Ҳамма ўзининг ташқи кўриниши билан овора: камчиликларни беркитиш учун озиш, қорайиш, идеалларга мос бўлиш, кийимларни танлаш.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Агар сиз бор-йўғи эстетик гўзаллик ёки ўзини севадиган инсон бўлсангиз, сизга қараш атрофдагилар учун ёқимли, айнан шу йўналишда давом этаверинг. Бироқ мазкур йўл билан ҳамкорларни жалб этиш ёки бахтли муносабатларни бошлаш истагида бўлсангиз, ўзингизни бунчалик азиятга қўйманг. Камида ўнта сифат мавжудки, улар ташқи кўринишга қараганда ўзгаларни кўпроқ жалб эта олади. Яна муҳим жиҳат шундаки, улар муносабатларни сақлаб қолиш ва янада бахтлироқ қилишга ёрдам беради.

Тинглаш қобилияти

Барча гапиришни билади ва ёқтиради, тинглаш эса бир неча кишиларнинггина қўлидан келади. Агар сиз бир марта бўлса-да бундай одам билан суҳбатлашган бўлсангиз, нимани назарда тутаётганимни яхши тушуняпсиз.

Агар одам сиз сўзлаётганингизда гапириш учун ўз навбатини кутаётган бўлса, мазуга мос келувчи ҳолатларни миясида танлаб ўтирмайди.

Суҳбатни тингламай туриб ҳам қўллаб-қувватлаб мумкин. Бу мураккаб эмас, бошингни силкит, “йўғе” деб қўй ва смартфонингга қарама. Тинглаш эса бутун бир бошли санъат бўлиб, у доимо ўзгалар томонидан ҳис этилади ва қадрланади. Бундай инсонлар билан ҳақиқатан ҳам суҳбатлашгинг келади.

Тинглаш қобилиятини қандай ривожлантириш мумкин? Суҳбатдошингиз гаприаётган мавзуга диққатингизни қаратишга ҳаракат қилинг ва ўз фикрларингизга чалғиманг. У гапираётган мавзуга қизиқиш билдиринг, агар бу қўлингиздан келмаса, у ҳолда нима учун суҳбатлашяпсиз?

Кутилмаган бўлиш қобилияти

Баъзи кишилар барча ҳаракатларида кутилмаган бўлишни, бошқалар эса доимийлик ва ишончилиликни ёқтиришади. Ҳар қанақа ҳолатда ҳам бир оз кутилмаганлик, хаёлотсиз  ўзгармас вазиятлар “оқими” зерикарли туюлади.

Оддий иш кунида ҳеч қандай сабасиз ресторанга боришни таклиф этиш (айниқса бу гул-конфет даврида эмас, у ёки бу даражадаги барқарор ёки деярли оилавий ҳаёт даврида), кайфият яхши бўлганида қўшиқ куйлаш, бирон-бир рақсни ўрганишни таклиф этиш ёки гўзал манзарани топиш учун табиат қўйнига сайрга чиқиш.

Кутилмаганлик муносабатларга “рангсиз” кунларга ёрқинлик ва завқ беради ва турли ёқимли хотиралар билан таъминлайди.

Ўзимизда кутилмаганликни қандай ривожлантиришимиз мумкин? Ўзингизга тез-тез қулоқ солинг. Нимани ҳақиқатан ҳам истаётганингизни англанг. Хоҳишларингизни қадрлаш ёки унга эътибор қаратмасликларининг аҳамияти йўқ. Муҳими сизла истаклар пайдо бўлди.  

Бирор соҳани яхши билиш

Қобилиятингиз нима билан боғлиқ бўлишининг аҳамияти йўқ: машинани аъло даражада бошқариш, гитарани моҳирона чалиш ёки уч тилда бийрон сўзлаш. Бу нима бўлишидан қатъий назар одамларни ўзгалардаги қобилият қойил қолдиради.

