Ҳар бир нозик ҳилқат, айниса ёзда гўзал ва парваришланган кўринишда бўлишни истайди. Ушбу мақолада Сизга янада жозибадор кўринишга ёрдам берадиган самарали ва камхарж халқ усулларидан боҳабар бўласиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Офисимизда бизга жозибали кўриниш имконини берадиган турли аёлларнинг кичик ҳийлалари ҳақида гаплашишни ёқтирамиз. Мазкур мақолада ўзимиз фойдаланадиган ва натижаларидан мамнун бўлган энг қизиқ гўзаллик рецептларини тўлашга қарор қилидик. J Улар Сизга ҳам манзур бўлади деган умиддамиз.


1.Оддий қошиқ кўзларимиз остида қолдаиган ёқимсиз тушь изларининг олдинин олишга ёрдам беради. Шунчаки, тушь сураётганингизда қошиқни пастки қовоқ остида ушлаб туринг.

2.Ишган кўзлардан энг яхши восита: хом тозаланган картошкани олиб, тенг ярмидан бўлинг ва 10 дақиқага кўзларингиз устига қўйинг.

3.Кейинги сафар юзингиз учун ниқоб қилиш керак бўлиб, лекин дўконга югуришга на истак ва на вақт бўлмаганида, қатиқли ниқобни синаб кўринг. Уни тайёрлаш учун икки ош қошиқ қатиқ, бир ош қошиқ асал ва тухум оқи керак бўлади. Барча ингредиентларни бир турдаги аралашма ҳолига келтириш ва 18-20 дақиқага юз терисига суртиш керак. Сўнгра юзни совуқ сув билан ювиш зарур. Қатиқли ниқоб тозалаш, ҳимоялаш ва тинчлантириш таъсирига эга бўлиб, юз терисини парваришлаш учун мўлжалланган аксарият қимматбаҳо воситаларнинг ўрнини боса олади.

4.Кофе қуйқаси целлюлитдан ҳалос бўлишингизга ёрдам беради. Ундан тана учун скраб ўрнида фойдаланинг ва тез орада муаммоли жойларингиз анча яхши ҳолатга келганини сзасиз.

5.Сочларни қимматли ва аксарият ҳолларда зарарли ҳисобланган соч бўяш воситаларисиз оқартириш мумкин. Бунинг учун оддий мойчечак қайнатмасидан фойдаланиш мумкин. Янада оч рангга эга бўлиш учун сочларни унда чайиш ёки бутун узунлиги бўйлаб ҳўллаш мумкин.

6.Совуқ сув тирноқлардаги лакни қуритишга ёрдам беради. Кичикроқ идишга совуқ сув қуйиб, унга бир нечта муз бўлагини солинг ва тирноқларингизни ушбу совуқ эритмада бир неча дақиқа тутиб туринг. Муҳими, сув бутун кафтларингизни эмас, балки фақат тирноқларни қоплаб туриши керак.

7.Ёзда ортиқча терлашдан қочиб қутулиш қийин. Бу ёқимсиз ҳолатдан ҳам яхши восита мавжуд: ялпиз солинган ванна қабул қилинг. Шунингдек ялпизга мармарак (шалфей), мойчечак ва ёнғоқ баргларини аралаштириш мумкин.

8.Асосан ёз ойларида кузатиладиган яна бир ёқимсиз ҳолат – бу қадоқлар. Барчамиз ана шундай оғриқлик тери ноҳушликлари қиёфасида бизга “салом” айтиб юборган янги пойабзал сотиб олганмиз. Ишқаланиш ва оғриқни камайтириш учун терингизга вазелин суртинг.

9.Аксариятимиз ялтироқли лакдан фойдаланишни ёқтирамиз. Бироқ, бундай лакни тирноқлардан ўчириш жараёни жуда ёқимсиздир. Ялтироқли лакни ортиқча муаммосиз ўчириш учун пахта бўлагини лак ўчириш воситасига ботиринг ва тирноқ устига қўйинг. Сўнгра бир бўлак фольга олиб, пахта устидан маҳкамланг. Ушбу “ясамани” 3-4 дақиқадан сўнг олиш мумкин. Тирноқларингиздаги лак тўлиқ тозаланади.

10.Болалигимизда жуда ёмон кўрган балиқ мойи кесилувчан соч учларига қарши курашишда яхши воситадир. Бошингизни ювишдан 10 дақиқа аввал сочларингиз учига балиқ мойи суртинг.

Сизга қандай гўзаллик сирлари маълум? Шарҳларда улар билан ўртоқлашинг.