Сайёранинг энг гўзал масканлари рўйхатида табиат объектлари, инсон ижоди билан яратилган гўша, машҳур дам олиш ва экстремал хордиқ чиқариш жойлари мавжуд. Биз шаршара, кўл, ўрмон, фаввора, қаср, каньон, орол ва кўрфазлар ҳақида сўз юритамиз. Бу ғаройиб жойларни умримизда бир марта бўлса ҳам кўришимиз керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (1-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (3-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (4-қисм)

26. Понгур шаршараси, Вьетнам

Мухаббат Шаҳри сифатида машҳур бўлган Вьетнамдаги Далат ўта романтик гўша саналади. У ерда гўзал шаршара, шоирона ландшафт, бой тарих ва маданият мавжуд. Улар орасида Понгур шаршараси ўзига хос ўринни эгаллайди. Кенглиги 100 метр ва баландлиги 40 метр бўлган Понгур етти поғонадан иборат бўлиб, кичик кўлга оқиб тушади. Шаршара 25 гектар инсон қўли етмаган тропик ўрмон билан ўраб олинган.

27. Мосбрей шаршараси, АҚШ

Шаршаралар тўғрисида гапиришда давом этамиз. Рўйхатдан жой олиш учун муносиб, яна бир севимли маскан – Калифорниядаги Мосбрей шаршараси. Вулқонли тош деворларлардан оқиб келадиган сув майин тирқираб оқади, натижада эса тош қалин моғор билан қопланган. Йил бўйи оқадиган оқим  сабабли маскан бетакрор ўсимлик оламига эга.

28. Баатара шаршараси, Ливан

Рўйхатимизда шаршаралар кўп, бироқ Баатарани эсга олмасликнинг иложи йўқ. У лол қолдирадиган жиҳат фақат 255 метрлик баландлик билан боғлиқ эмас. Баатара Юра даврида юзага келган учта табиий кўприк орқали ўтади. Шунинг учун у “Уч кўприк ғори” номи билан ҳам аталади.

29. Тўғралган олма қояси, Янги Зеландия

Ғаройиб қояни Янги Зеландиядаги оролнинг шимолий қирғоғидаги Тасмания қўлтиғи яқинида кўриш мумкин. Гранит қоя шаклига кўра ҳақиқатан ҳам пичоқ билан иккига ажратилган олмани эсга солади. Минглаб сайёҳлар бу ерга девқоматлар тўғрисидаги фильм декорациясини эслатувчи қояни ҳайратланарли сурат тушириш учун ташриф буюрадилар.

30. Каньо-Кристалес, Колумбия

Каньо-Кристалесни маҳаллий аҳоли бешта рангли дарё деб айтайди. Сув турли рангдаги моғор устидан оқиб ўтгани сабабли дарё камалакнинг турли рангига бўялган деган тасаввур пайдо бўлади. Бу ерга июль охиридан декабргача, дарё янада ёрқин бўлган даврда келган маъқул. Бундан ташқари, масканда қушларнинг 420 та турлари, 8 хилдаги сут эмизувчилар ва 10 турдаги ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ўзига хос жонзотларни учратиш мумкин. Маҳаллий аҳоли бу ер сайёҳлар учун нақадар жозибадор эканлигини тушуниб, ҳозирда турли экскурсиялар ўтказишмоқда.

31. Хорстейл шаршараси, АҚШ

Хорстейл АҚШнинг Орегон штатида жойлашган ва у икки кичик оқим бирлашиб, катта ягона оқимни хосил қиладиган шаршарадир. Қуйи ва юқори поғоналар ўртасида йўлкани топиш ва сувга яқин кўтарилиш мумкин. Унга яқин жойда қир-адирларни пиёда кезиш учун кемпинг (сайёҳлар лагери) бор.

32. Вай-о-Тапу Геотермал боғи, 
Янги Зеландия

Вай-о-Тапу 1931 йилда очилган бўлиб, ўша пайтдан бери сайёҳларнинг севимли жойи бўлиб келяпти. Бу ерга келгач, саломатлигингиз тикланишини айтадилар. Турли рандаги сув ҳавзалари (масалан шампань кўли), лой ҳовузи ва тонгда 20 метр баландагача отиладиган булоқни кўриш мумкин.

33. Олчали туннель, Германия 

Япония олчаси – сакурани нафақат Японияда, балки кичик немис шаҳарчаси Бонда ҳам учратиш мумкин. Баҳор фаслида олча гуллаган маҳал кўча янгича тусга киради. 1984 йилда Бонн шаҳрида ҳаво тозалиги учун курашишни бошладилар ва шаҳарнинг тарихий марказидаги икки кўчада сакуралар экилди.