Қандай ўрганиш мумкин? Бор-йўғи севимли машғулотни топиш ва уни мукаммал даражага етказиш керак. Айтганча, агар ҳозирда хеч ким муносабатларингиз мавжуд бўлмаса, улар юзага келиши мумкин. Севимли ишингизга “шўнғиш” ва муносабатларга киришишни унутишингиз билан улар сеҳрли тарзда ҳаётингизда пайдо бўлади.

 

Ўз-ўзидан мамнун бўлиш

Ўзида мавжуд нарсалардан мамнун бўлган кишилар доимий тарзда нимадир етишмаслигидан нолийдиганларга қараганда жозибалироқ кўринишади. Ўз ташқи кўринишингиздан хурсанд бўлсангиз, ўзингизни семиз ва хунук деб ҳисоблагандан кўра чиройлироқ кўринасиз.

Ўз ишингиздан мамнун бўлсангиз, ҳеч ким сизни омадсиз деб атамайди. Айтганча, маоши кам бўлган одам камбағал эмас, доимий равишда пул етишмаганидан нолийдиганлар қашшоқдирлар.

Ўзида бори билан қандай қониқиш мумкин? Албатта бу осон эмас, аммо иложи бор. Бошланишига ўзингизни ўзгалар билан таққослашни бас қилинг, кейин ҳаётингизда яхши йўналишда давом этаётган ҳолатни топиб, унинг учун миннатдорчилик билдиринг.

 

Носоғлом талабларнинг мавжуд эмаслиги

Агар қоматингизга эътибор қаратиб, сабзавотларни кўпроқ ейишга ҳаракат қилаётганингиз яхши, аммо пицца пишириш ходимидан пиццани сиз учун хамирдан тайёрламасликни талаб қилаётган бўлсангиз, бу умуман бошқа масала.

Бу сизнинг барча принцип ва қизиқишларингизга ҳам тегишли. Ҳамма нарсада меъёрни билиш керак, хулқингиздаги нимагадир қаттиб боғланиб қолиш ҳолати ҳеч кимни хурсанд қилмайди.

Ўта қаттиқ туйғулардан қандай халос бўлиш мумкин? Дастлаб улар сизда бор-йўқлигини билиш керак. Бунинг учун энг яхши дўст ва қариндошларингиздан сўранг. Улар аввал ҳам бу ҳақида гапирган бўлишлари мумкин, сих эса эътибор бермаган бўлсангиз керак.

 

Ҳақиқий бўлиш

Қалбаки образларни чексиз марта ўйлаб топиш, кўникиш ва уларнинг ортига беркиниш мумкин. Бироқ одамлар қалбакиликни ҳис этишади ва ҳақиқий шахсларни қадрлайдилар. 

Бу сиз икки рубль каби оддий бўласиз дегани эмас. Шахсий ҳисларни яширмаслик ва уларни “қалбакилаштирмаслик”ни англатади. Сиз табассум қиласиз ва куласиз. Ўз қизиқиш ва истакларингиздан уялмайсиз.

Қандай қилиб ҳақиқий бўлиш мумкин? Образингизда нима қалбаки эканлигини тушуниш (баъзида бу осон эмас) ва нима учун кийиб олганингизни анлаш ва ўзингизга бўлган муносабатни қайтадан кўриб чиқиш.

JC Vogt/Flickr.com

Келишиш қобилияти

Келишиш қобилияти, муҳими уни излаш узоқ ва бахтли муносабатлар сари интилишни англатади.

Агар сиз келишишни истамасангиз, ҳамкорингизни сизга бўйсунишга мажбур қилсангиз, демак сиз уни ҳурмат қилмайсиз, эртами кечми бу унинг “жонига тегади”.

Агар аксинча бўлса, сиз ҳар доим бўйсунишингизга тўғри келса, узоқ муддатли сукут портлаш билан тугайди ва шахсан ўзингиз муносабатларни якунлайсиз.

