Ушбу мақолада айнан шу саволга жавобни келтирамиз ва жаҳондаги энг ёпиқ мамлакатда болалик қандай ўтишига оид 10 та қизиқарли ҳақиқатни ўртоқлашамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бироқ, кичкинтойлар ҳақида жуда кам маълумотга эгамиз. Уларнинг ҳаётида бизнинг болаларимиз турмушидан кескин фарқ қиладиган ҳолатлар борми ўзи?

Ушбу мақолада айнан шу саволга жавобни келтирамиз ва жаҳондаги энг ёпиқ мамлакатда болалик қандай ўтишига оид 10 та қизиқарли ҳақиқатни ўртоқлашамиз. 

  • Янги туғилган чақалоққа бериладиган биринчи нарса, — ижтимоий мақом, ёки сонбун
    Шу тариқа, давлат чақалоқни дарҳол аҳолининг “содиқ”, “ўзгарувчан” ёки “душман” тоифаларига ажратади. Сонбун отадан ўтади ва келажакда боланинг қаерда ўқиши, қайси университетга кириши ва Меҳнат партиясига аъзо бўла олиши имкониятини белгилаб беради.
  • Таълим болалар боғчасидан бошланади. Болалар 4 ёшидан ота-онасининг истагига кўра, аммо 5 ёшдан мажбурий таълим дастурига асосан боғчага боради. 1-синфга чиқиши керак бўлган ҳар бир бола бир йил давомида боғчага қатнаши шарт.
  • Етимхоналарда ота-онаси бор болалар яшайди. Бунга сабаб – ёш жуфтликлар кўпинча фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлай олмайдилар. Баъзида оилаларга олинган етим болалар ҳудди шу сабабга кўра яна етимхонага қайтарилади.
  • Мактабларда мамлакат етакчиларининг ҳаёти ва рус тили ўргатилади. Шунингдек, Ким Ир Сен, Ким Чен Ир ва Ким Чен Иннинг инқилобий фаолиятини  мадҳ этишга алоҳида дарслар бағишланади. Нафақат рус тили, балки инглиз тили ҳам ўқитилади, аммо чет эл дарсликларидан воз кечилгани сабаб анча паст даражада. Барча мактаб ўқувчилари 10 ёшида истисносиз Корея болалар иттифоқига аъзо бўлади ва шу ондан бошлаб сиёсий-ғоявий мажлисларда иштирок этади.
  • Дарслар ва синф тадбирларидаги ғоявий тарғибот.
    Мактаб йўлакларида – тарғибот плакатлари, дарсликларда эса – ватанпарварлик шиорлари. Болалар тадбирларда яққол сиёсий мазмунга эга саҳналарни ташкиллаштиради, катта байрамларда ўтказиладиган болалар парадларида эса ҳарбий форма кийган ўқувчилар марш қиладилар ва картондан ясалган ракета қурилмалари ўрнатилган кичик машиналарни ҳайдайдилар.
© facebook
  • Болалар оммавий қатлларга олиб борилади. Нима ҳам дердик, бизда шикаст етказувчи сифатида кўрилган бундай тажриба Шимолий Кореядаги ҳаттоки энг кичик фуқаролар учун ҳам оддий ҳолат ҳисобланади. Бундан ташқари, баъзида болалар маълумот етказишда ҳам иштирок этишади.
  • Оғир болалар меҳнати одатий ҳол. Ўқувчилар ҳосилни теради, дарахтларни кесади ва ҳаттоки қурилишларда ҳам ишлайди. Болаларда ҳудди катталарда бўлганидек “меҳнат меъёри” бўлиб, уни бажарманганлик учун жарима солиниши мумкин.
© facebook
  • Ҳарбий мавзудаги ўйинчоқлар. Албатта, дўконларда қўғирчоқлар ҳам, қуёнчалар ҳам сотилади, аммо ўйинчоқ танклар, вертолётлар ва автоматлар ҳам сероб. Бундай ўйинчоқлар кичик кореяликларда ватанпарварлик руҳини тарбиялашда ёрдам беришига ишонилади.
© facebook
  • Болалар бўш вақтларини қизиқишлари бўйича тўгаракларда ўтказишади.  Масалан, Пхеньян марказидаги Ўқувчилар саройида компьютер саводхонлиги, мусиқа ва рассомчиликни ўрганишлари, исталган спорт тури ва бошқа кўплаб машғулотлар билан шуғулланишлари мумкин. Айтиш мумкинки, жаҳондаги энг дабдабали «Ариран» фестивалининг бўлажак иштирокчилари айнан шу ерни битиради. Кичикроқ ҳудудларда ҳам бундай тўгараклар бўлиб, одатда улар мактабларга бириктирилган бўлади. Болаларнинг сай-ҳаракатлари натижаси сифатида ранг-баранг ҳисобот концертлари ўтказилади.
  • Болалар учун кўнгилочар нарсалар кутилганидан ҳам кўпроқ.
     Агар пул бўлса, кинога 3D-сеансга, ҳайвонот боғи, океанариум ёки аттракционлар боғига бориш мумкин. Агар пул бўлмаса, телевизорда ҳам мультфильмлар намойиш этилади, аммо фақат Кореяда ишлаб чиқарилганлари. Кўпинча болаларни ёрқин ранглари, мусиқа ва кўплаб ширинликлар билан ҳурсанд қиладиган фестиваллар ўтказилади. Ҳафтанинг иш кунларида эса, албатта, энг яхши дўстлар кайфиятни кўтаради.

Хулоса қилиб айтганда, болалик ҳаттоки Шимолий Кореяда ҳам шунчаки болалик бўлиб қолаверади. Балки у биз кўниккандек ташвишсиз эмасдир, аммо барибир қувноқ ва ҳаётга бой.