Кўплаб қизларда турмуш қуриш истаги бўлади, аммо кимдир кутилган таклифни олади, бошқалар эса ҳеч қачон “Менга турмушга чиқ” жумласини эшита олмайди.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйида турмуш қуриш таклифини олиш жуда қийин бўлган 10 турдаги қизлар ҳақида гаплашамиз.

1. Актриса

Асосий белгилари: Бундай аёлда ўзига хослик ва сирлар жуда кўп бўлади. У доим бошқаларга ўхшамасликка интилиб, ўзига ноодатий қиз ролини ўйлаб топган ва энди севимли кишиси нигоҳида уни ажойиб талқин этади.

Эркак нимага қочади: Ҳамма нарсада меъёр бўлиши керак. Эркакнинг мияси кўплаб ғалати ҳолатлар ва ортиқча ўзига хосликни ўзлаштиришга мослашмаган. Эртами ёки кеч эркак унинг аёли ўзи ўйлаб топган ва фақат ўзи тушунадиган қандайдир ўйинларни ўйнашини тушуниб етади.

2. Ижодкор табиати

Асосий белгилари: Ижод шоҳ асарларни яратишда эмас, балки ўта ўзгарувчан кайфиятда намоён бўлади. Бундай аёлнинг фикри ва истаклари ҳар икки дақиқада ўзгариб, қатъий қарор қабул қила олмайди, аммо жуфтидан уни тушунишини талаб қилади.

Эркак нимага қочади: Эркак бундай аёлнинг ёнида бироздан сўнг нима бўлишини ҳеч қачон билмайди. Бундай вазият руҳиятни ортиқча зўриқиш ва ташвишланганлик ҳолатида тутади. Натижада, эркакнинг ўзи ниманидир нотўғри қилаётгандек ҳис қилиши мумкин.

3. Билимдон

© Color Force

Асосий белгилари: Бу аёл эркаклар нима хоҳлашини аниқ билади. У эркакни жалб қилиш ва сақлаб қолишга доир барча машҳур тренингларга борган. Унинг уйидаги китоб жавонлари оилавий муносабатларга доир адабиёт билан тўлган. Шунингдек, у бошқа ҳар қандай мавзулардан хабардор бўлиб, доим ўз фикрига эга.

Эркак нимага қочади: Доим эксперт қиёфасида ўз сўзини айтадиган қиз чуқур билимга эга бўлмаган, юзаки одам тасаввурини уйғотади. Бу сифат эркакларда кўпинча тушунмаслик ва қизга нисбатан киноя ҳиссини ҳосил қилади.

4. Пьеро

© A24  

Асосий белгилари: Унда ҳаммаси ёмон: оғир ҳаёт, номукаммал қомат, иш фаолияти ўхшамаган, бунинг устига об-ҳаво ҳам даҳшатли. Ёмон кайфият кетма-кетлиги тугаши биланоқ апатия ёки тушкунлик бошланади. Бундай вақтда у ҳаётида ҳеч қандай ўзгаришларга тайёр эмас.

Эркак нимага қочади: Эркак – руҳшунос эмас, ҳимоячидир. Ҳар сафар қизнинг ҳаётдан нолишини ва ҳамма ишни зўрға, қурбон қиёфасида бажаришини кўрган эркакда биргина истак – бу касалликни юқтириб олмаслик учун қочиш истаги юзага келади.

5. Турмуш қуриш савдойиси

Асосий белгилари: Унинг ҳаётдаги асосий вазифа, бу – турмуш қуриш. Бундай аёл доимий изланишда бўлади, зеро унда ҳаммаси аввалдан тайёр: у ҳаммасини майда-чуйдасигача ўйлаб қўйган. Энди охирги етишмайдиган “элемент” – эркак керак. Танишув чоғида у эркакда фақат битта танлов – уйланиш борлигини кўрсатади.

Эркак нимага қочади: Ҳеч ким бошқа одамнинг тассавури элементига айланишни истамайди. Ҳар бир эркак ҳам уйланиш каби қатъий ҳаракатга тайёр бўлавермайди ва бундай босим остида “тўй” сўзига аллергия пайдо бўлади.

