Зўриқишга қарши бу ўйинчоқлар машҳурлиги боис спиннерларнинг қандай кўринишлари ишлаб чиқилмади дейсиз. Соф олтин ва олмослар билан безатилган нусхалари ҳам бор.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

10. Crusader спиннери — 260 доллар

spinnerlist.com

Crusader’ни KASFLY компанияси чиқарган, буюртмалар Facebook’даги ёпиқ гуруҳда қабул қилинади. Спиннер ўрта аср маданияти ишқибозлари учун яратилган бўлиб, салибчилар рамзи билан безатилган. Спиннернинг икки модели – титан ва бронзали турлари чиқарилади.

9. Turbine Version 3 спиннер и — 299 доллар

spinnermint.com

Metal Worn компаниясининг титан эритмасидан ясалган фиджети. Узоқ ва деярли шовқинсиз айланиши билан ажралиб туради.

8. Tispin Prop спиннер и— 425 доллар

spinnerlist.com

Tispin Prop ташқи жиҳатидан пропеллерга ўхшаб қолмасдан, ҳақиқий авиация титанидан ясалган.

7. Pepyakka-S спиннер и— 425 доллар

fromrussiawithknives.com

Россиянинг пичоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган From Russia With Knives компанияси томонидан чиқарилган. Компания анъанасидаги дизайн спиннерни совуқ қуролга айлантиради.

6. Black Lotus Tri Sterling Silver спиннер и — 445  долларгача

yurich.com

Спиннер House of Yurich устахона асосчиси уста Бен Ричардсон томонидан ясалган. Нилуфаргул спиннерлари орасида стерлинг кумушдан ишланган модель энг қимматидир. Арзонроқ талқинлар пўлат ва бронзадан ишланган.

5. Customized 925 Silver спиннери — 459 доллар

amazon.com

Эгасини узоқ айланиш билан қувонтирадиган модель тоза кумушдан ишланган. Amazon  бу спиннернинг икки Sunnytech ва Weiheng компаниялари тақдим этган талқинларини таклиф этади. Фиджетлар ўхшаш бўлиб, нархлари ҳам бир хил.

4. 9 Gear спиннер и— 600 доллар

realgearspinners.com

Энг машҳур, қиммат фиджетлардан биридир. Интернетда бу спииннер ҳақида кўплаб фикрлар билдирилган, бироқ ҳақиқийсини расмий сайт орқалигина сотиб олиш мумкин. Модель батамом қўлда ишланган.

3. Rotablade Superconductor спиннери — 665 доллар

rotoblade.myshopify.com

Сигарета қўйиш учун мослама сифатида ишлатиладиган, катта бўлмаган спиннер. Бир неча шакллари ишлаб чиқарилган, уларнинг энг қиммати титандан ясалган. Юқори нархига қарамай, барча нусхалар олдиндан буюртма сосида сотиб бўлинган.

2. Bathgate Artifact спиннери — 700 доллар

revolvemakers.com

Фиджет уста Крис Батгейт томонидан зангламайдиган пўлат ва латундан ясалган. Барча моделлар буюртма асосида харид қилинган.

1. SteelFlameRingспиннер и — 1 500  долларгача

pinterest.com

Лос-Анджелеслик уста Дерик Обатак томонидан ясалган. Модель батамом қўлда ишланган.  Ҳозирда ишлаб чиқарилмаяпти, шунинг учун камёб нусхаларининг нархи 1 500 долларгача етади.