“Буюмни буюм” қиладиган нарса - қиёфа. Софи Лорен қандай сумкада тутгани кимнинг эсида? Бироқ унинг декольтеси барчанингёдида. Доменико Дольче ва Стефано Габбана

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. «Биринчи қоидамиз: ҳеч қандай қоида йўқ».

 «Энг аввало эркинликни танланг. Ҳар ким уни бахтли қиладиган кийимни кийиши лозим. Биз истаган нарса – аёл ўзини осонлик билан соҳибжамол деб ҳис қилиши учун имкон яратиш».

2. «Буюмни буюм” қиладиган нарса – қиёфа. Софи Лорен қандай сумкада тутгани кимнинг эсида? Бироқ унинг декольтеси барчанинг ёдида».

«Кийим орқали индивидуаллигингизни кўрсата оладиган қандадир ўзига хос детални топинг. Бу кичик бир нарса бўлиши мумкин, бироқ айнан у сизни ажратиб кўрсатиши керак».

3.«Кийим ҳамма нарсага таъсир қилади: ҳазилни тушунишдан тортиб, ўз-ўзини қабул қилишгача».

«Аёллар эртакда яшаш, малика бўлиш, чиройли кийим ва тожлар кийиб юришни истайдилар, – дейди ишонч билан Доменико. – Одамлар аъло даражада кўринишини истаймиз, чунки ташқи кўриниши ҳақида ҳушомад эшитганда ўзингга бўлган ишонч ортади. Бу ҳис доим сиз билан бирга бўлсин».

 © dolcegabbana

4. «Чиройли ич-кийим – хушбичимлик гарови. Бу ўз танангизни ҳурмат қилиш масаласи».

«Моделни чиқиш учун кийинтираётганимизда унга шойи ва жимжима матодан тикилган ичкийим берамиз. Сиз Италия жанубидаги аёлни ҳеч қачон аёллар ич кийимисиз кўрмайсиз. Ҳеч қачон».

5. «Ҳар бир аёлнинг кичик қора кўйлаги ва ҳайратланарли аксессуарлари бўлиши керак. Бу оддий кўринишни ўзига хосликка айлантиради.

«Масалан, бир жуфт ингичка пошнали туфли, тошлар билан безатилган кеча учун мўлжалланган клатч ва кундузги образ учун Miss Sicily сумкаси».

© dolcegabbana

6. «Трендларни эмас – ўзингизга ярашадиган нарсани изланг».

 «Урфдаги кийимни эмас, аслида ўзингга керакли нарсани топиш анча муҳим саналади. Устингдаги кийимни ёқтирсанг, кийим ҳаётийлик касб этади. Мода  – кўп ҳолларда сунъий. Ҳатто балиқчи ҳам кучли бўлиб кўриниши мумкин».

7. «Жозибадорлик ва нозиклик рамзи саналган корсетга эътибор қаратинг. Қоматингиз шаклидан фойдаланинг»

 «Агар корсет кийсангиз, ўлчовингиз кўрсаткичи биттага камаяди. У юқорида бўлиши керак бўлган нарсани кўтариб, танани идеал кўринишга олиб келади», — дейди Дольче. Ингичка бел, кўтарилган кўкрак ва айлана шаклидаги бўкса хосил қиладиган “сицилиялик бева”нинг қора кўйлаги Ушбу дуэтнинг барча учун машҳур буюмлари сифатида танилгани бежиз эмас.

8. «Ҳасад қилсангиз, улғаймайсиз. Завқланиш ва ён беришни билиш керак»

 «Эски суратларингни кўриб, ўтмишдаги ўзингни ёқтирмайдиган ҳолатлар ҳам бўлади. Шундай бўлганига шукр! Бу ривожланаётганимизни англатади».

9. «Муҳими – ўзингизни табиий ва дадил ҳис этиш».

 «Оддий оқ кўйлакда ҳам жозибали кўриниш мумкин. Гап ўзингизни тутиш, кўз қарашлари, имо-ишорада, кийимда эмас. Ўзимизни Наоми, Жизель, Клаудия каби тутишни ўрганиш керак. Айнан ақл ва тананинг ўзаро мунаосабати асосий ҳисобланади. Бари ақлга боғлиқ».

 © dolcegabbana

10. «Чиройли бўлиш учун идеал бўлиш шарт эмас».

 «Кўринишингизнинг фақат бир томонигина ҳақиқатан ҳам жозибадор бўлиши мумкин. Шахсан менга идеал бўлмаган аёллар ёқади. Масалан, мен бурни катта аёлларни ёқтираман. Бурун бу – характер. Кўпгина аёллар бурунларини тўғирлашни исташади, менга келсак, катта бурун мени мафтун этади».