6. Мустақил

Асосий белгилари: Ёлғизлик бундай қизларни ташвишга солмайди. Севимли инсон пайдо бўлса – ажойиб, пайдо бўлмаса – ёлғиз яшаса ҳам бўлади. Қалбининг тубида у уйида доим бир эркакни кўраверишдан чарчашини тан олади. Бундай аёл муносабат бошлаганда шубҳаланади: келажакда яхшироқ эркак учраб қолмасмикан?

Эркак нимага қочади: Эркак доим қоидаларга мослашиш ва мукаммал эркакка мувофиқлик жадвалларига қарашдан чарчайди. Аввалдан ҳар томонлама яхшироқ бўлган ўзи мавжуд эмас одам билан рақобатлашиш оғир. Доим ёлғиз яшаш мумкинлиги таъкидланадиган муносабатларни сақлашнинг нима кераги бор.

7. Қор маликаси

Асосий белгилари: Турмушга чиқиш савдойилигининг тескари кўриниши танишувларни бутунлай эътиборсиз қолдиришдир. Мабодо танишув юз берса ҳам, қиз мулоқотга жуда қийин киришади. Унинг фикрича, эркак ҳаммасини ўзи қилиши керак, жумладан у уйда ўтиришни ва ҳар қандай тадбирларга бормасликни ёқтирса ҳам уни топиши керак.

Эркак нимага қочади: Бундай ҳатти-ҳаракат оқибатида эркак билан ҳар қандай тасодифий танишув муаммога айланади, сўнгра ўз жозибадорлигига оид доимий иккиланишлар пайдо бўлади. Бу эса йигитларни кўпроқ қўрқитади. Ҳамманинг бўйнига осилиш шарт эмас, аммо бутунлай эътиборсиз бўлиш ҳам нотўғри.

8. Кундалик юмушларда йўқолиб қолган

© Columbia Pictures  

Асосий белгилари: Унинг ҳаёти уй ва иш ўртасида ўтади. Ишда ёқимтой эркаклар йўқ, кўчада эса ҳеч ким танишмайди, барлар ва клублардаги эркаклар жиддий муносабатга мос эмас. Натижада, қаердадир эркаклар бору, аммо бу қизнинг йўлида учрамайдиган кўринади.

Эркак нимага қочади: Кундалик юмушлар кўздаги чақнашни йўқотади, ҳорғин юз ифодаси эса эркакларни жалб қилмайди. Ўзингизни қўлга олинг, янги қизиқиш топинг ёки ишдан уйда борадиган йўлни ўзгартиринг. Эҳтимол, орзуингиздаги эркак ҳар куни ёнингиздан ўтар, фақат бошқа кўчадан.

9. Ойижон

Асосий белгилари: У эркак кишини доим иссиқ кийинтиради, у нима егани ва ўзини қандай тутганини билиш учун кунига бир неча марта қўнғироқ қилади. Агар эркак газли ичимлик ичишни истаса, албатта бунинг зарари ҳақида гапириб, кислородли коктейль олиб беради.

Эркак нимага қочади: Эркакнинг фақат битта онаси бўлади ва унга иккинчиси керак эмас. У ўғил бўлиш босқичидан ўтган, энди эркак бўлишни истайди.

10. Ҳеч нарсага қизиқмайдиган

Асосий белгилари: Бундай қизнинг ҳаётида қизиқишлар ва мақсадлар бўлмайди. У бошқалар бошлаган ерга юради ва шахсий нуқтаи назари мутлақо ривожланмаган. Бундай қизлар ҳаттоки кераксиз пайтда ҳам бошқанинг кўнглиги олишга интилади.

Эркак нимага қочади: Эркак киши, айниқса мураккаб муносабатлардан кейин, бундай қизни тез сезади ва севиб қолади. Уни меҳрибон ва ғамхўр деб ўйлайди. Лекин, тез орада афсусланиш юзага келади: бундай аёл типажи тезда зерикарли ва қизиқарсиз бўлиб қолади.