34. Уайтхэвен пляжи, Австралия

Уайтхэвен — 7 километр қордек оппоқ қум. Дунёдаги энг тоза пляж саналади. Тартиб икки хил чора билан таъминланади: бу ерда чекиш ва итларни олиб келиш мумкин эмас. Бундан ташқари, қумнинг ўзига хос жиҳати бор: у қизимайди, шунинг учун энг жазирама кунда ҳам оёқларни куйдирмайди.

35. «Олтин эшиклар», АҚШ

Сан-Францисконинг ташриф қоғози. “Олтин эшиклар” – дунёдаги энг машҳур кўприк бўлиб, уни кинода бир неча марта кўрган бўлишингиз керак. Ҳар куни кўприкка 100 мингдан ортиқ автомобиль келади. Сайёҳлар туман тушган пайтда одатда тунда пайдо бўлиб, кун ярмида йўқоладиган “Олтин эшиклар”ни кўришга интиладилар. 

36. «Карижини» миллий боғи, Австралия

Бу жойга ёз фаслида боғда ғаройиб момақалдироқни кузатгани ёки қиш фаслида келган маъқул. Боғда бешта дара бор, уларнинг ҳар бири ўзининг ғаройиб қоя бирикмаларига эга. Хилма-хил ҳайвонот олами ҳам эътиборга лойиқ: кўршапалак, илон, қуш ва қизил кенгурулар.

37. Этретадаги қоялар, Франция

Этретадаги дарё қоялари сураткаш учун ҳақиқий топилманинг ўзгинаси. Қирғоқбўйида табиий аркаларни хосил қилган хушманзара қояларни учратиш мумкин. Бу маскан қадимий Европа ишқибозларида таассурот қолдириши аниқ. Этрета – сокин шаҳарча бўлиб, маҳаллий аҳолиси меҳмондўстлиги билан донг қозонган. Бу ажойиб пейзаж ва кўришга арзигулик масканлар қуршовида шаҳар югур-югуридан дам олиш учун қулай жойдир.

38. Памуккале, Туркия

Туркиянинг жануби-ғарбида Памуккале шаҳарчаси бор, турк тилидан таржима қилинганида “Пахтали қалъа” маъносини англатади. Бу ерда травертиндан ташкил топган 17 та геотермал манба ва сунъий кўллар жойлашган. Дам олиш масканининг машҳур оппоқ каскадлари машҳур гўшагина эмас, Памуккаладаги сув яна даволаш ҳусусиятига ҳам эга.

39. Уиндермир кўли, Англия

Уиндермирга куз фаслида келган маъқул. Бу маскан гўзал табиат иштиёқмандлари ва эшкак эшиш ишқибозларига ёқади. Шунингдек яқин атрофда болалар ва катталарга бирдек манзур бўладиган музейлар, масалан Камберленд қаламлар музейи бор. Кўл бўйида мазали таомлар пишириладиган аъло даражадаги ресторанлар жойлашган.

40. Ангкор-Ват, Камбожа

Камбожадаги Вишну худосига аталган бош индуизм ибодатхонаси. Бу инсон томонидан барпо этилган энг йирик диний иншоотдир. Ангор ибодатхонагина эмас, 200 километрни эгаллаган (археологларнинг айтишига қараганда илгари Ангор 5 минг километрга яқин жойни эгаллаган, буни ҳатто тасаввур этиш мушкул) бутун бир бошли бинолар тўпламидир. XII аср архитектураси, хашкалтарошлиги ва барельефи тарих билан қизиқмайдиганларни ҳам ҳайратга солади. Бу ерга бир неча кунга келган маъқул, чунки барини бир кун давомида кўриб чиқиш имконсиз.

41. Ойнали пляж, АҚШ

Калифорниядаги “Маккеричер” миллий боғи яқинида жойлашган. Қуёш нурида пляж ўта сирли кўрингани билан унинг пайдо бўлиш тарихи у қадар ёқимли эмас. Қирғоқбўйига йиллар давомида ахлат тўкиб келинган. Океан тўлқинлари билан ювиладиган синган бутилкалар турли рангдаги чиройли тошларга айлангунига қадар силлиқланган. Бугун пляж мазкур тошлар билан қопланган. Айтганча, тошни ўзингиз билан олиб кетиш ман этилади, агар у ерда ойна бўлагини топсангиз, уни сувенирлар коллекцияси учун бемалол олишингиз мумкин.

42. Оқиш рангдаги кўл, Словения

Блед — Словениядаги мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган бетакрор Альп шаҳарчасининг номи. У ерга яқин жойда шу худди шу номдаги кўл жойлашган бўлиб, минглаб дам олувчиларни жалб этади. Бу балиқ овлаш, тоғларга чиқиш, табиатда дам олиш, сувда қайиқлардаги сайр ва спорт билан шуғулланиш учун қулай жой.

