Сайёранинг энг гўзал масканлари рўйхатида табиат объектлари, инсон ижоди билан яратилган гўша, машҳур дам олиш ва экстремал хордиқ чиқариш жойлари мавжуд. Биз шаршара, кўл, ўрмон, фаввора, қаср, каньон, орол ва кўрфазлар ҳақида сўз юритамиз. Бу ғаройиб жойларни умримизда бир марта бўлса ҳам кўришимиз керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (1-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (2-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (4-қисм)

51. Катта мовий ўра, Белиз

Белиздаги катта ўра  – бу диаметри 305 метр, чуқурлиги 120 метр бўлган карст ўраси. Табиатнинг бу мўъжизасини ё вертолётдан (чиройли манзарани кузатиш мумкин), ёки ичидан туриб (бу драйверлар орасида машҳур жой) кузатиш мумкин. Жак-Ив Кусто Катта мовий ўрани шўнғиш учун дунёдаги энг яхши жойлар ўнталиги рўйхтига киритган.

52. Венеция, Италия

Венеция – катта бир яхлит обида. Одатга кўра, сайёҳларга Риальто кўприги, Авлиё Марк Соборига ташриф буюриш, тор кўчалар бўйлаб сайр қилиш, гондолада учишни маслаҳат беришади. Албатта, таниқли карнавалда иштирок этиш. Барчага маълум факт шуки, Венеция аста-секин сувга чўкмоқда, балки тез орада бу гўзалликдан фақат хотиралар қолиши мумкин. Шунинг учун дақиқаларни ҳам йўқотмаслик лозим.

53. Катта тўсиқли сув қояси, Австралия

Катта Тўсиқли қояни ҳаводан туриб кузатиш ёки дайвинг билан шуғулланиш мумкин. Денгиз шинавандалари бундан завқ оладилар. Агар шўнғишни ёқтирмасангиз, ҳечқиси йўқ, таги шаффоф қайиқда денгизга отланиш ва сув остидаги хилма-хил жониворлар оламини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин. Катта тўсиқли қоя – дунёдаги энг катта маржон қоядир. У маржон денгизидаги 900 та орол ва 3 мингга яқин алоҳида қояларни ўз ичига олади.

54. Кафедрал кўрфаз, Янги Зеландия

Кафедрал кўрфаз Янги Зеландиядаги Шимолий оролдаги машҳур туристик Коромандел яриморолидаги энг қизиқарли маскан саналади. Тоза сув, оппоқ қум, гўзал қоялар – романтик пикник учун идеал жойдир.

55. Шифен шаршараси, Тайвань

Шифен шаршарасини маҳаллий аҳоли поғонали шакли сабабли кичик Ниагара деб аташади. Шифен икки қоя ўртасида жойлашган, шунинг учун оқаётган сувнинг шовқини узоқ километрдан ҳам эшитилади. Барча адирлар ўсимликлар билан қопланган. Гўзал манзара, оқим устидаги камалак, ғаройиб ҳайвонот олами буларнинг бари сайёҳларни ўзига жалб этади.

56. Лола далалари, Нидерландия

Март ойи охири ва май ойи бошлангунига қадар Голландия ўзгача тус олади. Рангларнинг бундай жозибасини дунёнинг бошқа ҳеч ерида учратмайсиз. Катта майдонларга барча рангдаги лолалар экилган: пушти, кўк, қизил, сариқ, яшил, алвон… Шамол тегирмонлари, бетакрор архитектурага эга шаҳарлар, каналлар ва бошқа кўп нарсалар ҳам кўришга арзирли. Нидерландияликлар ҳеч кимни бефарқ қолдиришмайди.

57. Оҳу Каньони, АҚШ

Мўъжизавий шакл ва майин ёруғлик сабаб Оҳу каньони сураткашларнинг севимли жойи саналади. У ўз номига қоялардаги  оҳуларни эслатадиган бетакрор рандаги чизиқлар сабабли эга бўлган. Каньонга фақат гид билан ёмғир ёғмайдиган мавсумда  ташриф буюриш керак. Чунки ёмғирлар мавсумида тошқин хавфи юқори.

58. Эйфель минораси, Франция

Айтганларидек, Парижни кўриш ва ўлиш. Агар бу шаҳарга келсангиз, нафақат Париж, балки Франциянинг рамзи бўлган Эйфель минораси ёнидан бефарқ ўтиб кетолмайсиз. Уни шаҳарнинг кўплаб нуқталаридан туриб кўриш мумкин, чунки иншоотнинг баландлиги 325 метрга тенг. Тунда Эйфель минораси юзлаб ранглар билан жилваланади. Сиз унга кўтарилишингиз ҳам мумкин, тўғри, бунинг учун ҳақ тўлаш керак. Франциянинг энг таниқли гўшаси ёнида суратга тушишни эсдан чиқарманг.

