Одам ота-она бўлгач, ўз бўйнига катта масъулият олади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сўзсиз, ҳар ким фарзанди мулойим, одамларнинг оғирини енгил қиладиган, ҳақиқатгўй ва ботир бўлиб катта бўлишини истайди. Бироқ бу фазилатларнинг ҳеч бири осмондан тушмайди. Тўғри тарбия ва шахсий намуна – муваффақият гарови.

Болага 10 ёшгача танитиш лозим бўлган 10 нарсани эътиборингизга тақдим этамиз.

1. Қизлар ва болалар тенгдирлар

Ҳурмат – болага сингдириб бориш керак бўлган ҳислат. Шунингдек, тенгдошларни жинсидан қатъий назар ҳурмат қилиш зарур.

2. Хато қилишдан қўрқма

Бировнинг хатосидан хулоса чиқариш – ҳаммага ҳам берилмайдиган қобилиятдир. Шахсий мағлубиятлардан фойда чиқаришни билиш муҳим. Болани ютқазиш ва хато қилишдан қўрқмасликка ўргатинг.

3. Энг муҳими билим

Қанчадан-қанча ота-оналар фарзандлари улар кутган баҳони олмагани учун уларни койишади. Бироқ баҳо доим ҳам билим кўрсаткичи бўла олмайди. Балки фарзандингиз моҳирлик билан кўчираётгандир. Болалигиданоқ унга билим кундаликдаги баҳодан муҳим экани тўғрисидаги фикрни уқтиринг.

 
4.Ота-она душман эмас

Ўз фарзандининг дўсти бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди,  бунинг устига унинг ўз дўстлари бор. Талаб этиладиган нарса шуки – бу ҳамма нарсанинг чегарасини биладиган яхши ота-она. Болага у сизга ишониши мумкинлигини кўрсатинг. Аҳлоқ бўйича узундан-узун маъруза ёки бақир-чақир бунинг учун мос келадиган усул эмас.

5.Ҳеч ким сени ҳафа қилишига йўл қўйма

Кўпинча ота-она дўстлар, ўқитувчи ёки ўзгалар обрў жиҳатидан боладан устунлигини кўрсатадилар. Шу сабабли турли комплекс ва ўз фикрини билдира олиш имконсизлиги юзага келади. Ҳурмат муҳим эканлиги ҳақида гапиринг, бироқ ўз нуқтаи-назарини ҳимоя қилиш ва баъзи вазиятларда жавоб қайтара олиш ҳам муҳим. Муҳими, буни тўғри амалга ошириш зарур.

6.Бошқалар маъқуллаши учунгина ўзгаларга ёққан ишни қилма

Бола машҳурлик ҳаётдаги муҳим нарса эканини ҳар доим ҳам англайвермайди ва унга эришиш учун бор кучи билан тиришади. Ўз намунангиз билан ростгўй ва яхши хулқли бўлиш, ўз тамойилларидан кечиб, ўзгалар ҳурматини қозонишдан кўра муҳим эканини кўрсатинг.

7. Ниманидир тушунмасанг сўрашдан чўчима

Савол бериш – нормал ҳолат. Ақлли кўриниш билан ҳеч нимани тушунмай ўтиргандан кўра сўраб билиш яхшироқдир. Фарзандингиз буни болалигидан ангаб етгани маъқул.

8.Ўзингни ёмон ҳис қилаётганингни айт

Ёмон баҳо, ўқитувчининг жаҳли боланинг ўзини қандай ҳис қилаётганини айтмаслигига сабаб бўлолмайди. Саломатлик баридан муҳим. Бу фикрни болага иложи борича илгарироқ етказиш керак.

9.Табиатга ҳурмат билан муносабатда бўл

Ифлос кўчалар, ахлат босган боғлар, пайҳон қилинган экинлар устидан нақадар кўп шикоят қиламиз? Табиатни ҳимоя қилиш масаласида барини ўзимиздан бошлаб, кейин эса бу одатни фарзандларга сингдириш керак. Фақат шундагина натижа ҳақиқатан ҳам натижали бўлади.

10.“Йўқ” дейишни ўрган

Болага “йўқ” дейишни ўргатинг. Катталар, ўқитувчилар, дўстлар ва ҳатто сизга ҳам. Ахир сиз ҳамманинг амрига бўйсунадиган одамни эмас, шахсни катта қиляпсиз. “Йўқ” дейиш кўникмаси болакайга катта ҳаётда асқотади.