•  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Бешинчи унсур

The Fifth Element, 1997

Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги азалий кураш, аммо воқеалар XXIII асрда юз беради. Собиқ аскар, ҳозирда эса такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган Корбен Даллас ўзига хос йўловчига дуч келади – қиз унинг автомобилига тўғри осмондан тушгани етмагандек, мутлақо нотаниш тилда сўзлашади ва уни шаҳар полицияси излаётган эди. Олдинда ғаройиб саргузаштлар кутаётган бўлса-да, бу малласоч гўзалга ёрдам бермаслик мумкинми ахир?

2. Адельнинг ғаройиб саргузаштлари

Les aventures extraordinaires d’Adèle Blanc-Sec, 2010

Адель Бланк-Сет — оддийгина қиз эмас. У саргузашт асарлар ёзади, қадимги мумиёни топиш илинжида жазирама саҳрога йўл олади, қайта жонланган миллоддан аввалги даврга мансуб жонзотлардан қўрқмайди ва кўп сонли ошиқларининг мулозаматини қабул қилади. Жак Тардининг машҳур график асари маҳоратли Бессонга шу қадар хуш келганки, у гўзал Адельни кино оламида акс эттиришни истаган.

.

 3. Никита

Nikita, 1990

Никита исмли қиз намунали тарбияси ва муносиб ҳаёт кечириши билан мақтана олмайди. У гиёҳванд, дўстлари эса – босқинчилар. Жиддий вазиятга аралашиб, “жанг майдонида” ошналаридан айрилган Никита панжара ортига тушиб қолади. Бироқ, тақдир унга иккинчи имкониятни ҳадя этади. У танлаши керак – ё маҳфий хизмат билан ҳамкорлик қилади, ёки мавжудлигини унутади.

4. Фаришта-А

Angel-A, 2005

Агар бир инсон кўприкдан сакраб жонига қасд қилишга тайёр экан, демак у энди яшашдан маъно кўрмайди. Кўприк устида Париж шаҳрида мавжуд турли босқинчилар тилкалашга тайёр бўлган 28 ёшли Андре турибди. У жиноятчиларнинг ҳар бирига салмоқли қарзини тўлаши керак. Бошқа йўл йўқ – сакраш керак. Лекин, Андре ёлғиз эмас – сарғиш сочли соҳибжамол ундан аввал сувга сакрайди. Уни албатта қутқариш керак. Кейин ҳаётини тугатишга қарор қилган бу қиз ким ўзи?

5. Люси

Lucy, 2014

Люси исмли қиз Тайбэй шаҳри унинг ҳаётини қанчалар ўзгартириб юборишини тасаввур ҳам қилмаган эди. Танишининг илтимоси билан оддий кейсни қандайдир нотаниш кимсага етказиб беришга рози бўлган Люси корейс мафиясининг қўлига тушиб қолади. Кейснинг ичида кучли таъсир қилувчи гиёҳванд модда бўлиб, Люси уларни ташиш учун “махсус идишга” айланади. Унинг ичидаги халтача ёрилиб кетса нима бўлишини ўйлашнинг ўзи даҳшат, аммо ҳудди шу нарса юз беради ва қиз ҳақиқий жонли машинага айланади.

6. Ер ости

Subway, 1985

“Ер ости” фильми Люк Бессоннинг учинчи режиссёрлик иши бўлиб, унга кенг эътироф келтирган. Фред исмли бош қаҳрамон – аслида ўғри ва товламачидир. У базм ўтаётган уйларнинг биридан қимматли ҳужжатлар солинган папкани ўғирлайди ва уларнинг ёрдамида гўзал Хеленани осонгина қўрқита бошлайди. Фред Хеленанинг дўсти унинг ортидан юборган каллакесарлар гуруҳидан қочиб метрога яширинади ва мутлақо бошқа олам – ер ости дунёсига тушиб қолади. Бу ерда у ер остида, одамлар оломонидан узоқда ижод қилишни ҳуш кўрувчи кўплаб истеъдодли ва ажойиб қаҳрамонлар билан учрашади.

.

7. Малавитa

Malavita, 2013

Мафия аъзоси Жованни бошчилигидаги Манцони оиласи гувоҳларни ҳимоя қилиш дастурига киритилган. Улар сокин, шинам ва тинч бўлган Нормандияга кўчиб бориб, янги жойда кундалик турмушга мослашишга ҳаракат қиладилар. Душманлар эса қидирувдан тўхтамаган ва қасос ўтида ёнмоқда. Бироқ, оила – бу муқаддас даргоҳ ва дунёда аҳил оиладан кучлироқ нарсанинг ўзи йўқ.

8. Хоним

The Lady, 2011

Кучли аёл – Люк Бессоннинг барча фильмларидаги асосий қаҳрамонлардан бири. Режиссёр “Хоним” фильмини озодлик ҳаракатининг етакчиси, ўлдирилган Аун Саннинг қизи Аун Сан Су Чжига бағишлаган. Вояга етган Аун отасининг ўлимидан сўнг Англияга кўчиб кетади, турмуш қуради ва икки нафар ажойиб ўғлини тарбиялайди. Ватанида қолган онасидан хабар олишга келган Аун яна ўтмишга ғарқ бўлади, демократия учун курашда отасининг кучи ва қудрати эса Аунда хотираларни янгилаб, ўз халқи учун курашиш истагини уйғотади.

9. Леон

Léon, 1994

“Леон” – асосий роллар Жан Рено, Натали Портман ва Гэри Олдман томонидан ижро этилган машҳур асар. Леон – одамларга нисбатан ҳеч қандай туйғуни ҳис қилмайдиган маҳоратли қотил. У бор меҳрини эски фильмлар ва хонасидаги гулига беради. Ёлғиз яшайдиган кулбасида Матильда исмли қизалоқни қолдиришга мажбур бўлган онида Леоннинг ҳаёти тубдан ўзгаради. У шафқатсизларча ўлдирилган қўшни хонадон эгаларининг қизи.  Леон нима қилишини билмайди – ахир у одамлар билан яшашга эмас, балки фақат ишлашга ўрганган.

10. Жанна д’Арк

The Messenger: The Story of Joan of Arc, 1999

“Жанна д’Арк” – Люк Бессоннинг энг кучли эпик фильмларидан биридир. Асарда режиссёр француз миллий қаҳрамон аёлининг ҳаётини ортиқча бўрттиришларсиз кўрсатади. Жасур ва кучли бу аёл Юз йиллик урушда француз лашкарини бошқариб, халқининг шарафини қатъият билан ҳимоя қилган. Жанна ролини акстриса Милла Йовович ижро этган бўлиб, бу асар экранга чиқишидан бир неча йил аввал у Бессоннинг “Бешинчи унсур” филмида суратга тушган.