•  
  •  
  •  
  •  
  •  

АҚШнинг барча бурчакларидан ҳаётнинг арзонлиги бўйича Техасга тенг келадигани йўқ. Бироқ АҚШ жамоат ва иқтисодий тадқиқотлар бўйича Кенгашининг маълумотларига қараганда Мексика чегарасидан бошқа жойларда ҳам иқтисод қилиш мумкин.

10. Оклахома-Сити

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 15,5 фоизга кам.
Аҳолиси: 631 346 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 47 779 доллар (АҚШ бўйича ўртача: 53 889 доллар).
Турар-жойнинг ўртача қиймати: 138 600 доллар (АҚШ бўйича ўртача: 178 600 доллар).
Ишсизлик даражаси: 4,2% (АҚШ бўйича ўртача: 4,9%).

Оклахома штатидаги энг катта шаҳар штатнинг пойтахти учун ҳайратланарли даражадаги паст нархлар билан фахрланиши мумкин. Бу ерда турар-жой сизга мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан 28,8 фоизга арзонга тушади, бу кўчмас мулкни сотиб олиш нарх ҳамда ижарага олинадиган турар-жой тўловига ҳам тегишли.

9. Конуэй, Арканзас штати

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 15,6 фоизга паст.
Аҳолиси: 64 980 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 47 504 доллар.

Турар-жойнинг ўртача қиймати: 160 400 доллар.
Ишсизлик даражаси: 3,5%.

Конуэйда бир неча йирик компанияларнинг бош офиси жойлашган, хусусан рақамли маркетинг билан шуғулланадиган “Acxiom” компаниясининг офиси, шунингдек Марказий Арканзас Университети. Мазкур рўйхатда Конуэй турар-жойнинг қимматли бўйича етакчилик қилса-да, бошқа Америка шаҳарлари билан таққослаганда кўчмас мулк ҳаражатлари коммунал тўловлар ҳисобга олинганида ҳам у қадар қиммат эмас. Тиббий хизматларнинг ўртача нархи ҳам шаҳарнинг жозибадорлигини оширади.

8. Жонсборо, Арканзас штати

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 15,9 фоизга паст.
Аҳолиси: 73 907 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 41 688 доллар.
Турар-жойнинг ўртача қиймати: 141 400 доллар.
Ишсизлик даражаси: 3,4%.

Жонсборода Арканзас Давлат университети жойлашган, бу ундаги ҳаёт ҳатто  талабаларнинг чўнтагига ҳам тўғри келишини англатади. Бу ерда бош устидаги том мамлакатдаги кўрсаткичдан 28,2% фоизга паст. Тиббий хизматлар ҳам сизни касодга учратмайди: Жонсборода врачга бориш АҚШнинг кўплаб шаҳарларидагига қараганда 18 фоизга, кўзойнаклар танлаш – 30 фоизга, тиш шифокорининг хизматлари – 25 фоизга арзон.

7. Норман, Оклахома штати

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 16,2% фоизга паст.
Аҳолиси: 120 284 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 51 491 доллар.
Турар-жойнинг ўртача қиймати: 160 100 доллар.
Ишсизлик даражаси: 3,5%.

Мазкур шаҳар аҳолисининг даромадлари мамлакатдаги ўртача кўрсатикичга яқинлаштирилган бўлсада, яшаш минимуми кам томонга қараб сезиларли даражада фарқланади. Норманда ҳамма нарса арзон: озиқ-овқатлардан тортиб, бензингача. Турар-жой нархлари айниқса кишини хурсанд қилади. Норманда хонадонни ижарага олиб, унга АҚШнинг бошқа шаҳарларига қараганда 44 фоизга камроқ ҳақ тўлаш мумкин.

6. Индианаполис

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 16,2 фоизга паст.
Аҳолиси: 853 173 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 41 987 доллар.
Турар-жойнинг ўртача қиймати: 118 300 доллар.
Ишсизлик даражаси: 4,0%.

Индианаполис – қиммат бўлмаган шаҳарлар орасидаги энг йиригидир. Ўзида йирик шаҳарга хос афзалликлар ва кичик шаҳарнинг нархларини акс эттирган. Индиана пойтахти барқарор иқтисодиёти билан ажралиб туради. Ўқишни режалаштираётганлар учун бир неча коллеж ва университетлар, жумладан Батлер Университети мавжуд. Болаларга бу йўналишдаги энг йирик музей – Индианаполис музейи ёқиши табиий.

