Гўзаллик дунёни қутқаради! Аёллар гўзаллигини эса лайфхаклар қутқаради. Ташқи кўринишни парваришлашга ёрдам берадиган минглаб маслаҳатлар бор.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Асосийси — мутлақо табиий кўринишдир; аммо бунинг учун жуда кўп пардоз керак.

Кельвин Кляйн

Юз

1. Мавсумга қараб парваришни ўзгартиринг. Қишда намлантирувчи маҳсулотлар керак бўлса, ёзда – қуёшдан ҳимояловчи фильтрли воситалар тўғри келади.

2. Ёзда иложи борича камроқ пардоздан фойдаланинг. Кўпроқ енгил намлантирувчи тонал кремлар ёки ВВ-кремларга эътибор қаратинг.

3. Крем, ниқоб ва юз учун бошқа воситаларни массаж чизиқлари бўйлаб суринг. Икки карра самара бўлади: парвариш + массаж.

4. Ҳуснбузарларни сиқманг. Бундан улар янада сезилиб қолади.

5. Даҳшатли, ўт ўчириш машинасидек қип-қизил ҳуснбузар чиқдими? Тинчланинг! Пахтани қизаришга қарши кўз томчисига ботириб, 3-5 дақиқага музлатгичга қўйинг. Сўнгра тампонни яллиғланган жойга қўйинг – ҳуснбузар деярли сезиларсиз бўлиб қолади.

6. Кичкина учуқдан шунингдек, тиш пастаси ҳам ҳалос этиши мумкин. Уни тошма устига суринг ва қуригунча қолдиринг. Учуқчанинг ранги оқаради.

7. Бронзер, хайлайтер ва қизил ёғупаларни ортиқча ишлатманг. Камроқ ҳар доим яхши. Акс ҳолда, қўғирчоққа айланиб қоласиз.

8. Тонал кремнинг мукаммал тусига эга бўлиш учун уни иягингизга суриб кўринг ва табиий (кундузги) ёруғликда у сизга қанчалар мос келишига баҳо беринг.

9. Юзга тонал крем сураётганда бўйинни унутманг.

10. Қоидани унутманг: аввал тонал асос, сўнгра корректор. Акси эмас.

11. Кўзлар остидаги кўкарган тусни тўғри яшириш учун корректор билан уч бурчак чизинг ва эҳтиёткорлик билан уни тарқатиб юборинг.

Кўз остига корректорни тўғри суриш

12. Консилер билан нафақат юздаги, балки танадаги тошмаларни яшириш мумкин. Масалан, чуқур декольтели кўйлакда кўкраклари. Учуқ устига корректор, сўнгра упа суринг.

13. Агар ёноқларни визуал кўтаришни истасангиз ёноқларга хайлайтер, тагига эса бронзер суринг.

14. Бир чой қошиқ долчин + бир чой қошиқ какао + бир чой қошиқ мускат ёнғоғи + икки чой қошиқ жўхори крахмали = қўлбола бронзер.

Бу бронзерни тана учун ҳам ишлатиш мумкин

15. Румянани тарқатиб суриш керак бўлган нуқтани аниқлаш учун кўрсаткич ва ўрта бармоқларингизни бурун четига қўйинг.

16. Ёноқларни бир озгина чимчилаш орқали ҳеч қандай пардозсиз юзни жонлантириш ва енгил қизиллик бериш мумкин.

17. Агар терингиз қуруқ бўлса, кремли румяна ва упадан фойдаланинг.

18. Агар пардоз қутингизда румяна топилмаса, уларнинг ўрнини лаб бўёғи босиши мумкин. Аввал бўёқни қўлга суриб, сўнгра чўтка ёки спонжда олинг.

19. Юздан ёғлиқ ялриташни кетказиб, пардозни тартибга келтириш керак бўлсада, қўл остида упа бўлмаса, болалар учун тери кукунидан ёки тана учун талькдан фойдаланинг.

20. Пардозни кетказиш воситалари (сут, мицелляр сув ва бошқалар) сочларни бўяш вақтида беҳосдан пешонага ёки қулоқларга тегиб кетган бўёқни жуда яхши кетказади.