Нима қилиш керак? Ўзингизни доимо ўзга инсон ўрнига қўйиб кўринг. Масалан, сиз уйдан туриб ишлайсиз, ишдан сўнг сайр қилиш, мушакларингизни машқ қилдириш ва фаол спорт тури билан банд бўлишни истайсиз. Турмуш ўртоғингиз эса куни бўйи оёқда ва кечки пайт ҳеч қандай фаолликни истамайди. Жанжал кўтариш ва мажубурлаш ўрнига ўзингизни севимли инсонингиз ўрнига қўйиб кўринг. Сиз унинг ўрнида бўлганингизда куни бўйи фаолликдан кейин сайрга чиқишни истармидингиз?

Ўзингизни ўзга инсон ўрнига қўйиб кўришингиз билан ҳотиржам бўласиз ва келишувга кела оласиз.

 

Ғамхўрлик

Деярли ҳамма ўзгалар улар ҳақида ғамхўрлик қилишини исташади (албатта бунга жуда киришиб кетмаган ҳолда). Бу сўзларсиз “мен сени севаман”, “мен сенга бефарқ эмасман” дейиш имкониятидир. 

Бир одам хафа бўлганида уни чалғитиш, ёки нима бўлганини сўраш ва муаммоларини тинглаш. Агар бирор киши касал бўлиб қолган бўлса, у ҳақида худди ота-онаси каби ғамхўрлик қилиш. Ҳатто бу ҳақида сўрамаса ҳам бирор ширинлик олиб бериш.

Ўзгаларга ғамхўрлик қилишни қандай ўрганиш мумкин? Агар фақат ўзингиз ҳақингизда ўйлашга кўниккан бўлсангиз, у ҳолда ўзгаларга ғамхўрлик қилиш сиз учун осон бўлмайди. Агар сиз атрофдагиларга мулойимлик билан муомалада бўлсангиз, унга кутилмаган совға уюштириш ҳақида ўйлаб кўриш қийин кечмайди.

 

Ҳазилни тушуниш

Хазилкаш инсонларни ҳамма ёқтиради, улар бизга ижобий ҳолатларни бахш этади ва шуниг учун бундай кишиларнинг ёнимда бўлишни истаймиз. Умуман олганда, хазилни тушуниш қобилияти барчамизда бор, бироқ улар турлича. Бу тарбия, атрофдагилар ва бошқа омилларга боғлиқ. 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, қовоғини солиб турган одамга қараганда тез-тез куладиган киши билан суҳбатлашиши ёқимлироқ.

Хазилкашликни қандай ривожлантириш мумкин? Ҳеч қандай. У сизда аллақачон мавжуд. Сиз бор-йўғи ўзингиз танимаган инсонлар орасида хазил қилиш ва ғалати бўлиб кўринишдан уяласиз. Бу унчалик муҳим эмас – агар ўз-ўзлигингиздан уялмасангиз, одамлар сизни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилишади.

 

Кучли бўлиш

Бу нафақат эркаклар, балки аёлларда ҳам қадрланади. Ҳеч ким ўз муаммоларини ҳал эта олмайдиган, ёки ўзга кишини мушкул вазиятларда қўллаб-қувватламайдиган мижғов кимсани ёнида кўришни истамайди.

Атрофдагиларга “заҳрини сочмай”, ўз муаммоларини ҳал этиш имконияти, ички куч, қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш ёқимли ташқи кўринишга нисбатан кўпроқ қадрланади. 

Ички кучни қандай ривожлантириш мумкин? Бу мукаммаликнинг узоқ йўли бўлиб, ҳозирданоқ муаммолар устидан шикоят қилмасдан, уларни бажариш керак бўлган топшириқлар сифатида қабул қилишдан иборатдир.

Қўрқувларимизни англаш ва улар билан курашиш, мақсадга эришиш йўлида ўз-ўзини енгиш ва бошқа кўплаб омиллар. Ҳар биримизда “кучли инсон” тушунчаси бўлса керак, айнан ўша томонга қараб интилиш керак.

Сиз инсонлардаги қайси хислат – ташқи кўриниш ёки ички сифатларни қадрлайсиз? Агар бу ички хислатлар бўлса, у ҳолда айнан қайсилар сиз учун муҳим?