Сизнинг эътиборингизга одамлар ҳаётини яхши томонга ўзгартирган ғаройиб топилмаларни тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1.  Coca-Cola компаниясининг $130 млн.лик пай сертификати

Америкалик Тони Марон бир куни гаражда ўтказилган чегирмали савдодан 5 АҚШ долларига бир қути ҳужжатлар сотиб олади. Қоғозлар орасидан у аввал бошқа нефт компанияси ва ниҳоят Coca-Cola билан бирлашган нефт компаниясига тегишли 1625 та акциясини топади. Кутилмаган топилма туфайли Марон ушбу компаниянинг қиймати 130 млн. АҚШ долларига тенг 1,8 млн. акциясига эгалик ҳуқуқини қўлга киритади. У Coca-Cola акцияларига эга бўлган энг йирик жисмоний шахсга айланади.

2.   АҚШ тарихидаги энг йирик хазина

1980-йилларнинг охирида Американинг Огайо штатида яшовчи Томми Томпсон исмли муҳандис АҚШ тарихидаги энг йирик хазинани аниқлаган. У атом сувости кемалари учун турли тизимларни яратиш устида ишлаган ва талабалик йилларидаёқ ғарқ бўлган кемаларни излашга қизиқиб қолган. Томпсон 1857 йилда чўкиб кетган “Централ Америка” кемасини топишни орзу қилган ва изланишлари ўз самарасини берган. 1988 йилнинг 11 сентябрида муҳандиснинг роботи денгиз тубидан кема қўнғироғи, қадимий тангалар ва тилла қуймасини сув юзига олиб чиққан. Олтин топилмаларнинг умумий қиймати 150 млн. АҚШ доллари этиб белгиланган. Оғирлиги 36 килограммга тенг қуймалардан бири дунёдаги энг катта олтин қуймаси сифатида тан олиниб, бир оздан сўнг 8 млн. АҚШ долларига сотилган.

3.  Соф олтин

2013 йилда Австралиядаги маҳаллий олтин изловчилардан бири 5,5 килограммли соф олтинни топишга муваффақ бўлди. Унинг қиймати 315 минг АҚШ доллари этиб баҳоланди. Бу киши Балларат шаҳрида хазинага дуч келган. Ушбу топилмадан кейин кўплаб олтин иззловчилар машҳур бўлиб кетган жойга етиб келдилар. 2012 йилнинг ёзида айнан шу ҳудудда оғирлиги 4 килограммга тенг олтин бўлаги топилди.

4.  Ланч қутисига яширилган хазина

2006 йилда Кливлендда истиқомат қилувчи Боб Киттс ва Аманда Рис таъмирлаш ишлари давомида ўз уйларининг деворида иккита металл қутини топиб оладилар. Уларнинг ичида 1951 йил 25 март санасидаги газеталарга ўралган банкноталар ўрами бор эди. Жами бўлиб учта АҚШ долларлари ўрами топилган бўлиб, биринчи ўрамда 20 долларлик, иккинчисида – 50, учинчисида – 100 долларлик қоғозлар бўлган. Уларнинг орасида ноёб нусхалар ҳам бўлган. Ҳисоблашлардан сўнг топилманинг умумий қиймати 23 минг АҚШ долларини ташкил этди. Бир ҳафта ўтгач эр-хотин яна бир хазинани топдилар! Иккала топилманинг умумий қиймати 45 минг АҚШ долларига тенг. 2017 йилнинг декабрь ойида ThePlainDealer нашрида топилган хазина ҳақида мақола чиққанидан кўп ўтмай уйнинг аввалги эгаси Патрик Дюннинг авлодлари пайдо бўлди. Маълум бўлишича, бизнесмен Буюк турғунлик даврида пулларини девор орасига яширган. Охир-оқибат, суд топилган пулларни барча даъвогарлар ўртасида бўлинишини ҳукм қилди ва ҳар бир даъвогарга бир неча минг доллардан ортиқ тегмади.

5.  ActionComics № 1, $2 млн

ActionComics комикслар сериясининг биринчи сони 2 млн. АҚШ долларига баҳоланган. Бу 1938 йилда Супермен пайдо бўлган дастлабки комикс. Миннесотадаги бир омадли одам эски уйни сотиб олиб, уни таъмирлаш вақтида ана шу комиксни топиб олган. Дастлаб у ёмон ҳолатда бўлгани учун интернет-аукционда 100 минг АҚШ долларига баҳоланган. Реставрация қилинганидан сўнг комикснинг баҳоси 2 млн. АҚШ долларигача кўтарилди.