21. Терингизни асранг: пардозни уйқуга кетиш олдидан эмас, балки уйга келган заҳоти кетказинг.

Кўзлар

22. Кўзлар остидаги кулранг доираларни кетказиш учун кўзлар остига бир томчи ши мойини суринг.

23. Ҳаттоки яхши пигментлашмаган тенни ҳам асосга сурилганда ёрқин қилиш мумкин. Бунда оқ қаламдан фойдаланиш мумкин.

Тень остига асос сифатида оқ қаламдан фойдаланинг

24. Агар упанинг туси сизга тўғри келмаган бўлса, ундан тень сифатида фойдаланинг.

25. Тень ўрнига қаламдан фойдаланиш мумкин: бир нечта штрих чизиб, уларни яхшилаб тарқатинг.

Шундай тўр чизиб, уни тарқатиб юборинг

26. Кўз бурчагидаги шиммер уларни ёрқинроқ ва ифодалироқ қилади.

27. Қошлар учун гель ўрнига қўл остидаги воситалардан фойдаланиш мумкин. Масалан, сочлар учун гелдан. Уни чўткага суриб, қошларни таранг.

28. Қош остига ва устига хайлайтер суриб, бир зумда катта очилган нигоҳга эга бўласиз.

29. Агар туш чўткачаси қулай бўлса уни ташлаб юборманг. Шунчаки уни ювиб, янги тушга қўйинг ёки қошларни тарашда ишлатинг.

30. Оддий кўз қаламини осон усул билан мстаҳкам гелли қаламга айлантириш мумкин. Шунчаки қалам учини бир неча сония олов устида ушлаб туринг (зажигалка ёки шамдан фойдаланинг).

Бир неча сония ва қалам янада майин ва ёрқин бўлади

31. Кўзлар учун суюқ қалам тугадими? Бунинг ечими бор! Букилган чўтка ва туш ёрдамида ёйлар чизинг.

32. Қизарган кўзларни яширишни истасангиз, сув чизиғи устидан оқ қалам юритинг.

33. Сувли асосдаги ҳаворанг қалам кулранг кўзларнинг чуқурлигини қайд этади. Зумрад ранг қалам мовий кўзларга яшил тус беради.

34. Ёйлар чизишни билмайсизми? «Қошиқ усулини» қўллаб кўринг.

Чой қошиғи текис ёйлар чизишга ёрдам беради

35. Ёй қийшиқ чиқдими? Уни ўчиришга шошилманг — шаклни қийшиқ чўтка ва консилер ёрдамида тузатинг.

Корректор ёйни текис қилишга ёрдам беради

36. Мустаҳкам гелли қаламни фақат миццеляр сув эмас, балки оддий зайтун мойи ёрдамида ҳам кетказиш мумкин.

37. Бир қатлам туш + тўкилувчан упа + иккинчи қатлам туш = ажойиб узун киприклар.

38. Кўзларингиз каттароқ, нигоҳингиз эса янада очиқ кўринишини истайсизми? Киприкларни чаккага қараб эмас, балки бурун томонга қараб бўянг.

39. Агар киприкларни бўяш вақтида қовоқлар ёки кўзлар остидаги терига туш тегиб кетган бўлса, уни дарҳол пахта чўпи ёки пахта диски билан артиш шарт эмас. Туш қуригнуча кутинг, сўнгра қошлар учун чўтка билан ўчиринг.

40. Эски кредитка ёки кераксиз ташриф қоғози ҳам туш чўткасини яхши ишлата олмайдиган қизлар учун ёрдамчи бўлади. Карточкани қовоққа тиранг ва киприкларни асосидан бошлаб дадил бўянг.

41. Киприклардаги тугунчалар ва «ўргимчак оёқчалари» — туш ёмон дегани эмас. Шунчаки чўткага жуда кўп маҳсулот олинган. Киприкларни бўяшдан аввал, ундан ортиқча тушни олиб ташланг.

42. Агар киприкларни қайрилтириш учун қисқичлардан фойдалансангиз, уларни ишлатишдан аввал фендан чиқадиган иссиқ ҳаво оқими билан қиздиринг. Киприклар янада қайрилган бўлади.