43. Клилук, Канада

Клилук, ёки Доғли кўл — Осойос шаҳри яқинидаги Британия Колмубиясидани сув ҳавзасидир. Сув минераллар (магний сульфати, кальций, натрий, кумуш ва титан)га бой. Шунинг учун ёз фаслида унинг юзаси ғаройиб доғлар билан қопланади, улар об-ҳавога қараб рангини ўзгартиради. Кўлдаги сув шифобахш ҳусусиятга эгалигини  айтмаса ҳам бўлади.

44. Шимол ёғдуси, Исландия

Шимол ёғдуси – ғаройиб табиат ҳодисаси. Уни сиз Ерда туриб кузатишингиз учун Қуёшда портлаш юз бериши керак. Исландия шимол ёғдусини кўриш учун ажойиб жой. Уни бошқа жойларда ҳам кўриш мумкин. Россиянинг баъзи минтақаларида бу феноменни кўриб, завқ олиш имкони мавжуд.

45. Данься рангли қоялари, Хитой

Хитой ҳақиқатан ҳам гўзал. Фақат бу ердагина қизил қумдан ва Бўр даври конгломератларидан ташкил топган чиройли тоғ тизмаларини кўриш мумкин. Чжанъе шаҳрига яқин бўлган бу  жой сўнгги пайтда машҳур бўлиб бормоқда, шунинг учун рангли қояларни тадқиқ қилиш истагида бўланлар учун зарур инфратузилма мавжуд.

46. Дарвоза, Туркманистон

Дарвоза – Туркманистондаги газ кратери бўлиб, қўрқинчли ташқи кўриниши сабабли маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар уни жаҳаннам ёки дўзахга олиб борувчи эшик деб атайдилар. 70-йилларда геологлар Дарвоза қишлоғи яқинида газ йиғилганини сезиб қолишди, кавлаш ишларини бошлаб юборишди, бироқ кутилмаганда ер ўпирилди ҳамда газ билан тўлган улкан ўра вужудга келди. Маҳаллий аҳоли зарарли буғ билан заҳарланмаслиги учун газни ёқишга қарор қилинди. Ҳамма ёнғин бир неча кундан сўнг ўчади деган фикрда эди. Бироқ 1971 йилдан бери олов куну-тун ёнишда давом этмоқда.

47. Байкал кўли, Россия

Сайёранинг энг чуқур ва тоза кўли. Байкалдаги сув ҳажми 23 000 км³ га яқин бўлиб, дунёдаги тоза сув захирасининг 20 фоизи, Россиядаги айнан шу кўрсаткичнинг 90 фоизини ташкил қилади. Шубҳасиз, тасаввур қилиш мумкин бўлган энг гўзал масканлардан бири. Шунинг учун ҳам Байкал кўпчилик томонидан севимлидир. Сайёранинг энг гўзал 100 та масканига боришни айнан Байкалдан бошлаш керак.

48. Аогасима вулқони, Япония

Айнан шу номдаги Аогасима ороли вулқон фаолияти натижасида юзага келган. Вулқон 1700 йилдан бери отилмаган, бироқ ҳали ҳам фаол саналади. Икки юзга яқин киши кратерга яқин жойда истиқомат қилишади. Жойнинг бор чиройини кўриш учун дарё тубидан 430 метр баландликда жойлашан энг юқори чўққисига чиқиш керак. Оролга фақат вертолет ёки қайиқда бориш мумкин.

49. Скафтафелл ғори, Исландия

Ғордаги ёрқин сапфир ёруғлиги бир неча юз йилликлар мобайнида муз ҳаво пуфакларини сиқиб, пресланишидан пайдо бўлган. Кислород қолмагани учун муз қуёш нурини ютади ва мовий рангда товланади. Хавфсизлик мақсадида сайёҳлар Скафтафелга ҳаво ҳарорати паст бўлганидагина ташриф буюришлари мумкин.

50. Форт Читторгарх,ҳиндистон

Читторгарх шаҳри Рожастхон туманидаги Гамбири дарёси қирғоғида жойлашган собиқ Мевар қироллигининг пойтахти. Форт Читторгарх Ражпут жасорат ва ғурур рамзи саналган шахс номи бўлиб, шаҳар ҳам унинг шарафига айнан шундай номланган. У 22 та сув ҳавзалари, саройлар, минора ва ибодатхоналардан ташкил топган. Бундан ташқари, Читторгарх 700 акр ерда жойлашган ва 180 метрли баланд тепаликда жойлашган. У ерда туриб, гўзал манзарани кузатиш мумкин.

Бу мақолани қизиқари деб топган бўлсангиз, давоми шу ерда:

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (1-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (3-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (4-қисм)