Сайёранинг энг гўзал масканлари рўйхатида табиат объектлари, инсон ижоди билан яратилган гўша, машҳур дам олиш ва экстремал хордиқ чиқариш жойлари мавжуд. Биз шаршара, кўл, ўрмон, фаввора, қаср, каньон, орол ва кўрфазлар ҳақида сўз юритамиз. Бу ғаройиб жойларни умримизда бир марта бўлса ҳам кўришимиз керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (2-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (3-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (4-қисм)

1. Ниагара шаршараси, Канада, АҚШ

Ниагара шаршараси учта улкан оқим: Хорсшу-Фолс («Тақа»), Америка шаршараси ва Брайдлвей («Келин ёпинчиғи») дан иборат. Туристлар орасида машҳурликка эга (асосан ривожланган инфратузилма сабабли). Бу энг баланд шаршара эмас, баландлиги 53 метрга яқин, бироқ энг кучлисидир, сабаби оқиб тушаётган сув ҳажми сонясига 5 700 метр кубни ташкил этади.

2. Ваадху ороли, Мальдив

Биолюминесцент фитопланктоннинг нимаси қизиқ экан деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Бироқ бу манзарани кўриш керак. Қоронғуда ялтирайдиган планктоннинг ғаройиб кўринишини Ваадху оролидагина кўриш мумкин. Тўлқинлар қирғоққа урилиб, уни ўзи билан олиб кетади ва сув юзлаб, минглаб ёнаётган оловлар билан жилваланади.

3. Ретба кўли, Сенегал

Ретба кўли Дакарнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган ва сувининг ғаройиб ранги билан  машҳур. Кўлнинг ажойиб рангда бўлишига  сувўтлари сабабчи, сувни оч пушти ва тўқ қизилрангга  киради. Шунингдек сувда туз миқдори кўп бўлиб, у Ўлик денгизда бўлгани каби сув устида чўкмасдан муаллақ қолиш имконини беради.

4. Мовий кўрфаз, Исландия

Мовий кўрфаз –  Рейкьявикдан бор-йўғи 40 км узоқликда жойлашган лагуна — геотермал спа-дам олиш масканидир. Бу жой ўз-ўзидан пайдо бўлмаган, бунда асосан инсоннинг хиссаси катта:  пойтахтни сув билан таъминлайдиган электростанциядан келадиган сув лава платосида тўпланган. Натижада сувда минерал сув, кремнез ва кўк-яшил рангдаги сувўтлари пайдо бўлган ва унга даволаш ҳусусиятини берган.

5. Poseidon Undersea Resort, Фиджи

Меҳмонхона кўрфаз марказида 13 метр чуқурликда денгиз устида жойлашган. Ҳар бир хона бу ерости дунёсига қараган алоҳида герметик капсула. Меҳмонхона қимматбаҳо, бироқ меҳмонларга юқори даражада хизмат кўрсатилади: бу ерда бар, ресторан, тренажер зали ва ноодатий тўй ташкил қилишни истаганларга черков ҳам мавжуд.  

6. Тора қудуғи, Орегон

Тора қудуғи —Перпетуа бурунининг бир қисми. Бу тошли воронканинг чуқурлиги бир неча метрга боради. Қудуқ тубида нима борлиги ҳалигача номаълум, аквалангистлар у ерга тушиш учун жонларини ҳатарга қуйишмайди – кучли оқим халақит қилади. Воронкага сув оқиб келишидан бир соат аввал ташриф буюриш керак: сув Тора қудуғини тўлдиради ва уни баландлиги 6 метрли фаввора кўринишида атрофга сачратади.

7. Жаннат эшиклари, Хитой 

Бошқача номи – “Осмон эшиклари”. Бу энг баланд ғор бўлиб, 263 йилда тоғнинг бир қисми узилиб, улкан бўшлиқ хосил қилганида пайдо бўлган. 999 та зинапоя унга олиб боради. Афсоналарга кўра, улардан ўтиб, Худога яқинлашиш мумкин экан. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Хитойда сайёҳларнинг хафсаласни пир қилишни исташмаса керак, шунинг учун дунёдаги энг узун фуникулёр ва энг баланд очиқ лифт яратишган. Ғор тепасида туман булутини кузатиш мумкин, бу эса унга янада сирлилик беради.

8. Анхель шаршараси, Венесуэла

Баландлиги 1 000 метрдан ортиқ бўлган Анхель икки каскад ва уч қаватдан иборат. Сувнинг танафуссиз оқиб тушиш баландлиги – 807 метрга тенг. Ерга етиб тушгунига қадар сув бир неча километрдан хис қилиш мумкин бўлган майда зарраларга ажралади ва туманга айланади. Айтганча, шаршара номининг фаришталарга алоқаси йўқ, у америкалик учувчи Джеймса Эйнджелга шарафига шундай аталган.