43. Улама киприкларга елимни текис тақсимлаш учун тўғноғич учидан фойдаланинг.

Тўғноғич буни бир текис бажаришга ёрдам беради

44. Яқинда тугайдиган севимли тушдан ажралиш қийинми? Тюбикдан дозатор-резинани ечинг – унинг остида яна кўп маҳсулот яшириниб ётади.

45. Қуриб қолган тушни қайта “жонлантирмоқчи” бўлсангиз беш дақиқа иссиқ сувда тутиб туринг.

5 дақиқа, ва туш яна иш беради

46. Шунингдек, тушни бир неча томчи физиологик эритма ҳам «жонлантириши» мумкин.

Лаблар

47. Лаблар учун енгил скраб: тишларни тозалаётганда чўтка билан ламбларни ишқаланг. Ўлик тўқима парчалари кўчади, ментол эса қон айланишини яхшилайди.

48. Лаб бўёғи тишларга тегмаслиги учун кўрсаткич бармоқни лаблар орасига киритиб, эҳтиёткорлик билан чиқаринг.

Ортиқча бўёқ бармоқда қолади

49. Лаблар контурини чиза олмайсизми? Юқори лабнинг марказидаги Купидон ботиғи остида «Х» белгисини чизишдан бошлаб кўринг, сўнгра бурчакларни белгилаб, ҳосил бўлган чизиқларни туташтиринг.

Купидон ботиғи остидаги хочдан бошланг

50. Аниқ контурга эга бўлишни истасангиз лаб бўёғини чўткача билан суринг. Ҳажмил лаблар хоҳласангиз, бўёқни бармоқда суринг.

51. Лабларни бўяшдан аввал лаб контурларига тонал крем суриб, юқори лаб устидаги ботиққа бир оз хайлайтер суринг. Бу лабларни анча катталаштиради.

Лабларни ботокссиз катталаштириш мумкин

52. Лабларни каттароқ ва жозибалироқ қиладиган яна бир усул – лаблар ўртасига сурилган оч перламутр тендир.

53. Лаб бўёғи узоқ вақт сақланиб туришини истайсизми? Лабларни бўягач, устидан ингичка қоғоз салфетка қўйинг ва сочилувчи упа сепинг.

Бу усул узоқ вақт лабларни бўямаслик имконини беради

54. Қимматли лаб бўёғи синдими? Ҳафа бўлманг! Тубада қолган бўёқ учини зажикалга ёрдамида иситиб, синиб тушган бўлакни яхшилаб бирлаштиринг. Сўнгра бўёқни 15-30 дақиқага музлатгичга қўйинг.

55. Лаблар учун пламперни (ҳажм бериш воситаси) қўлда ясаш мумкин. Шунчаки севимли лаб воситангизга қалампир ялпизи мойидан бир томчи қўшинг.

56. Вазелин + қовоқлар учун сочилувчан тенлар = уйда тайёрланган лаб учун ялтироқ.

Исталган тусдан ялтироқ тайёрлаш мумкин

Сочлар

57. Сочларингизни ҳар куни ювманг – бундан улар тезроқ ифлосланади. Бу бош терисини қуритгани учун организм даъват сифатида тушунади – яъни кўпроқ ёғ керак.

58. Бош териси қуруқ ва қазғоқлими? Унга чакамуғ мойини суринг (исталган дорихонада сотилади).

59. Агар сочларингиз ёғланишга мойил бўлса, кондиционерни илдизларга сурманг, аксинча қулоқ томондан бошланг.

60. Сочларингиз ялтираши учун авокадоли ниқоблар қилинг.

61. Кесилган учларни йўқотиш учун соч ўрамини спираль қилиб ўранг ва барча чиқиб турган толаларни кесиб чиқинг.

Атиги бир неча дақиқа ва сочлар яна жойида

62. Болалар учун қуруқ упа ёки тальк – қуруқ шампунь ўрнини яхши босади.

