Атрофимизида биз ҳар куни кўрадиган, бироқ улар нима учун яратилганини билмайдиган кўплаб буюмлар бор.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ваниҳоят ноутбукни қувват олдиргичидаги цилинидр нима учун кераклигини билиб олдик. Бажонидил уларни сиз билан бўлишамиз!

 

Кўйлак орқасидаги илгак нима учун керак 

© stylefellow.com   

Бу савол бўйича ҳақиқатга яқин учта фикр бор. Биринчи ҳаммага маълум фикр у кўйлак ғижим бўлмаслиги учун илиб қўйиш учун яратилган. Иккинчи фикр ечиладиган ёқалар ва бўйин рўмолчалари давридан қолган: балки бу илгак галстукни мустаҳкам ўрнатиш учун ўйлаб топилгандир. Учинчи энг романтик фикр эса мана бундай. Америка университетида ўқийдиган талаба бир қиз билан учрашишни бошлагач бу илгакни у банд эканлиги белгиси сифатида олиб ташлаган. Қиз бола эса ўз навбатида йигитнинг коллежи шарфини боғлаб юриши керак эди.

 

Ноутбук қувватолдиргичи симидаги цилиндр нима учун керак 

Сиз ноутбук ёки фотоаппарат қувват олдиргичи симидаги бу бўртган жойни кўрганингиз аниқ. Бу оддий, бироқ муҳим қурилма “феррит фильтр” деб номланади. У қувват бераётган симдаги юз бериши мумкин бўлган узилишларни бартараф этади. Бу фильтрнинг тузилиши жуда содда: цилиндр ичидв ферритдан ишланган сим узук ҳолатида эгиб турган мослама ўрнатилган.

 

Самолёт иллюминаторидаги тешик нима учун керак  

© shutterstock.com  

Иллюминатор икки пластик ойнадан таркиб топган. Ойналар орасидаги ҳаво қатлами ва салон ўртасидаги босимдаги катта фарқ туфайли “ойнали қават” ёрилиб кетиши мумкин. Бу кичик тешикча эса босимни нормаллаштириш учун яратилган. У орқали ҳаво ойналараро қатламга ўтади ёки аксинча салондан чиқиб кетади.

 

Ўчирғичдаги кўк қисм нима учун керак 

© maped.com 

Исталган одамдан “Ўчирғичнинг кўк қисми нима учун керак” деб сўраб кўринг. У сизга ручкани ўчириш учун дея жавоб беради. Дастлаб кўк қисм қалин қоғозда чизилган ёзув ва расмларни ўчиришга мўлжалланган. Ўчирғичнинг қизил қисми ўзидан кейин доғлар қолдиради, кўк қисм эса буни аъло даражада уддалайди. Натижада ишлаб чиқарувчилар кўк қисм вазифасига кўра ишлатилмаётганини англаб, ундан маркетин йўлида фойдаландилар. Баъзи ўчирғичларнинг кўк қисмида ручкани тасвирлай бошладилар.

 

Нима учун кўйлакдаги юқори ва пастки илгаклар горизонтал жойлашган 

© pinstripesandtweed.com

Кўйлакка оид яна бир савол, бироқ бу ерда ҳеч қандай романтика мавжуд эмас. Гап шундаки, бу жойларда тугма ечилиб кетиш ҳавфи катта. Горизонтал илгакларда босим бурчакка тўғри келади ва тугманинг тешикдан сирпаниб, ечилиб кетиш имконияти камаяди.

 

Кроссовкалардаги қўшимча тешиклар нима учун керак

© nike-airmax.ru   

Бу қўшимча тешикларга ҳамма ҳам аҳамият беравермайди, бироқ улар жуда фойдали. Бу тешиклар оёқни кроссовкада маҳкамроқ жойлаштириш ва спорт билан шуғулланиш вақтида товонни шилиб юбормаслик учун яратилган. Боғичларни тўғри боғлашни ўрганиш ва бу тешиклардан фойдаланишни қуйидаги видеоинструкция орқали ўрганиш мумкин.

 

Ҳа, айтганча Converse кедаларининг ички қисмида иккита қўшимча тешик борлигини сезган бўлсангиз керак. Улар оёқ кийимни қўшимча шамоллатиш учун ўйлаб топилган.

 

Спагетти қошиғидаги тешик нима учун керак

© popsugar.com 

Бу жуда ноёб ечим, нима учун буни олдинроқ билмаган эканман! Спагетти қошиғидаги тешик стандарт порцияни тайёрлаш учун керак бўлган қуруқ макаронлар миқдорини ўлчашга мўлжалланган. Кимдир кам ейди, яна кимдир эса макаронларни яхши кўради ва бир ўтиришда ўрамдаги барча макаронларни истеъмол қилишга тайёр. Иштаҳаси “ўртача” бўлган, спагеттини солишда иккиланадиганлар учун бу тешик ҳақиқий халоскордир.

 

Жинсидаги кичик чўнтакча нима учун керак 

© pixabay.com

Энг машҳур жавоб – презервативларни солиб қўйиш учун. Албатта, бу чўнтакка исталаган нарса, жумладан контрацепция воситаларини ҳам солиб юриш мумкин. Бироқ дастлаб у бунинг учун яратилмаган. Илк марта бешинчи чўнтак 1873 йилда Levi’s жинсиларида пайдо бўлиб, чўнтак соатлари учун мўлжалланган эди. Ҳозирга қадар бу компаниянинг каталогларида у «watch pocket» деб аталади.

 

Шарикли ручка қопқоғидаги тешик нима учун керак 

© bicworld.com 

Қопқоқ бўғизда тиқилиб қолганида ҳаво ўпкага бориши учун бу тешик қолдирилган деган кенг тарқалган янглиш фикр мавжуд. Бундай эмас. Агар қопқоқ (ёки бошқа нимадир) тиқилиб қолса, шиллиқ қават шишади. Бу кичик тешик эса қопқонинг шиллиқ қаватга сўрилишининг олдини олиш учун яратилган.

 

Янги кийимлардаги мато бўлаги нима учун керак

© www.factroom.ru   

Тасаввур қилиб кўринг-а, ямоқ учун эмас! Бу бўлак ишлаб чиқарувчилар томонидан кир ювиш кукуни ёки оқартириш воситаси билан ювилгандан кейин мато қандай реакция қилишини текшириш учун солинади. Энди менинг ҳаётим олдиндагидек бўлмайди!

 

Тиш пастаси ва крем тюбикларидаги чизиқлар нимани англатади

Бу қора чизиқ паста таркибида кимёвий модда, яшил рангдагиси эса табиий қўшилмалар мажудлигини англатади, деган янглиш фикрлар бор.

 

Аслида эса тюбиклардаги бу чизиқлар  – фотобелгилар бўлиб, уларнинг паста таркиби, маҳсулот зарарли эканлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фотобелги ўрамни тўлдириш машинасида йўналиш тўғри бўлиши учун зарур. Бу белги ёруғлик нури ҳисобланиб, датчик уни топиши учун ранг фон рангидан максимал даражада фарқланиши керак. Шундай қилиб, оқ ўрам учун қора ранг,  тўқ яшил учун оқ ва қаймоқранг тафовутли ранг бўлади.

 

faktxeber.com превьюсидаги сурат