Гўдакларнинг нақадар ажойиблигини тушуниш учун уларни бир маротаба кўриш кифоя.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Гўдаклар йиғламайди

«Қанақасига? — дея эътироз билдиради аксарият. — Ахир, гўдаклар фақат йиғлашни билади-ку». Бироқ, бу нотўғри.

Аслида, кичкинтойлар бақиради, инграйди, шовқин солади, аммо йиғламайди. Шунчаки ҳали ёпиқ йўллар туфайли уларнинг кўз ёшлари пайдо бўлмайди.

2. Сув остида ўзларини ажойиб ҳис қиладилар

Бу сувга шўнғиш рефлекси дейилади. У тахминан 6-ойга келиб йўқолади.

Бола сувга ботирилганида унинг нафас олиш йўллари ёпилади, қўл-оёқлари эса сузиш ҳаракатларини бажара бошлайди.

3. Улар бир вақтнинг ўзида ютади ва нафас олади

Гўдакларнинг ҳиқилдоғи катталарникига қараганда юқорироқда бўлади. Ютиш вақтида уларнинг нафас йўлларига кириш кичик тилча билан ёпилмайди.

Шу боис, янги туғилган чақалоқлар ютаётган вақтида муаммосиз нафас олади.

4. Керак бўлса, улар тўхтовсиз аксира олади

Гўдакларнинг бурун йўллари катталарникига нисбатан анча тор бўлади. Шунинг учун уларни кўпроқ тозалаш керак.

Чақалоқда бурнини қоқиш имкони бўлмагани учун у муқаррар рефлексларидан фойдаланади. Хусусан, янги чақалоқ бурни қўзғатувчилардан ҳалос бўлгунича тўхтовсиз аксириши мумкин.

5. Улар тепадаги қўшнининг пармаси овозига яхши ухлайди

Кўпчилик янги чақалоқи ухлаётган вақтда оёқ учида юриш ва энг паст овозда гаплашиш керак деб ўйлайди. Лекин, баланд товушлар гўдаклар ҳаётининг дастлабки кунларда мутлақо таъсир қилмайди.

Ёш ота-оналар одатда фарзандлари таъмирлаш ёки баланд мусиқа овози остида ширин уйқуга кетганини кўриб ҳайратда қоладилар.

6. Уларда табиий акцент бўлади

© depositphotos

Олимларнинг аниқлашича, гўдаклар миллий акцент билан бақирадилар. Улар бунга қоринда бўлган пайтларидаёқ, оналарининг овозини эшитганида эга бўладилар.

7. Гўдаклар эмаклай олади

© depositphotos

Ишониш қийин, аммо ҳозиргина дунёга келган болакай бемалол онасининг кўкрагига эмаклаб бора олади. Бироқ, бунинг учун уни аввал онанинг қорнига қўйиш керак.

Олимларнинг фикрича, гўдакларни сутнинг ҳиди жалб қилади ва улар деярли нишонни кўрмаган ҳолда унга интиладилар.

8. Майда суяклар кўплиги туфайли гўдаклар жуда эгилувчан

Гўдакнинг скелетида қарийб 300 та суяк мавжуд. Вақт ўтиши билан уларнинг аксарияти ўсиб, яхлит бирикмага айланади.

Лекин, суяклар бирикмаган вақтда чақалоқнинг танаси ўта эгилувчан бўлиб қолади. Бу табиий хусусият болага туғилиш йўлларидан ўта олиши учун зарур.

9. Улар имижларини мустақил ўзгартирадилар

Вақт ўтиши билан болаларнинг сочлари мутлақо ўзгариши мумкин. Туғилганида кўринган момиқ тўкилади ва янги соч учун жой қолдиради.

Шу боис, туғилганида малла бўлганлар қора сочлиларга айланиши, жингалак сочлар эса текисланиб кетиши мумкин.

10. Гўдак вазнини уч баробарга ошириб, семирмаслиги мумкин

Чақалоқ умрининг биринчи йилида жадаллик билан ривожланади. Бу даврда унинг оғирлиги уч баробарга ортиши мумкин.

Бироқ, бу боланинг кўринишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, чунки семирмайди, у ўсади.