Дўконлардаги пештахталарга териб қўйилган ёзги пойабзаллар туридан одамнинг кўзи ўйнайди. Бу ерда энг нозик дидлилар ҳам ўзларига мосини топишлари мумкин: ҳам шакли, ҳам ранги, ҳам нархи маъқул келади. Бироқ, чиройли кўринишга уриниб оёқларимиз қулайлиги ва саломатлиги ҳақида ҳам унутмаслик керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Марҳамат, ёз учун пойабзални танлашда йўл қўйиладиган энг кенг тарқалган хатолар билан танишинг.

10. Тагчарми ўта тор

Оёқнинг юз томони тагчармнинг ўзидан кенг бўлган оёқ кийими хунук кўринади. Бундан ташқари, оёқ юзининг бундай ҳолати оёқ бўғимлари шаклининг бузилишига ва бош бармоқда суякчанинг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Тор пойабзал кўпинча тери ичига ўсган тирноқларга сабаб бўлиб, терини яллиғлантиради ва қадоқларни ҳосил қилади.

9. Оёқнинг юзи соҳасида нотўғри туриш

Нотўғри туриш ҳолатида оёқдаги ботиқ ва пойабзал тагчармидаги ботиқ жой турлича бўлади. Яъни, оёқ пойабзалда тўғри ётмай, фақат четки нуқталар – товон ости ва оёқ юзи остига таянади. Бундай пойабзални кийганда қон айланиши бузилиб, қадоқлар пайдо бўлади. Шунингдек, оёқлар терлаши ва оғриқлар ҳам кузатилади.

8. Тагчарм оёқ остидан узунроқ

Ҳаддан ташқари узун тагчарм одатда вьетнамкалар ёки ўртасидан тақиладиган сандалларда учрайди. Бундай пойабзалда бармоқлар четидан то оёқ кийим учигача катта масофа ҳосил бўлади. Аслида бу масофа бир сантиметрдан ортмаслиги керак. Бу оёқнинг пойабзалда эркин туриши учун захира жойдир. Мазкур захира каттароқ бўлса, юриш ноқулай ва ҳавфли тус олади. Бу ҳолат тўқималар ва бўғимлар касаллигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, зинага илиниб қоқилишингиз мумкин.

7. Тагчарм ўта қисқа

Бундай ҳолатда пойабзал тушиб қолмаслиги учун уни доим бармоқлар билан ушлаб туришга тўғри келади. Бунда бармоқларнинг мушаклари мунтазам тортилиб туради ва оёққа бўлган юклама бир текисла тақсимланмайди. Шунингдек, Сиз пошнани қайириб олишингиз ва оқибатда ноҳуш жароҳатга эга бўлишингиз мумкин. Унутманг, пойабзални харид қилишда оёқдаги энг узун чиқиб турган нуқтани эътиборга олиш керак.

6. Пойабзал оёқда ўта бўш туради

Агар пойабзал оёқда ўта бўш турган бўлса, уни асосан оёқ бармоқлари тутиб туради. Натижада, оёқ мушаклари ортиқча кучланади ва четдан юриш судралиб хунук кўринади. Бундан ташқари, бармоқлар ва бўғимларнинг шакли ўзгариши, суяк қадоқлари ҳосил бўлиши, тиззалар ва белда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. 

5. Пойабзал керагидан катта ўлчамга эга

Бизга катта бўлган пойабзални кийганимизда оёқда тушиб кетаётган туфлини ушлаб қолиш учун кучланиш ҳосил бўлади. Бундай оёқ кийимда осонгина қоқилиш мумкин. Катта ўлчамли пойабзал ҳудди кичкинаси сингари зарарли ҳисобланади. Ўта бўш модель қадоқларга кўпроқ сабабчи бўлади.

4. Пойабзал табиий хомашёдан ишланмаган

Йилнинг ёз мавсумида табиий материаллардан ишланган пойабзални танлаш керак: чарм, тўқимачилик матоси. Чарм ўрнини босувчилардан ишланган пойабзал саломатлик учун ҳавфли бўлиши мумкин: ушбу материалнинг турли кимёвий таркибий қисмлари юқори ҳарорат таъсирида оёқ терисига таъсир қила бошлайди. Бундан ташқари, бундай пойабзал оёқларга ҳаво ўтказмайди. Буларнинг барчаси замбуруғли касалликлар ёки ишқаланишларга олиб келиши мумкин.

3. Лакланган пойабзал

Йилнинг иссиқ кунларида кундалик юришда лакланган пойабзални киймаган маъқул, чунки у намлик ва ҳавони ёмон ўтказади. Бундан ташқари, у механик шикстлар ва ҳарорат ўзгаришларига таъсирчанбўлади (термометр кўрсаткичи -10 га тушганда ва +25C°дан кўтарилганда синади).

2. Оёқ ялангга кийилган ёпиқ пойабзал

Ёзда ёпиқ оёқ кийимни, масалан мокасиналар ва лоферларни оёқ ялангга киймаган маъқул. Бунда оёқлар қаттиқ терлайди, товондаги тери эса дағаллашади. Агар носкида жуда иссиқ бўлса, кўринмайдиган махсус следкалардан фойдаланинг. Уларнинг эркаклар ва аёллар учун мўлжалланганлари бўлади.

1. Текис тагчармли пойабзал

Текис тагчармли пойабзал саломатликка зарар келтирмаслиги учун кунига 1-2 соатдан ортиқ кийиб бўлмайди. Зеро, бундай тагчарм оёқнинг ер устига зарбини камайтира олмайди, натижада ҳар сафар юрганингизда скелетингиз микрожароҳатлар олади.

Оёқлар доимий кучланишда бўлади, тортишиш ва бошқа шикастларнинг ҳавфи ортади. Тананинг вазни ҳам оёққа нотўғри тақсимланади. Ортопедик тагчармлардан фойдаланиш зарар ҳавфини камайтиради. Бироқ, кундалик кийиб юриш учун энг яхши танлов пошнаси 2,5–4 см. бўлган ва шаклни яхши ушлаб турадиган пойабзалдир.