

Ечим: Бу ёқимсиз ҳолатни бортга намлантирувчи кремни ўзимиз билан олиш орқали бартараф этиш мумкин.

Бош айланиши пайдо бўлади

Сабаб: Учиш вақтида бош айланиши, шунингдек кўнгил айнаши ва қайд этиш кузатилади. Бу биз кўраётган қимирламайдиган сурат ички қулоқ ҳис этаётган нарсага мос келмайди, натижада организм зўриқишни ҳис этади.

Ечим: Бундай ёқимсизлик даражасини пасайтириш учун иллюминатор ёнидаги самолёт қанотидаги ўринларни танлаш керак.

Ичимиз келиши билан боғлиқ муаммо юзага келади

Сабаб: Ҳаракатнинг мавжуд эмаслиги ич қотиш ва ел тўпланишига ҳам олиб келиши мумкин. Узоқ вақт давомида ўтириш метаболизмни секинлаштиради, босим ўзгариши эса газларнинг ноодатий суръатда айланишга мажбур қилади.

Ечим: Рациондаги овқатлар қувватини камайтириш ва учиш вақтида машқлар қилиб туриш орқали муаммони ҳал этиш мумкин.

Эшитиш қобилияти пасаяди

Сабаб: Самолётда босимнинг ўзгариши сабабли қулоқларимиз битиб қолади. Бу вақтда ҳеч нима амалга оширилмаса, ҳаво ичдан қаттиқроқ таъсир ўтказади, эшитиш қобилияти пасайиб, оғриқ пайдо бўлади. 

Ечим: Ноқулайликдан қутилиш учун сақич ёки конфетлар ёрдам беради. Улар сўлак ажралиб чиқишига ёрдам беради, уни ютиш орқали  ҳаво ташқарига чиқади.

Кутилмаганда тиш оғриғи пайдо бўлади

Сабаб: Кўплаб авиа саёҳат ишқибозлари учиш вақтида тиш оғриши кузатилишини сезишган. Унинг фарқи яна ўша босимдаги ўзгариш, ҳаво кичик тешикларга кириб, ички томондан тишга босим кўрсата бошлайди.

Ечим: Йўлга отланишдан аввал стоматологга бориш орқали муаммони ҳал этиш мумкин.

Хавфли бактерияларни истеъмол қиламиз

Таклиф: Авиакомпанияларнинг бортда тақдим этиладиган сувни хавфсизлантиришга бўйича олиб борган ҳаракатларига қарамай, кўпгина ичимликларда ичаклар учун хавфли бўлган бактерияларни учратиш мумкин.

Ечим: Юқишнинг олдини олиш учун учиш вақтида фақат бутилкадаги сувни ичиш ва егуликларнинг стол юзасига тегишига йўл қўймаслик зарур.

Кўпроқ асабийлашамиз

Сабаб: Авиа учишлардан қўрқмайдиганлар ҳам самолёт бортида жиддий, баъзи ҳолларда ҳатто ёвуз бўлиб қолишади. Сабаби учиш вақтида ҳавфсизлигимиз бизга боғлиқ бўлмайди, бу эса ҳавотирга сабаб бўлади.

Ечим: Қизиқ китоб, фильм ёки тиниқиб ухлаш чалғишга ёрдам беради.