Болалигимиздан ҳақиқат эканлигига ҳаттоки шубҳа ҳам қилмайдиган кўплаб ҳолатларни ўқиймиз ва эшитамиз. Бироқ, уларнинг аксарияти шунчаки яхшигина уйдирма.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга 10 та энг кенг тарқалган янглиш фикрни тақдим этамиз.

1. Қўлларни совун билан ювиш бактерияларни ўлдиради

Аслида: совун бактерияларни ўлдирмай, фақат ювиб юборади. Қўлларнинг совун билан ювилиши бактериялар кўпайиши учун муҳит ҳисобланган қўллардаги ёғни йўқотади.

2. Сақич ютиб юборилса, у 7 йилга ошқозонда қолиб кетади

Аслида: сақичнинг чўзилувчан асоси ошқозон шарбатига таъсирчан бўлмай, унда эриб кетмаса-да, у ошқозоннинг мушак қисқаришлари туфайли организмдан табиий йўл билан чиқиб кетади.

3. Қирилган сочлар қалинлашади

Аслида: сочнинг ташқи қисмини кесганимиздан сўнг, конус шаклда бўлмаган тўмтоқ қисми қолади ва у қаттиқ соч эффектини беради.

4. Қурбақага тегилса сўгаллар пайдо бўлади

Аслида: сўгал — бу инсон это папилломаси вируси туфайли юзага келган безарар ҳосила бўлиб, уни жамоат жойларида ёки бемор билан алоқада юқтириб олиш мумкин.

5. Сочлар ва тирноқлар ўлимдан сўнг ўсаверади

Аслида: инсон вафотидан сўнг унинг териси сувсизланиб торилиб қолади, натижада тирноқлар ва сочлар ўсиши тасаввури юзага келади.

6. Буюк Хитой девори фазодан кўринади

Аслида: Буюк Хитой деворининг узунлиги 7 000 км бўлишига қарамай, уни фазодан кўриш қийин, чунки деворларнинг ранги аниқ ажралиб турадиган шоссе йўлларидан фрақли ўлароқ, атрофдаги табиат билан уйғунлашиб кетади. Деворни эса фақатгина маълум ёритиш ва об-ҳаво шароитида ҳамда паст орбитадан кўриш мумкин.

7. Кўршапалаклар кўрмайди

Аслида: кўршапалаклар маконда йўналиш олиш учун эхолокациядан фойдалансада, маълум ёритиш даражасида улар кўра олади.

8. Сув электр токини ўтказади

Аслида:  сувда эритилган ижобий ва салбий зарраларга эга минераллар электр токини ўтказади, сув молекулалари эса ўз ҳолича зарядга эга эмас. Шу боис дистилланган сув аралашма бўлмагани учун электр токини ўтказмайди.

9. Антибиотиклар вирусларни ўлдиради

Аслида: антибиотиклар ўлдириш ёки кўпайишини тўхтатиш орқали фақат бактерияларга таъсир қилади.

10. Манту* намунасини намлаш мумкин эмас

Аслида: сув Манту намунасига фақатгина туберкулин юборилган шаклда, яъни тери ичига юборилган тақдирда таъсир қилиши мумкин.

* Манту реакцияси – бу организмда сил касаллигининг қўзғатувчи борми ёки йўқ, бор бўлса, жим ётибдими ёки ташувчисини кемиришни бошлаганми – шуни кўрсатиб берувчи тест синови. (LifeHaq).