63. Қуруқ шампундан эрталаб эмас, кечқурун фойдаланинг. Тунда давомида ортиқча кукун тўкилади ва кўпроқ ҳжмга эга бўласиз.

64. Электрлашган инжиқ сочларни ётқизиш учун антистатик суюқлик сингдирилган салфеткалардан фойдаланинг (одатда улар билан экранлар артилади).

65. Фен билан қуритилганидан сўнг сочлар ҳурпаймаслиги учун тароққа соч учун лакдан бир оз сепинг ва сочларни таранг. Эҳтиёт бўлинг! Тароқ эмас, сочларга лак сепсангиз ёпишқоқлик эффектига эга бўласиз.

66. Бир нечта ўрим ҳосил қилинг, уларнинг устидан дазмол босинг ва сочларни ечиб юборинг. Шу тариқа, узоқ вақт текисланиб кетмайдиган тўлқинсимон сочга эга бўласиз.

Тўлқинлар ҳосил қилиш учун фақат плойка керак эмас

67. Тўлқинлар шаклини узоқроқ тутиб туриши учун, сочлар бутунлай қуриганидан сўнггина плойкани ишлатинг.

68. Шпилка ва тўғноғичлар сочларда сирпаниб кетяптими? Уларни ишлатишдан аввал тўғноғичларга соч учун лакдан сепинг.

69. Тароққа бир неча томчи атир сепинг ва севимли ифор доим сочларингизга ҳамроҳ бўлади.

Тирноқлар

70. Кутикулани парваришлаш учун восита сифатида қовоқлар учун мўлжалланган кремдан фойдаланиш мумкин. У махсус мойлардан қолишмаган ҳолда озиқлантиради.

71. Лакни ўчириш керак, аммо суюқлик тамом бўлганми? Тирноқларга шаффоф лак суриб, қуримасдан артиб ташланг. У эски лак қатлами билан бирга ўчади.

72. Тирноқ учун лак қуриб қолган, аммо қалпоқча кўлда айланиб ҳеч очилмаяптими? Унга канцелярия резинасини кийдиринг ва яна уриниб кўринг. Лакни ушлаш ва очиш осонроқ бўлади.

Резина лакни очишни осонлаштиради

73. Жонга теккан ень тусларини ташлаб юборишга шошилманг. Уларни майдалаб, тирноқ учун шаффоф лак билан аралаштиринг. Натижада, маникюр учун янги восита ҳосил бўлади.

74. Мукаммал француз маникюрига эга бўлиш учун кенг резинадан фойдаланинг.

Кенг резина тез ва осон френч қилиш имконини беради

75. Тирноқлар билан бирга кутикула ҳам бўялиб қолдими… Таниш ҳолатми? Тирноқ атрофидаги теридан лакни осон ўчириш учун маникюр қилишдан аввал унга вазелин суринг.

76. Кутикуладан ортиқча лакни ўчиришнинг яна бир йўли – бармоққа ПВА елимини суриш. У кейинчалик лак билан бирга осон ўчадиган қатламни ҳосил қилади.

ПВА елими кейинчалик ортиқча лак билан бирга осон ўчадиган қатламни ҳосил қилади

77. Тирноқ синдими? Ҳафа бўлманг! Тирноқ учларини ялтироқ лак билан бўянг – бу нотекисликни яширади.

Тана

78. Терингиз учун кўпроқ намлантиришни истайсизми? Тана учун лосьонингизга бир оз болалар озуқавий мойидан қўшинг.

79. Агар тана териси қишда қаттиқ қуриб қолмасин десангиз, иссиқ ванна қабул қилишдан бош тортинг: иссиқ сув теридаги ҳимоя ёғини ювдириб юборади. Яхшиси илиқ душ қабул қилинг.

80. Қўллар учун кремни идишлар турадиган токчага қўйинг ва ҳар сафар идиш ювгандан сўнг уни қўлларингизга суринг.

81. Жуда дағал юз скрабини харид қилдингизми? Уни тирсаклар ва товонлар пилинги учун ишлатинг.

82. Атир ифорини кун давомида ҳис қилиш учун, уларни тўғри ишлатинг: кафтга, қулоқ учига, тирсакка, бўйинга (ўмроваро ботиқ жойига) ва тизза остига.

