Умуртқа – танамизнинг асосий бўлиб, ҳамма нарсага айнан у таянч бўлиб туради. Ҳар қандай ёшда унинг ҳолатини кузатиб бориш муҳимдир. Умуртқага нисбатан эътиборли ва эҳтиёткорона муносабат бутун умрга саломатликни сақлаб қолади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

LifeHaq.uz манбаи, маълум бўлишича, умуртқамизга зарар етказиши мумкин бўлган кундалик машғулотлар рўйҳатини тўплади.

1. Тишларни тозалаймиз

Турган ҳолатимизда умуртқага тушадиган юк узоқ сайрга нисбатан кўпроқ бўлади. Агар ҳар куни узоқ вақт туришингизга тўғри келса, умуртқангизга салбий таъсирни юмшатиш йўлларини изланг.

Олдини олиш

  • Тишларни тозалаш вақтида бўш қўл билан кўзгу ёки шкафчага таяниш керак.

2. Идишларни ювамиз

Одатда, идишларни ювганда қўлларимизни доим таранг қилиб, ярим букилган ҳолатда турамиз. Натижада, кўкрак қисмидаги умумртқа ораси дисклари тез ишқаланиб, оқибатда кураклар орасида оғриқ юзага келади.

Олдини олиш

  • Идишларни юваётганда тиззангиз остига табурет ёки стул қўйинг – бу босимни камайтиради.

3. Машина ғилдирагини алиштирамиз

Мазкур муаммога ҳар бир ҳайдовчи тўқнаш келган. Бу ишдан кейин бел ярим кун оғриши мумкин.

Олдини олиш

  • Ғилдиракка эгилманг, чўкка тушинг. Нигоҳингиз қаноқ билан бир қаторда бўлганидан сўнг, тинчгина ғилдиракни алиштиринг.

4. Супермаркетдан елимҳалталарни кўтариб келамиз

Супермаркетлар йилига елимҳалталар савдосидан бир неча миллионлаб фойда кўришига оид оғир ҳақиқатга қарамай, ҳеч қачон иккинчи елимҳалтани олишга зиқналик қилманг. Бу арзимаган қиймат умуртқангизни ортиқча юкдан халос этади.

Олдини олиш

  • Аввалига, оғирликларни тиззалар бир оз букилган ҳолатда кўтариш кераклигини унутманг. Аёллар учун 2 кг.дан ортиқ, эркаклар учун эса – 5 кг.дан ортиқ вазн оғирлик ҳисобланади.
  • Маҳсулотлар солинган ҳалталарни иккала қўлга тенг тақсимлаган ҳолда кўтариш кераклигини ёдда тутинг.

5. Полларни артамиз

Ҳар куни бўлмасада, ҳафтасига камида бир мартта уйларни тозалаймиз ва умуртқага аёвсиз зарар етказамиз. Оёқлар, бел таранглиги, қўллар билан фаол ҳаракатланиш, оғирликлар кўтариш (сув солинган челак). Ҳаттоки, бу сўзларнинг ўзи ҳам ҳавфли эшитилади.

Олдини олиш

  • Полни қўлда ва латта билан ювманг – швабра ёки пол учун чёткадан фойдаланинг.

6. Кроссовкалар ипини боғлаймиз

Букилган ҳолатда бажариладиган барча ишлар умуртқамиз орасидаги дискларга зарар етказади. Доимий юкланиш ҳолатида озиқлантирувчи моддалар умуртқадан чиқиб кетади ва у ясси бўлиб қолади. Натижада, у ёки бу соҳада босимли ва ўткир оғриқлар пайдо бўлади. Фойдали моддалар фақатгина тана қулай ҳолатда бўлганида, масалан ухлаганимизда қайта тўлади. Шу боис, кун давомида белдаги ҳисларни кузатиш ва уни синовдан ўтказмаслик керак.

Олдини олиш

  • Пойабзал ипларини полда ярим ўтирган ёки туриб эгилган ҳолатда эмас, балки ўтириб, оёқни ўзингиз тортган ҳолда боғлаш тавсия этилади.

7. Рюкзак тақамиз

Рюкзак — фақатгина мактаб ўқувчилари орасида оммалашган акссесуар эмас. Кўпинча биз “қўлда кўтармайманку!” деганча, уни тиқилтириб юборамиз. Бундай оғирлик ва нотўғри тақиш умуртқага салбий таъсир қилади.

Олдини олиш

  • Рюкзакнинг иккита тасмаси бекорга эмас. Юкни тенг тақсимлаш учун уларнинг иккисидан ҳам фойдаланинг.
  • Кенг ва юмшоқ тасмали рюкзакларни ишлатинг – улар бўйин ва умуртқага тушадиган юкни юмшатади ва камайтиради.

8. Юқоридан оғир нарсаларни оламиз

Ниманидир олиш учун юқорига чўзилганимизда умуртқа ҳам чўзилади. Энди айнан шу ҳолатда, ҳаттоки бўш бўлса ҳам, бирдан бир чемоданнинг оғирлиги тушадиган дискларга нима бўлишини тасаввур қилинг. Бу камида пуфланган шарга ғишт отишдек гап. Албатта, дисклар ёрилиб кетмайди, аммо бу ҳаракат мунтазам давом этса натижа жуда салбий бўлиши мумкин.

Олдини олиш

  • Юқоридан оғир буюмни олишингиз керак бўлса, умуртқа чўзилишини минимал ҳолатга келтириш учун стул ёки табуретдан фойдаланинг. Мукаммал ҳолатда юк кўкрак билан тенг жойда бўлиши керак.