Сайёранинг энг гўзал масканлари рўйхатида табиат объектлари, инсон ижоди билан яратилган гўша, машҳур дам олиш ва экстремал хордиқ чиқариш жойлари мавжуд. Биз шаршара, кўл, ўрмон, фаввора, қаср, каньон, орол ва кўрфазлар ҳақида сўз юритамиз. Бу ғаройиб жойларни умримизда бир марта бўлса ҳам кўришимиз керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (1-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (2-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (3-қисм)

76. Майя ҳаробалари, Мексика

Мексикада майя цивилизацияси билан боғлиқ кўплаб археологик топилмаларни учратиш мумкин, бироқ қадимий ибодатхона қолдиқларини томоша қилиш айниқса қизиқарлидир. Тўғри улардан хеч бўлмаса бир нечтасини кўриш учун жуда кўп масофани босиб ўтишга тўғри келади. Уларнинг энг машҳури – Кампечи штатидаги Бекан, Чьяпас, штатидаги Бонампак Кинтана-Роо штатидаги Чакчобен ва айниқса  и Юкатан яриморолидаги Чичен-Ицадир.

77. Девилз-Тауэр, АҚШ

Девилз-Тауэр ёки Иблис Минораси бу вайоминг штатида келиб чиқиши вулқонга бориб тақаладиган монолитдир. Иблис Минорасининг ёши 195-225 миллион деб белгиланган. Девилз-Тауэрга чиқиш мураккаб ва қизиқ бўлгани учун бу ерга альпинистлар ташриф буюришади. Тўғри, агар сиз уни амалга оширмоқчи бўлсангиз, саёҳатни июнь ойига режалаштирманг. Маҳаллий аҳоли тоғни илоҳий деб ҳисоблайди ва июнь ойида унга чиқишга қаршилик қилади.

78. Лау ороллари, Фиджи

Бу маскан ҳатто реал ҳаётда ҳам жаннатмакон жойда дам олиш тўғрисидаги реклама ролигидаги кадрга ўхшайди. Сайёҳлар кўп эмас, шунинг учун одамлардан “дам олиш” оппоқ пляжда сайр қилиш ва шаффоф сувда сузишдан роҳат олиш имкони бор. Оролларга етиб олиш осон эмас, у ерга борганлар, у шунга арзирли эканини айтишади: бу ердаги табиат бетакрор ҳамда инсон қўли етмаган.

79. «Фьордленд» боғи, Янги Зеландия

«Фьордленд» миллий боғида қайиқда сайр қилиш, пейнтбол ўйнаш, байдарка ва велосипедда учиш, турли оилавий тадбирларга бориш ва балиқ овлаш мумкин. Буларнинг бари – Янги Зеландиянинг йирик боғида жойлашган. Бундан ташқари, кўплаб жониворларни кўриш мумкин: дельфин ва тюлень, кийик ва қуён, тўтиқуш ва кивилар.

80. Мидуэй атоли

Мидуэй атоли инглиз тилидан “йўлнинг ярми” деб таржима қилинади ва бу бежиз эмас: орол Шимолий Америка ва Осиё ўртасида жойлашган. Ҳозирда у қўриқхона ҳисобланиб, у ерда деярли икки миллион қуш: лайсан ва қораойё альбатрослар, қизилоёқ фаэтонлар бор.

81. Хорсшу-Бенд, АҚШ

Биз яна Колорадо дарёсига қайтамиз. Бу сафар Глен каньони миллий дам олиш маскани ҳудуди – Тақани томоша қиламиз. Маскан сайёҳлар орасида жуда машҳур, чунки у хушманзара жой саналади, дарҳақиқат бу ерда эсдалик учун аъло даражадаги суратларни олиш мумкин. Бундан ташқари, бу ерга келиш осон: Хорсшу-Бенд яқинидан 89 сонли йўл ўтади.