9. Иаков қудуғи, Техас

Иаков қудуғи – ерости ғорларга эга, бутун дунё дайверларини ўзига жалб этадиган табиий қудуқ. Аквалангистлар бу ер шўнғиш учун хавфли эканидан чўчимайдилар. Сайёҳлар эса артезиан сувлари ва афсоналарга маҳлиё.

10. Луиз кўли, Канада

Канаданинг Альберта провинциясидаги муз кўли. У қояси йил бўйи қор билан, адирликлари йил бўйи яшил тусли ўтлар билан қопланган тоғлар билан ўраб олинган. Бу фаол дам олиш: пиёда юриш, отда сайр ва велосипедда қилиш, гольф,теннис, тоғ-чанғи спорти, альпинизм ва итлар қўшилган чанғиларда учиш учун мўлжалланган маскан.

11. Олов водийси, АҚШ

Олов водийси – Невада штатидаги энг қадимий боғ. 1968 йилда Водий ўрнида 42 минг акрда жойлашган давлат қўриқхонаси ташкил этилди. Водий тез-тез содир бўладиган ғаройиб манзара хосил қиладиган қум бўронлари сабаб шундай атала бошланган. Боғдаги баъзи тоғ жинслари 150 миллион йил муқаддам юзага келган. Қояларда эса қадимги одамлар суратлари – петроглиф қолдиқлари сақланиб қолган.

12. Тож-Маҳал, ҳиндистон

Тож-Маҳални кўриш учун Ҳиндистондаги Агра шаҳри, Уттар-Прадеш штатига йўл олинг. Тож-Маҳал  – “Саройларнинг энг буюги” номининг ўзи улкан маънони беряпти. Ҳар йили бу ажойиб масканни кўришга икки миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюради. Таассурот уйғота оладиган рақам, шундай эмасми?

13. Махфий пляж, Мексика

Ислас Марьетасдаги махфий пляж Пуэро Вальярт шаҳридан узоқ бўлмаган масофада жойлашган. У Мексика армияси ўқув машқларида туширилган бомба портлаши натижасида юзага келган воронкадан юзага келган. Тасаввур қилиб кўринг-а, уйга қайтиб, танишларингизга Мексикада бомба нитжасида юзага келган воронкада вақтингизни нақадар мароқ билан ўтказганигизни гапириб беряпсиз. Махфий пляж – бу оқ қум, шаффоф сув, кам сонли одамлар ва табиатдир.  

14. Йеллоустон миллий боғи, АҚШ 

Йеллоустон боғи бир вақтнинг ўзида учта: катта қисми Вайоминг, шунингдек Айдахо ва Монтанада штатлар ҳудудида жойлашган. Боғ хушманзара ландшафт, турли табиат ва иссиқ булоқлари билан машҳур. Бу ерда шаршара, каньон, кўл ва ҳатто вулқон отилишини ҳам кўриш мумкин. “Википедия”дан олинган маълумотларга кўра, боғда 1 770 километр ёткизилган йўл мавжуд. Тасаввур қилиб кўринг-а, қанча маршуртни босиб ўтиш мумкин.

15. Мармар ғор, Чили 

Ғор икки мамлакат – Чили ва Аргентина чегарасида жойлашган. Мармар тоғ Хенераль-Каррера (бу Буэнос-Айрес) тоғ кўлининг мовий сувларини  ўраб турувчи ғорлардан иборат. Сайёҳлар одатда ноодатий суратлар ва балиқ тутиш учун ташриф буюрадилар.

16. Катта каньон, АҚШ 

Катта каньоннинг ёши  5–6 миллион ёшга тенг. Бу тоғ ёнбағирларида сайёрамизнинг камида тўртта геологик даври қолдиқларини учратиш мумкин. Каньон ҳавзаларида ҳарорат ўзгаради, ўз-ўзидан флора ва фауна ҳам турлича бўлади. Бу ерда нафақат табиий гўзалликни томоша қилиш мумкин, катта каньон туристик маскан бўлгани учун сайёҳлар учун машғулотлар етарли: эшакларда экскурсия қилишдан тортиб, Колорадо дарёсидаги қотишмаларгача. 