59. Плитвицк кўли, Хорватия

Хорватиянинг марказий қисмидаги Лицко-Сеньскода Шарқий Европадаги энг қадимий «Плитвицкие озёра» миллий боғи жойлашган. У 16 та карст кўли, 140 та шаршара, 20 та ғор ва ғаройиб қора қайин ўрмонларидан ташкил топган. Ҳудуд қўриқҳоналарида айиқ, бўри, қушларнинг камёб турлари ва бошқа ҳайвонлар яшайди. Фаол ва ҳамма нарсани билишга қизиқадиган сайёҳга бу жой маъқул бўлади.

60. Тяньцз тоғи, Хитой

Тяньцз тоғлари Улинъюань қўриқҳонасининг тўртта энг машҳур хушманзара худудларидан бири ҳисобланади. Тяньцзнинг баланд чўққиси 1 260 метр баландликдаги “олтин учбурчак” ўртасида жойлашган. Бу гўзал шаршара, сирли ғор, хушманзара ўрмонлар ва бой жонзотлар оламидир. Ўрмон орқали мустақил равишда масофани босиб ўтишдан қўрққанлар учун канатли трамвайлар бор. Уларда тоғ чўққисига тезда кўтарилиш мумкин.

61. Соловки, Россия

Соловкига бориш учун уч-тўрт кун етарли эмас. Бу ерда кўришга арзигулик обида, қадимий архитектура ёдгорликлари шу қадар кўпки. Соловец черковига ташриф буюриш, Белуж бурнига келиш ва альбинос-дельфинларга ўхшаш белухаларни кузатиш, соловец овлоқ қишлоқларига бориш, Лабиринт бурнидаги сирли лабиринтларни кўришни тавсия этамиз. Соловкига етиб олиш осон эмас, бироқ шунга арзийди.

62. Петра шаҳри, Иордания

Эрамизгача барпо этилган ва қумлар остида қолган қадимий Петра шаҳри ҳали-хануз инсонни лол қолдиради. Унинг аҳолиси ўз вақтида нафақат саҳродан сув топиш, балки тош билан моҳирона ишлаш кўникмаларига ҳам эга бўлишган. Шунинг учун кўп асрлар ўтган бўлишига қармай, йилига ярим миллиондан ортиқ сайёҳ Петранинг машҳур ўтмиши ҳақида гувоҳлик берувчи буюк иншоотларни ўз кўзлари билан кўриш учун Иорданияга ташриф буюрадилар.

63. Ўн икки апостол, Австралия

Агар Австралияга келсангиз, “Ўн икки апостол” номи берилган қояларни албатта томоша қилинг. Тўғри, бугун ўн иккитасидан фақат саккиз нафарини кўриш мумкин: 2005 йилда бир неча қоялар қулаб тушган. Бари улар тошдан эмас, емирилиш таъсирига чидамли бўлмаган оҳак турига мансуб эканлиги сабаблидир.

64. Буюк хитой девори, Хитой

Буюк Хитой девори – бу архитектуранинг энг йирик ва қадимий ёдгорлигидир. Унинг узунлиги деярли 9 минг километрга тенг бўлиб, ўлчамлар дарҳақиқат кишини ҳайратга солади. Бундан ташқари дунёдаги энг кўп сайёҳ ташриф буюрадиган обида: бу ерга ҳар йили 40 миллионга яқин сайёҳ келади.

65. Бабинда харсанги, Австралия

Австралияда Бартл Фрер тоғларидан оқиб тушувчи уч оқимдан ташкил топган сув ҳавзаси бор. Сув қоялар чўққисини “ўткирлаштирган”, улар эса ҳозирда дунёнинг мўъжизаларидан бирига айланган. Харсанглар юзаси ялтирагунга қадар силлиқланганки, ўлчамидан ҳайратланмасликнинг иложи йўқ. Бу жой шайтон ҳовузи деб ҳам аталади, чунки кучли оқим одамни оқизиб кетиши мумкин. Бироқ бу хавф ҳам сайёҳларни чўчитмайди.

66. Хеопс пирамидаси, Миср

Хеопс пирамидасини Қоҳира яқинидаги Гиза ясси тоғидан ҳам кузатиш мумкин. Айтганча, бу ерда машҳур сфинксни ҳам учратасиз. Пирамидалар ёнида бўлиш – тарихни бироз ҳис қилиш демакдир. Одам ана шундай улкан ёдгорлик обидасини барпо этганига ақл бовар қилмайди! Турли назариялар мавжудлигига қарамай, ҳеч ким бу қандай амалга оширилганлиги тўғрисидаги саволга аниқ жавоб беролмайди.

67. Ўлик денгиз

Ўлик денгиз – жуда ғаройиб сув ҳавзаси. Аслида у турғун кўл бўлиб, дунёдаги энг шўри саналади. У ерда елкада ётган ҳолда пўкак каби сузишингиз мумкин. Ўлик денгиз Исроил, Иордания ва Фаластин ўртасида жойлашган. Сувдаги туз ва минерал моддаларнинг ажойиб таркиби сув ҳавзасини табиат томонидан яратилган ва ер шарининг турли бурчакларидан сайёҳларни жалб этувчи шифобаҳш дам олиш масканига айлантирган. Кўлнинг нафақат суви, балки ундан олинадиган лой ҳам шифобаҳш ҳусусиятларга эга.