5. Ноксвилл, Теннесси штати

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 16,3 фоизга паст.
Аҳолиси: 185 291 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 34 226 доллар.
Турар-жойнинг ўртача қиймати: 118 300 доллар.
Ишсизлик даражаси: 4,5%.

Бу шаҳар егуликдан тортиб, транспортгача – барча нарса учун демократик нархлари билан қулай. Бу ерда Теннесси Университети, Аёллар баскетболи ифтиҳор зали жойлашган. Бундан ташқари, Коксвилдан Грейт Смоки Маунтинз миллий боғигача бўлган масофа жуда яқин.

4. Мемфис

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 17,0 фоизга паст.
Аҳолиси: 655 770 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 36 445 доллар.
Турар-жойнинг ўртача қиймати: 94 000 доллар.
Ишсизлик даражаси: 5,3%.

Мемфисда кўчмас мулк арзон дейиш – ҳеч нима демаганлик бўлади. Бу ерда уйни 100 минг доллардан арзонга сотиб олиш мумкин, АҚШнинг кўплаб бошқа шаҳарларида эса бу маблағ ипотека бошланғич бадалига базўр етади.

Мемфисда хонадон ижараси мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан уч бараварга арзон тушади. Энг асосийси, иш кучи билан боғлиқ вазият ҳам ёмон эмас. Миссисипи дарёсига яқинлиги туфайли Мемфис йирик транспорт занжири саналади. Бу ерда уч нафар йирик компания: FedEx, International Paper ва AutoZoneнинг бош офислари жойлашган.

3. Каламазу, Мичиган штати

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 20,0 фоизга арзон.
Аҳолиси: 76 041 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 33 009 доллар.
Турар-жойнинг ўртача қиймати: 96 600 доллар.
Ишсизлик даражаси: 4,2%.

Каламазу — нафақат арзон, балки у қадар бой бўлмаган шаҳар. Шаҳар аҳолисининг учдан бир қисми қашшоқлик чегарасида яшайди, қолганлар эса кам ойлик маош ва ишсизликка кўникишга мажбур. Мичиган Ғарбий университети, Pfizer фармацевтика компанияси ва тиббий ускуналарни ишлаб чиқарувчи Stryker компанияси маҳаллий иқтисодиётнинг асосий двигатели саналади.

2. Харлинген, Техас штати

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 20,6 фоиззга паст.
Аҳолиси: 65 774 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 34 466 доллар.
Турар-жойнинг ўртача қиймати: 80 600 доллар.
Ишсизлик даражаси: 7,2%.

Техаснинг жанубидаги ҳаёт қимматлиги билан ажралиб турмайди, бироқ бунга у қадар қувноқ бўлмаган сабаблар бор. Харлингеннинг 32,5 фоиз аҳолиси қашшоқлик чегарасида яшайди. Шунга қарамай, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бензин нархи мўътадил, уй-жой ҳаражаталари эса бошқа шаҳардаги аҳолиникига қараганда 98 минг долларга камроқ.

1. Мак-Аллен, Техас штати

Яшаш минимуми: АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан 23,7 фоизга паст.
Аҳолиси: 140 269 киши.
Оиланинг ўртача йиллик даромади: 44 254 доллар.
Турар-жойнинг ўртача қиймати: 115 400 доллар.
Ишсизлик даражаси: 7,8%.

Мак-Аллен Харлингенга қараганда каттароқ ва бадавлатроқ: бу ерда оиланинг ўртача даромади 10 минг долларга кўпроқ ва бу ақлбовар қилмас яшаш минимумида. Мак-Аллендаги ҳаётнинг минус томонларидан бири 26,1 фоиз шаҳар аҳолиси қашшоқлик чегарасида яшайди. Шунингдек, Мак-Алленда семизликдан азият чекаётган одамлар фоиз кўрсаткичи юқори. Бироқ бу ерда кўзни қувонтирадиган нарсалар ҳам бор: турли хилма-хил қушларнинг миқдори. Қанотли дўстларнинг йирик миграция йўлларида жойлашган Мак-Алленда майдони  60 000 м² ортиқ бўлган машҳур “Quinta Mazatlan” орнитологик станцияси жойлашган.