Ер шарининг барча бурчакларидаги кўп миллионлик аудитория биладиган ва севадиган энг бой тарихга эга ўйин – футбол амалиётидан ғаройиб маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Машҳур қўшиқчи Хулио Иглесиас ёшлигида голкипер бўлган ва Мадрид шаҳридаги «Реал» клуби учун ўйнаган. Бироқ, 20 ёшида аварияга учраб, қарийб уч йил клиникада қолиб кетганидан сўнг, унинг спортдаги карьераси якунига етган. Қўшиқчи танасининг фақатгина юқори қисмлари ҳаракатлана олган. Бўлажак юлдуз мусиқа асбобларини чалишни ўрганган ва кейинчалик ижрочи сифатида ном қозонган.

2. Бразилиядаги футбол ўйинларининг бирида кучли шамол парашютчиларни стадионнинг яшил майсаси устига олиб келган. Улардан бири тўпни ушлашга тайёр турган голкипернинг устига тушган. Натижада, тўп тўрга илинган ва ҳакам вазиятни “самовий кучларнинг аралашуви” сифатида кўриб, жабрланган клубнинг арзини тингламай голни ҳисобга олган.


3. Футболчилар эгнидаги форманинг сонларига 80 йил бўлган – дастлабки рақамлар 1928 йилда «Челси» ва «Арсенал» жамоаларининг кийимларига туширилган. Матч статистикасига кўра, ўша куни Лондон клублари футболчиларнинг орқасида 1 дан 11 гача бўлган сонлар бўлган. Мазкур амалиёт фақатгина 10 йил ўтгач жорий этилган, бугунги кунда эса рақамлар – бу ўйинчиларни алоҳида кўрсатиш усули ҳамда аксарият футбол юлдузларининг ўзига хос белгиси. Жамоалардаги ўйинчиларга рақам берилганидан кейин аксарият футболчилар бутун умри давомида шу рақам остида ўйнаган. Бунга турли сабаблар ҳам бўлган: кўпинча тарихдаги салмоқли ҳиссаси ва клубнинг ютуқлари учун. Лекин, ачинарли сабаблар ҳам бўлган: масалан, фожиали ҳалок бўлганларнинг хотираси ёдга олинган. Мисол учун, «Milan» футбол клуби жамоа сардорлари 6 ва 3 рақамларини Барези ва Мальдинига умрбод берган бўлиб, кимнингдир бу рақамларни ишлатишини таъқиқлаган.

4. Барчага маълумки, инглиз мухлисларининг ҳаракатини олдиндан айтиб бўлмайди, аммо улар ўз клубларини ҳаддан ортиқ яхши кўрадилар ва улар учун исталган нарсага тайёр бўладилар. Статистикага кўра, йилига давлатга нисбатан етказилган зарар бир неча ўнлаб миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

5. 1969 йилнинг ноябрь ойида Англияда футболнинг бутун тарихий йўли давомида кузатилмаган “энг маданиятсиз” тўқнашув бўлиб ўтган. «Тонгхэм ёшлар клуби» ва «Хау-ли» клублари соврин учун шу қадар қўполлик билан кураш олиб борганлар-ки, рефери ўйин иштирокчиларини (биттасини касалхонага юборишга тўғри келган), шунингдек ҳакам ёрдамчисини жазолашга мажбур бўлган.

6. Энг узоқ учрашув уч суткага яқин давом этган. Ирландиянинг иккита клуби 66 соат давомида ғолибни аниқлай олмаган. Бу ўйин 1981 йил 1-3 август кунлари бўлган.

7. Биламизки, Британияда туман тез-тез кузатилади. Бироқ, бир сафар ғалати туман оқибатида Шотландия клублари учрашуви чоғида кўриш имконияти шу қадар ёмонлашган-ки, рақиблар йўналиш ололмай тўпни йўқотиб қўйганлар ва бир-бирларини кўрмаганлар. Баъзан ҳакамга анча кўп ўйинчи тўпланиб олгандек кўринган ва захирадаги ўйинчиларнинг ўриндиғига яқинлашганида ҳеч кимни топа олмагач дарҳол матчни тўхтатган. Маълум бўлишича, майдонга бир йўла ўттиздан ортиқ футболчи чиқиб кетган.

8. Турнир жадвалининг юқори поғоналаридан ўрин олган Бразилиянинг «Какова» футбол клуби ички ишлар вазирлигининг фармойиши билан бирдан тарқатиб юборилган. Гап шундаки, клубнинг деярли барча аъзолари полициячилар бўлган ва жамоаларнинг барча ўйинларига стадионга полиция формасидаги жуда кўп мухлислар келган. Шаҳарда оммавий тартибсизликлар юз бераётган бир вақтда, трибуналарда биронта ҳам ҳуқуқбузарлик кузатилмаган.


9. Быдгош (Польша) шаҳарчасида кўплаб мухлисларнинг эътиборини тортган жуда қизиқ матч ўтказилган. Маҳаллий газеталардан бирининг мухбирлари биргина оилага мансуб (ҳаммаси ғишт терувчи Осиньскийнинг ўғиллари бўлиб чиққан) ўйинчилардан иборат жамоага қарши тўп сурганлар. Ака-укалар бу учрашувда мағлубиятга учраган бўлсалар-да, томошабинлар ўзига хос клубнинг мураббийи ва менежерларига ҳурмат билан қарсак чалганлар.

10. Қизиғи, Американинг Юта штатида футбол ўйнаш учун арена Ибодатхонадан 1,5 милдан ортиқ узоқликда жойлашган бўлиши керак. Бошқа оммабоп спорт мусобақалари учун масофа 0,5 милни ташкил этади.


https://drev-obraz.ru/wp-content/uploads/2018/07/Futbol-2018.jpg