82. Нойшванштайн қасри, Германия

Эртакмонанд маскан. Қаср ҳақиқатан ҳам улкан ва ҳашаматли. Немис тилидан таржима қилинганида “янги оққуш қояси” маъносини англатади, қасрнинг жиҳозланишида ҳам оққушлар сўнгги ўринда эмас. Бундан ташқари, бу ерда Вагнер операси ва қадимий герман афсоналари акс этган расмлар, Вильгельм Хаушильд асарлари, веналик Детон томонидан яратилган мозайкали пол, мармар ва лазуритдан ишланган устунларни кўриш мумкин. Нойшванштайн Париж шаҳридаги Диснейлендда барпо этилган Уйқудаги малика қасри қурилишида илхом манбаи бўлган. Бу жой буюкларга ҳам илхом берган. Айнан шу жойга келган Чайковскийда “Оққуш кўли” балети ғояси туғилган.

83. Девқомат тили, Норвегия

Агар дунёнинг қирғоғида жойлашиш нима эканлигини ҳис қилмоқчи бўлсангиз, Норвегиядаги Скьеггедаль тоғига отланинг. Девқомат тили қоядан ажралган ва горизонтал ҳолатда қотиб қолган қолдиқ. Сурат муваффақиятли чиқиши учун кўплаб сайёҳлар тоққа чиқишга ўзларида ирода топадилар. Шунинг учун сиз нафақат суратлар, балки тоққа чиқиш тажрибасига ҳам эга бўласиз.

84. Койот дараси, АҚШ

Юта штатининг жанубий қисмида из ғаройиб тоғ тузилмаларидан бири – Койот тоғ дарасини учратасиз. Бу жой каньон, табиий кўприк, арка ва кичик шаршаралари билан машҳур. Бу ерга тунаш учун келган маъқул: унутилмас таассуротлар кафолатланган.

85. Фудзияма тоғлари, Япония

Фудзияма — XVIII асрдан бери отилмайдиган вулқон. Фудзияманинг қорлар билан қопланган қояси 100 километр узоқликда бўлганТокиодан ҳам кўриниб туради. Июль ва августда, қор эриганида тоғ ташриф учун очилади ва ўнлаб одамлар 3 800 метр баланликка кўтарилишни амалга оширадилар. Фудзияма –  кўплаб қадимий ва замонавий рассом, мусиқачи, ёзувчилар учун илҳом манбаи. Фудзини ёдга олганда японияликлар “сан” сўзини қўшиб қўйишади. Япониядаги мана шу энг баланд тоғ шарафига Фудзи-сан деб аталади.

86. «Эраван» боғи, Таиланд

«Эраван» боғи – 550 километрлик гўзаллик ва сокинлик дегандир. Кўплаб одамлар бу ерга машҳур етти поғонали шаршарани кўриш учун ташриф буюришади. Бу ерга келиб қолсангиз, сиз ҳатто иккинчи поғонага ҳам кўтарила оласиз. Фақат ёдда тутинг, йўл сирпанчиқ ва қулай оёқ кийим ҳақида ўйлаш керак.

87. Амазониянинг ёмғирли ўрмонлари

Амазониянинг ёмғирли ўрмонлари – бу яланглик бўйлаб жойлашган чангалзор.У Амазонка дарёси ҳовузи бўйлаб ёйилган ва 5,5 миллион квадрат километрни эгаллаган. Амазонка қирғоғидаги  чангалзор ўз ўлчамлари билан сайёрамизнинг барча тропик ўрмонларининг ярмига тенг. Бу ерда камида қушларнинг 3 000 тури, 1 300 хилдаги балиқлар, 500 турга яқин сутэмизувчилар, 400 турдан ортиқ ҳам ерда, ҳам сувда яшовчилар, деярли 400 турдаги судралиб юрувчилар ва 100 минг турга яқин турли умуртқасизлар яшайди. Ўсимликлар оламининг хилма-хиллиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, бу ернинг бир километр квадрат майдонига баланд ўсувчи ўсимликларнинг 150 минг тури, жумладан 75 минг турдаги дарахтлар тўғри келади.

88. Помпей, Италия

Ачинарли машҳурликка эга шаҳар. Эрамиздан аввалги 79 йилда Везувий вулқони отилиши натижасида аҳолисининг катта қисми билан кул остига кўмилган. Бугунги кунда эса Италиянинг энг машҳур обидаларидандир. Тўлов эвазига саҳроли кўчаларда (узоқ юриш мумкин, ўзингиз билан сув олинг) кезиш мумкин. Бу ерда қадимий архитектура, фреска ва мозаикадан баҳра олиш  ва қўрқинчли нарсаларни ҳам кўриш мумкин. Архитекторлар кул қатлами бўшлиғини гипс билан тўлдириб, одам ва ҳайвонлар ўлаётганда бўлган тана ҳолатини акс эттиришган.