17. Скай оролидаги эртаксимон ҳовуз, Шотландия 

Каиллин тоғидаги ҳавзаларни бошқача қилиб Фей ҳовузлари деб аташади. Уни кўришга бироз булутли кунда, ёмғирдан сўнг  – сув даражаси одатдагидан кўпроқ бўлган ва булутлар сабаб тоғлар ҳамда сувнинг барча ранглари яхши кўринган пайтда келган маъқул.

18. Канопи осма кўприги, Борнео 

Осма кўприклар –  табиатнинг бу бурчагида инсон қўли билан яратилган ижод маҳсули бўлса керак. Флора ва фауна ўзининг хилма-хиллиги билан лол қолдиради: учадиган калтакесаклар, йиртқич гуллар, орангутанлар ва ҳатто олимлар томонидан кашф этилмаган турлар бор. Бироқ тропик дарахтлар орасида  ғичирлайдиган ва 40 метрли баландликда  у уёқдан бу ёққа бориб келадиган кўприк бўйлаб саёҳат кучли таассурот қолдирса керак.

19. Баҳайбатлар йўли, Ирландия 

Бу қирғоқбўйи маскан бир-бири билан уланган 40 минг (!) базальт устунлардан иборат. Бундан ташқари, Шимолий Ирландиядаги энг машҳур жой ва ЮНЕСКО бутунжаҳон меросининг объекти саналади. Баҳайбатлар йўли вулқоннинг кўп йиллик отилиши натижасидир. Лава аста-секинлик билан совиб, олти томонлик устунга айланган, уларнинг энг каттаси 12 метрга етади.  

20. Қора пляж, Гавайи 

Паналуу қора пляжи  вулқон фаоллиги натижасида вужудга келган. Пляж лава ва базальтдан ташкил топган, шунинг учун қирғоқ бўйидаги қум тўқ қора рангда. Пляжда нафақат кўплаб сайёҳлар, балки  денгиз тошбақалари ҳамда йўқолиб бораётган биссларни ҳам учратиш мумкин.

21. Вайтомо ғори, Янги Зеландия 

Вайтомо ғори — 150 та таркиби оҳак бўлган сунъий тоғлардан иборат. Олимларнинг фикрича, уларнинг ёши икки миллионга яқин. Сайёҳлар орасида энг машҳури ёнар қўнғизлар тоғидир. Унинг галасини кўпинча юлдузли осмонга қиёслашади. Бунга Янги Зеландиядагина учратиш мумкин бўлган  “Arachnocampa Luminosa” ёнар қўнғизлари сабабчидир.

22. Флатхед қўли, АҚШ

Монтана штатидаги Флатхед кўли Америкадаги энг катта табий сув ҳавзаси бўлиб, 510 км² майдонни эгаллайди. Бундан ташқари, бу дунёдаги энг шаффоф кўл бўлиб, бир қарашда саёз кўринади, бироқ унинг чуқурлиги 113 метрга етиши мумкин. Бу жой балиқ тутиш ишқибозлари орасида машҳур, чунки шаффоф сувда балиқнинг гулмоҳ ва олабуға турлари яққол кўзга ташланади.

23. Альгарробо ҳовузи, Чили 

Инсониятнинг мазкур ижод маҳсули узунлигини тасаввур қилиш учун Олимпия ўйинларидаги ҳовузни кўз олдингизга келтириб кўринг, кейин эса 20 та ана шундай ҳовузларни тасаввур қилинг. У Чилидаги Альгарробо шаҳарчасида барпо этилган. Бу нафақат энг узун ҳовуз, балки энг чуқури ҳамдир.

24. Севишганлар кўприги, Франция 

Архиепископ кўприги — Petit Pont de l’Archevêché бутун дунё севишганлари ўз мухаббатлари рамзи бўлмиш қулфларни осиш учун зиёрат қиладиган жойдир.

25. Де-Глас меҳмонхонаси, Канада 

Квебекдаги машҳур музли меҳмонхона ҳақида эшитгандирсиз. У сайёрадаги энг романтик масканлардан бири саналади, шунинг учун юзлаб (минглаб бўлмаса агар) жуфтликлар ҳар йили бу ерга турмуш қуриш учун ташриф буюришади. У батамом 20 тонна қор ва муздан ишланган. Йилнинг январь ойидаги илк меҳмонларни қабул қилиш учун ҳар йили декабрь ойида уни қайта қуришни бошлайдилар. Айтганча, уларни жойлаштиришдан аввал меҳмонхонада яшаш даврида музлаб қолмаслик тўғрисидаги йўриқнома билан таништирилади.

Бу мақолани қизиқари деб топган бўлсангиз, давоми шу ерда:

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (2-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (3-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (4-қисм)