6.   $2,4 млн.лик АҚШ Мустақиллик декларациясининг нусҳаси

1989 йилда бир киши эски бозордан 4 АҚШ долларилик ўртача сурат билан чиққан. Унга суратнинг ўзи ёқмаган, аммо роми яхши бўлган. Уйга келгач у суратни ромдан ажратган ва унинг орқасида Мустақиллик декларациясини кўрган. Жами бўлиб ушбу ҳужжатнинг 25 та нусхаси мавжудлиги маълум. 1991 йилда ҳужжат 2,4 млн. АҚШ долларига баҳоланган бўлса, 2000 йилда 8,1 млн. АҚШ долларига етди.

7.  Британия фермаси ҳудудида аниқланган қадимий хазина

1991 йилда британиялик фермер Питер Уотлинг далада болғасини йўқотиб қўйган ва дўсти Эрик Лоуресдан металл излагич ёрдамида уни топишга кўмаклашишини сўраган. Кутилмаганда детектор товуш чиқарган ва оғайнилар болға деб ўйлаганлар, аммо мутлақо бошқа нарса топилган. Бу – кумуш қошиқлар, тилла тақинчоқлар ва қадимий тангалардан иборат хазина эди. Кейинроқ улар топилма ҳақида шаҳар ҳокимиятига хабар қилганлар. Эртаси куни етиб келган археологлар бу ердан юнон тангалари, идишлар ва заргарлик буюмлари шаклидаги 3,5 кг. тилла, 24 кг. кумушни аниқладилар. Афсуски, қонунга кўра топилган буюмлар давлат фойдасига ўтказилди. Лекин, фермерлар ўзларига тўланган 3 млн. евро бадални бўлишиб олдилар.

8.  Девордаги хазина

Американинг Пенсильвания штати ғарбидаги Виндбер шаҳрида яшовчи бир киши уйини йиғиштираётганида қадимий тангалар солинган жўмадонни топиб олган. Коттеж 20 йилдан ортиқ бўш ётган бўлиб, аввалги эгалари вафот этган. Хонадоннинг янги эгалари эски бинони йиғиштириш давомида деворларнинг бирида тешик топилган. Тешик катталаштирилганида қадимий тангалар солинган жўмадон топилган. Уларнинг айримлари 1793 йилда муомалага чиқарилган бўлиб, нодир тангаларнинг қиймати 8,5 минг АҚШ долларига етади. Топилган хазинанинг умумий қиймати 100-200 минг АҚШ долларига тенглаштирилмоқда.

9.   $2 млн.лик танга

1974 йилда чиқарилган оддий пенни атиги бир цент туради, аммо бу ҳолатда эмас. Роберт Лоуренс АҚШнинг Денвер штатидаги зарбхона назоратчиси ўринбосарининг ўғли бўлган. Робертнинг отаси унга ланч қутисида тангалар тўпламини мерос қилиб қолдирган. Бир неча йил ўтгач Лоуренс Сан-Диегога кўчишга қарор қилган ва ўшанда тангаларни баҳолаш учун экспертга олиб борган. Мерос атиги  300 АҚШ долларига баҳоланган. Бироқ, тангалар орасидан битта бутунлай алюминийдан ишлангани топилган. Бундай танганлар атиги ўн дона чиқарилган бўлиб, кейинчалик йўқотилган, чунки уларни газли ичимлик сотувчи аппаратлар қабул қилмаган. Маълум бўлишича, улардан биттаси сақланиб қолган ва фақатгина у 2 млн. АҚШ долларига баҳоланган.

10.  Фаберже тухуми

АҚШ фуқароларидан бири сувенирлар кўргазмасида 14 минг АҚШ долларига тенг тилла тухумни сотиб олиб, кейинчалик уни қайта сотишни кўзлаган. Бироқ, узоқ вақт ўтиб ҳам харидорлар топилмаган. Шунда, у тухум ҳақида кўпроқ маълумот тўплашга қарор қилган. Аниқланишича, кичиккина сувенир йўқолган Фаберже тухуми экан. Бир оз вақт ўтгач тухум 33 млн. АҚШ долларига хусусий коллекция эгасига сотилган.