89. Уоткинс-Глен шаршараси, АҚШ

Бундай сокин жойни Ишониш мушкул, шовқин ва ҳовлиқишсиз тасаввур этиб бўлмайдиган Нью-Йоркдан узоқ бўлмаган ерда жойлашганига ишониш мушкул. Бироқ у мегаполисдан бир неча километрда мавжуд. Бу ерда сув оқими ёнидаги улкан дарахтлардаги қушларнинг сайрашидан баҳраманд бўлиш мумкин. Уоткинс-Глен боғи бу – 120 метрли дара бўлиб, унинг тубида Уоткинс-Крик анҳори оқиб ўтади. Дара ўлкаларида турли поғоналарда жарликнинг ё у томони ёки бошыа томони билан туташадиган сўқмоқлар ўтади. Сайёҳлар бу ерга масофаларни пиёда босиб ўтиш учун ташриф буюрадилар.

90. Энгадин водийси, Швейцария

Альп ҳавосидан баҳра олиш учун гўзал маскан. Энгадин водийси икки қисмга бўлинади. Юқори Энгадик  – фаол дам олиш учун: тоғ чанғиси, конькилар, шўнғиш ва винсёрфинг ҳудуди. Қуйи Энгадин сокин ва сайёҳлар кам келадиган жой бўлиб, у ерда хушманзара ландшафтдан баҳра олиш мумкин.

91. Рорайма тоғи, Венесуэла

Рорайма тоғи унинг чўққиси 30 километрлик ясси тоғ эканлиги билан диққатга сазовор. Рорайма тепасида доимо булут бор, агар қоясига етиб борсангиз, уни тепадан пастга қараб кузатишингиз мумкин. Тоғ атрофининг доимий булут билан қопланганлигини Рорайманинг қуйи қисми Амазонка, Ориноко ва Эссекибо дарёларидан бошланиши билан боғлайдилар.

92. Лас-Вегас, АҚШ

Вегасда бўлган нарса, Вегасда қолади! Доимий байрам, қимор ўйинлари, чироқлар, ҳашамат ва ғайриоддийлик шаҳри. Бир квадрат метрдаги бу қадар кўп аттракцион, дўкон ва кўнгилочар жойларни дунёнинг ҳеч бир ерида учратмайсиз. Бир хиллик жонига текканлар бу ерга келишини тавсия этамиз – Лас-Вегас сизга байрам онларини хадя қилади!

93. Пхи-Пхи ороллари, Тайланд

Пхи-Пхи ороллари иккита митти ва икки асосий Пхи-Пхи-Дон ва Пхи-Пхи-Лей ороллардир. Пхи-Пхи-Дондагина одамлар истиқомат қилишади, орол бутунлай пиёда юриш учун мўлжалланганлиги ажойиб. Бош қаҳрамон Ди Каприо томонидан ижро этилган машҳур «Пляж» фильми айнан шу ерда суратга олинган. Агар сизга ёз фасли, оппоқ пляж ва дангаса, бироқ экзотик дам олиш етишмаётган бўлса, Пхи-Пхи – энг яхши вариант.

94. Исо Масиҳ ҳайкали, Бразилия

Дунёдаги энг машҳур иншоот. Мамлакатимиз аҳолиси уни машҳур Бразилия сериалларида кўришган. Ҳайкал баландлиги – 38 метр (ундан саккиз метрини супа эгаллаган), Исо Масиҳ қўлининг очиқ ҳолдаги узунлиги – 28 метр. Оғирлиги – 1 145 тонна. Ҳайкалнинг тепаликда жойлашганлиги уни яна таассуротга солувчи жиҳати саналади. Ёдгорлик дунёнинг етти мўъжизаси рўйхатига киритилган.

95. Партнахкламм дараси, Германия

Партнахкламм — узунлиги бир километрга яқин бўлган Партнах дарёси оқиб ўтадиган дара. Дара деворининг баландиги 68 метрга етади. Ундан юзлаб кичик жилғалар оқиб тушади, айнан улар сабабли ажиб муз ҳайкаллари вужудга келади. Партнахкламда нафақат дара туби, балки тоғ ёнбағрида ҳам сайр қилиш ва баландликнинг барча чиройини кўриш мумкин.