68. Аризон кратери, АҚШ

Аризон кратери катта бўлмаган, бироқ Ернинг метеорит билан тўқнашувидан хосил бўлган, энг яхши сақланган қолдиқ. Бундай ўра юзага келиши учун метеорит 300 тонна тош босиши ва атмосферага товуш тезлигидан 157 марта ортиқ тезлик билан кириб келиши керак. Тўқнашув вақтида портлаш қуввати шу қадар улкан бўлганки, уни Хиросимага туширилган бомбага ўхшаш 8 000 та бомба билан таққослаш мумкин. Кратер бурчагида унинг тарихига бағишланган музей жойлашган.

69. Лох-Несс кўли, Шотландия

Лох-Несс кўли ўз кўриниши билангина машҳур бўлиб қолмасдан, ҳали ҳам лох-несс маҳлуқи тўғрисидаги афсонаси билан кўпчиликни ҳайратга солиб келмоқда. Шунинг учун кўл бўйлаб ҳар куни хушманзара жой ҳақида кўпроқ билиш билан бир қаторда афсонафий жонзотни ўз кўзлари билан кўриш умидида бўлган сайёҳлар учун қизиқарли экскурсиялар ўтказилади.

70. Юэяцюань кўли, Хитой

Бу чиройли кўл аслида Ганьсу провинциясидаги Дуньхуан  шаҳридан олти километр узоқликда жойлашган саҳродаги воҳа ҳисобланади. Агар кун бўйи жазирама офтоб остида сайр қилиб, ваниҳоят ушба ям-яшил масаканни кўриб қолсангиз, у ҳақиқатан ҳам сизни ҳайратга солади, Афсуски, ҳукумат ва масалага бефарқ бўлмаган аҳоли томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамай, кўлнинг ўлчамлари тобора қисқариб бормоқда.

71. Пиза минораси, Италия

Пиза шаҳридаги қўнғироқ минораси дунёда эгилиб бораётгани сабабли танилган. Бу обида 2008 йилда эгилишни тўхтатган бўлишига қарамай, ҳозиргача йиқилаётган иншоот деб аталади. Ҳукумат вакиллари минорани мустаҳкамлаш устида доимий равишда бош қотирадилар: устунлар қайта тикланади, пойдевор мустаҳкамланади. Бу ерда минорани ушлаб қолаётган кўринишда (бундай расм бу ерга келган деярли ҳар бир сайёҳда бор) суратга тушибгина қолмасдан, миноранинг ичига ҳам кириб кўриш мумкин.

72. Улуру, Австралия

Улуру, ёки Айерс-Рок  – Австралиянинг табиатга хос обидаларининг асосийсидир.Уни кўриш учун йилига 400 мингдан ортиқ киши ташриф буюради. Қоя куннинг соатлари ва ёруғликка қараб рангини ёрқин оловрангдан тўқ сиёҳранггача ўзгартириши мумкин. Қояда қадимги аборигенларнинг расмлари сақланиб қолган. Жой қадимий тарих ва афсоналарга бой. Шунинг учун Улурига экскурсияни олиб борувчи мутахассис билан келсангиз, кўплаб қизиқарли маълумотларни билиб оласиз.

73. Сикстин капелласи, Ватикан

Собиқ черков, бугунги кунда эса Уйғониш даврининг юксак ёдгорликларидан биридир. Бу ерда католик хорини албатта тинглаш лозим: уларнинг ижроси қалбга чуқур таъсир кўрсатади. Бу ҳашамдорлик ва гўзаллик масканидир. Микеланжело Пинтуриккьо ва Боттичелли каби буюк рассомлар иш олиб борган капеллани безатилиши ўз кўзингиз билан кўриш учун албатта ташриф буюриш керак.

74. Ёдгорликлар водийси, АҚШ

Ёдгорликлар водийси – ҳинд қабиласи навахо резервацияси ҳудудидаги боғ бўлиб, ғаройиб геологик тузилма. Бу ерда баланлиги 300 метрга етадиган улкан қояли валун ва қумтепаликлар жойлашган. Ҳиндулар водийда штатнинг обидасига келадиган минглаб сайёҳлар учун экскурсиялар ўтказадилар. Водий табиати ҳам, аҳолининг яшаш маконлари ҳам қизиқарли. Улар Вэлли ёдгорлиги ҳудудида электр, водопровод ва цивилизациянинг бошқа имкониятларисиз яшайдилар.

75. «Васко да Гама» кўприги, Португалия

Португалиянинг пойтахти Лиссабонда инсон қўли билан барпо этилганлигига ишониш мушкул бўлган кўприкни кўриш мумкин. Тежу дарёси орқали ўтган қалин арқонли  кўприк Европадаги энг узун кўприк саналади. Унга назар ташласангиз, силкиниши ва ўлчамларидан “ўзингизни йўқотиб қўясиз”. Бироқ чўчиманг: кўприк соатига 250 километр шамол ва энг кучли ер силкинишларига ҳам чидамли.

Бу мақолани қизиқари деб топган бўлсангиз, давоми шу ерда:

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (1-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (2-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (4-қисм)