Атирни тўғри сепиш

83. Автотобланишдан фойдаланишдан олдин пилинг қилинг.

84. Агар сунъий тобланиш нотекис ўчаётган бўлса, губкага озиқ-овқат содасини суриб, тўқ доғлар устини артинг.

85. Оёқларни қириш керак, аммо кўпик тугаб қолдими? Уни соч учун кондиционер билан алиштириш мумкин.

Соч учун кондиционер ёрдам беради!

86. Бодом мойи + 30 томчи чой дарахти эфир мойи + 30 томчи ялпиз эфир мойи = эпиляциядан сўнг сочлар ўсишини секинлаштиради.

87. Янги пойабзал оёққа уряптими? Ишқаланаётган жойга антиперспирант суринг. Пойабзал қуруқ бўлади ва оёққа камроқ ишқаланади – қадоқ орттириш имкони камаяди.

88. Қадоқларни йўқотиш учун уйқуга кетишдан аввал қуруқ қадоқ устига қалин қилиб вазелин ёки ёғли крем суринг ва пайпоқ кийинг. Тонгда қадоқ осонгина кўчади.

Ҳаёт услуби

89. Эрталаб кўзгу олдида маҳлий бўлиб, кечга қолмаслик учун тонгги отланиш учун ўзингизга ажратадиган вақт давомига тенг плей-лист теринг. Сиз қўшиқлар тартибига ўрганиб қоласиз ва сўнгги қўшиқ бошланишини билган заҳоти шошилиш кераклигини тушунасиз.

90. Косметика дўконларига рўйҳат билан боринг ва маслаҳатчиларнинг “суперянгиликни” синаб кўришга оид гапларига қулоқ тутманг. Бу сизни кераксиз ҳаражатлардан асраб қолади.

91. Ҳаётнинг ҳар бир ҳолати учун косметик воситалар бўлиши шарт эмас, кўплаб вазифаларни бувиларимизнинг усуллари билан ҳал қилиш мумкин.

92. Тюбиклар кўпинча бўш кўринади. Уларни кесиб, бурчакларда ва деворларда яшириниб олган маҳсулотни бонкачага солинг. Яхшигина тежамкорлик бўлади!

Тюбикларни кесинг ва бонусга эга бўлинг

93. Тиш пастаси ёк крем солинган тюбикка тўғноғич кийдириб қўйинг ва воситани охирги томчисигача ишлатиш учун уни аста-секин ҳаракатлантиринг.

Тўғноғич ҳаммасини охирги томчисигача олиш имконини беради

94. Тень, ихчам упа ёки румяна синдими? Салфеткани спиртга ботиринг ва синган маҳсулотларни ивитинг. Тез орада спирт учиб кетади, косметика эса янги ҳолатга келади.

95. Мувозанатга риоя қилинг: агар кўзлар пардозида шиммер бўлса, ялтирамайдиган лаб бўёғи кўпроқ мос келади, ва, аксинча.

96. Мувозанатга риоя қилинг № 2: кўзлар кучли пардозқилинганда, лабларда енгил тус бўлиши керак. Ва, аксинча, ёрқин лаблар – кўзда минимал пардоз.

97. Тонал крем ёқангизни кир қилдими? Кийимни алиштиришга шошилманг. Кир бўлган жойга озгина соқол олиш учун кремдан суринг ва нам салфетка ёрдамида доғни ўчиринг. Тез ва самарали!

98. Агар кийимда тер доғлари қолган бўлса, кир ювишдан аввал уларга бир оз лимон шарбатини суринг.

99. Пардоз учун чўткаларнинг тозалигига риоя қилинг. Уларни камида ҳафтада бир марта илиқ сувда болалар шампуни билан ювинг.

Пардозлар учун чўткаларни ювинг!

100. Ярим йилда бир марта пардоз воситаларингизни текширинг ва яроқлилик муддати ўтган воситаларни ташлаб юборинг.

101. Кўпроқ кулинг! Кулгу сизнипардозсиз ҳам гўзал қилади.