96. Треви фаввораси, Италия

Римдаги энг катта шаршара архитектор Николой Сальви томонидан барокко услубида барпо этилган. У Поли саройининг ташқи томонига туташганлиги учун улар ягона иншоотни хосил қилаётгандек туюлади. Бу улкан иншоотни иккита сабаб мавжудлиги учун кўриш керак. Биринчидан, фаввора ҳақиқатан ҳам чиройли ва барокко услубида қурилган дунёдаги энг катта фаввора. Иккинчидан, агар унга танга ташласангиз, албатта Римга қайтиб келасиз.

97. Париж Диснейленди, Франция

Диснейленд — болалар учун хурсандчилик, бироқ ишонинг, ҳатто катталар унинг ҳам эртакмонанд муҳитига мафтун бўладилар. Париж Диснейленди Дисней студияси рамзи ҳисобланган Уйқудаги гўзал қасри атрофида гуруҳлаштирилган бу беш хил мавзудаги боғлардан иборат. Саргузаштлар мамлакатида лабиринтлар бўйлаб юриш, қароқчилар кемасида ва Робинзоннинг дарахтдаги уйига кириб кўриш мумкин. Чегара бўйи мамлакатида америкача тепаликлар ва бошқа аттракционларда учиш мумкин. АҚШнинг асосий йўлида  – ўнлаб шинам қаҳвахоналардан бирида тановвул қилиш ва сувенирлар сотиб олиш, Кашфиётлар мамлакатида Жюль Верннинг ўйлаб топилган келажагини кўриш мумкин. Ҳаёлот олами мамлакати кичик ташрифчилар учун мўлжалланган, бу ерда мультфильм қаҳрамонларини кўриш мумкин.

98. Бонифачо, Франция

Бонифачо — Корсиканинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарларидан биридир. Ўрта ер денгизи, архитектурада ўз ифодасини топган бой тарихий ўтмиш, пляжлар ва кўнгилочар масканларнинг кўплиги сайёҳларни ўзига жалб этади. Бонифачони қояларсиз тасаввур этиб бўлмайди шунинг учун дарё саёҳатига бориш ва кема бортидан ғорлар, ҳамда Арагон қиролининг машҳур зинапоясини кўришни маслаҳат берамиз.

99. Коринф канали, Греция

Коринф канали —дунёдаги энг тор юк ташувчи кемалар каналидир. У айнан шу номдаги кўрфазни Сароникос қўлтиғи билан боғлайди. Бу эса XIX асрда кемаларга масофани 400 километрга қисқартириш имконини берган. Бугун каналдан торлиги сабаб кўп ҳолларда ўз вазифасига кўра фойдаланилмаслигига қарамай, маскан сайёҳлар назарига тушган. Май ойидан сентябрга қадар исталган сайёҳ канал устидан суғурталанган ҳолда автомобиль ёки темирйўл кўприги орқали сакрашни амалга ошириши мумкин. Банджи-джампинг – машҳур аттракцион. Одатда экстрим ишқибозлари сувга бошни теккизган ҳолда амалга ошириладиган энг узун масофага сакрашни танлайдилар.

100. Мачу-Пикчу, Перу

Осмондаги шаҳар, булутлар орасидаги шаҳар, инкларнинг йўқолган шаҳри – Мачу-Пикчу кўп ҳолларда айнан шу номлар билан аталади. Мавжудлиги ҳақида XX  асрнинг бошларига қадар ҳеч ким шубҳа қилмаган инкларнинг энг машҳур, шу билан бирга сирли ёдгорлигидир. Шаҳар тоғ чўққисида 2 450 метр баландликда қурилган. Мазкур маскан дунёнинг етти мўъжизаси рўйхатига кирган ва ЮНЕСКО томонидан қўриқланадиган объект саналади. Агар бу ерга ташриф буюриш бахтига муяссар бўлсангиз, албатта Қуёш дарвозаси, обсерватория, ой қасри, қояда барпо этилган сарой ва ибодатхоналарни томоша қилинг.

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (1-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (2-қисм)

100 та энг гўзал масканни ҳаёт якунига қадар кўриш керак (3-қисм)