Бола номаълум доридан заҳарланган бўлса нима қилиш керак

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Демак, болангизнинг ўзини тутиши ғалатилигини сезган бўлсангиз, у бирдан бўшашиб ёки аксинча, серғайрат бўлиб қолса, кўнгли айниса ёки бош оғриғидан шикоят қилса, бунга қўшимча маиший кимё воситасининг тўкилган идишини ёки дори идишини топган бўлсангиз – дарҳол чора кўриш керак.

Бола номаълум доридан заҳарланган бўлса нима қилиш керак:

1. Заҳарланишга ҳар қандай, ҳаттоки салгина гумон бўлганида ҳам, энг муҳим иш – ТЕЗ ЁРДАМНИ ЧАҚИРИШДИР!

2. Дарҳол болани ётқизинг. Яхшиси уни ёнига ағдариб қўйинг, чунки қайт қилиб қолса, бўғилиб қолиши ҳавфи мавжуд. Агар болакай жуда серғайрат бўлса, қўллари ва оёқларини маҳкамлаб ўраб қўйиш мумкин.

Заҳарланишнинг дастлабки аломатлари уйқучанлик, лоқайдлик ва заифлик бўлиши мумкин.

3. Агар болада титроқ бошланган бўлса, пастки даҳанини ушлаб уни юқорига кўтариб, бир оз олдинган суришга уриниб кўринг – шу тариқа у бурундан нафас олади, тил эса орқага кетмайди ва нафасни ёпиб қўймайди. Заҳарлангани гумон қилинаётган болага фақат фаолларштирилган кўмир бериш мумкин!

4. Боланинг кўз қорачиқларини текширинг – уларнинг қаттиқ кенгайиши ёки торайиши юрак-томир воситаларидан заҳарланишни билдириши мумкин. Ушбу воситалар ортиқча қабул қилинганида юрак ритми бузилиши ёки умуман тўхтатб қолиши мумкин. Агар шундай гумонингиз бўлса – албатта, бу ҳақида тез ёрдам диспетчерига ҳабар қилинг.

5. Агар бола ҳушида бўлса унга кўпроқ сув ичиринг, ҳаттоки фаоллаштирилган кўмир ҳам беришингиз мумкин (2-4 таблетка).

6. Болани ҳеч ҳам ёлғиз қолдирманг. Унинг ҳаракатларини кузатинг.

7. Агар болангиз айнан нимадан заҳарланганини аниқлашнинг иложи бўлмаса, қайт қилинган массаларни тўпланг – эҳтимол улар шифокорларга ёрдам бериши ва керакли даволаш усулини танлашга ёрдам берар.

Кўпинча болалар таблеткаларни конфет деб ўйлайди ва мамнуният билан рангли дражеларни еб қўяди.

Аксарият ҳолларда кичкинтойлар седатив ва уйқу дорилари туфайли заҳарланади. Бундай заҳарланишнинг асосий белгилари – бўшашиш, уйқучанлик, бош айланиши, ҳушдан кетишдан аввалги ҳолат, йўналишни йўқотиш, ҳушдан кетиш.

8. Ҳеч қачон болага фикрингизча вазиятга ёрдам бериши мумкин бўлган воситаларни ичирманг (антидотлар, агар кислотадан заҳарланишни гумон қилаётган бўлсангиз ишқор). Бу билан вазиятни янада оғирлаштиришингиз, янада кўпроқ заҳарланишга, ошқозондан қон кетишига сабаб бўлишингиз мумкин.

9. Атайин қайт қилдирманг. Айниқса, бола маиший кимё воситасидан заҳарланганига шубҳа бўлса. Қайт массалари қизилғнгачга етганида куйдириши мумкин, ҳосил бўладиган кўпик эса нафас йўлларига тушиб, бўғилишга олиб келиши мумкин.

 10. Маиший кимё воситаларидан заҳарланиш гумон қилинганида болага клизма қилиш ёки ични бўшатувчи дорилар бериш мумкин эмас – кимёвий воситаларнинг ичакдан ўтиши ҳам куйишга сабаб бўлади.

Тез ёрдам келгунича ўтган вақтда қанчалик аниқ ва тўғри ҳаракат қилишингиз кўп нарсани ҳал қилиши, ҳаттоки боланинг ҳаётини қутқариб қолиши ҳам мумкин. Ўзингизни йўқотмасликка, саросимага тушмасликка ва шусиз ҳам қўрқувдаги болани баттар қўрқитмасликка ҳаракат қилинг. Келажакда эса маиший кимё воситалари, дорилар ва бошқа ҳавфли буюмларни кичкинтойнинг қўли етмайдиган жойда сақлашга ҳаракат қилинг. Бу маслаҳатлар сизга ҳеч қачон керак бўлмайди деган умиддамиз!