Агар кимдир дераза ортида об-ҳаво ёмонлиги кўриб қолиб, сўнгра уялиб суҳбатдошларига об-ҳаво мавзуси ёқиш-ёқмаслигини аниқлаштирмагани учун узр сўраса, кейин яна ҳавони гапираётганидан ҳижолат чекиб кечирим сўраса ва ниҳоят, қизариб ҳаммага ҳалақт бераётганини айтиб гапини якунласа – унда ўзига-ўзи баҳо бериш билан боғлиқ муаммо борлиги аниқ.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйида кишининг қанчалик ўзига ишонишини кўрсатиб берадиган ибораларни тақдим этамиз.

Кунига 100 маротабадан “Кечирасиз”

Бир эслаб кўринг, Сиз итариб юборган бўлсангиз-да, Сиздан кечирим сўрайдиган одамлар бўлади. Эҳтимол, ёнинда бўлиб қолганингиз ёки танангизни тутиб берганингиз учундир. Ўзини-ўзи баҳолаш институтининг тадқиқотларига кўра, бу ўзини ҳурмат қилиш ҳисси ҳаддан ташқари пастлигидан далолат бериб, нимадир нотўғри бўлса, у ўзини бунга айбдордек ҳис қилади.

Нима қилиш керак: Агар Сизда бундай муаммо кузатилса, исталган воқеадан сўнг (узр сўрашга ундайдиган) вазиятни таҳлил қилинг: узр сўраш учун етарлича ёмон иш қилдингизми?

“Шунчаки омадим келди”

Айрим одамлар ҳаётда яққол муваффақиятга эришгач, атрофдагиларнинг мақтовларига Некоторые люди, добившись явных успехов в жизни, гўёки тақдир эркатойи ролини ўйнаб ва натижа учун ўлар ҳолгача ишлаганини унутиб, «Шунчаки омадим келди», «Шундай бўлиб қолди» қабилидаги иборалар билан жавоб беради. Тадқиқотларга кўра, бу ҳолат адолатсиз ўзини кўрсатиш деб номланади.

Нима қилиш керак:Жин урсин, ўзингизнинг ажойиб эканлигингизни тан олинг, ахир! Кимдир Сизни мақтаганида эса ўзингизни оқлаш ўрнига раҳмат дейишни ўрганинг.

“Қизиқ, улар мен ҳақимда нима деб ўйлашяпти?”

Нью-Гэмпшир Университети (АҚШ) олимларининг айтишича, ўзига ишонмаган одамлар бошқаларнинг фикрига кўпроқ қизиқади ва қўшимчасига низоларни кўтара олмайди: улар жанжаллар ва муносабатни аниқлаштиришдан кўра салбий ва ёқимсиз танишлари (ҳаттоки улар унга энг паст назар билан қараганида ҳам) билан мулоқот қилади.

Нима қилиш керак:Бундай вазиятда аслида ҳеч кимнинг ўзидан бошқаларни ўйламаслигини тушуниш зарур – Сиз ҳақингизда ҳеч ким ўйламайди. Жанжалкаш одамларни эса ортиқча даҳмаза сифатида тасаввур қилиб, ҳаётдан чиқариб юбориш керак. Кўрасиз, анча енгил тортасиз.

“Бориб мизғиб олай”

PsyhCentral муҳаррирларидан бири бўлган  Маргарита Тартаковскаянинг айтишича, ўзига паст баҳо бериш нафақат ҳатти-ҳаракат, балки жисмоний салбий таъсирларга эга. Масалан, чарчоқ ва доимий тушунтириб бўлмайдиган уйқусираш. Шу тариқа, инсон муаммолар ва ташвишлардан қочади.

Нима қилиш керак: Агар бу бандда ўзингизни таниб қолган бўлсангиз, терапевт билан гаплашиб кўриб, биргаликда уйқу ўрнини босадиган машғулот топишга уриниб кўринг.

“Нима танлашни билмайман”

Агар Сиз ресторанда таом танлай олмаганингиз учун официантдан 100 мартта кутиб туришни сўрасангиз, ўзингизга бераётган баҳо ҳақида ўйлаб кўришингиз керак, чунки айнан ўзини паст баҳоловчи одамлар энг оддий қарорларни тез қабул қила олмайди ва кўпинча фикрини ўзгартиради.

Нима қилиш керак:Тушунинг, ҳаёт анча содда ва қувноқроқ бўлиб, бир онлик кичик қарорлар туфайли ўзгариб қолмайди. Натижада, вақтиниз ва асабларни тежаб қоласиз. Қатъиятсизлар учун лайфхак: агар ресторанда нима танлашни билмасангиз, доим «Цезарь» салатини буюринг.

“Шунчаки мен…”

Айрим одамлар, ҳаттоки яққол сабаблар бўлмаса ҳам, ўзларини оқлашни жуда яхши кўрадилар. Улар суҳбатдошларининг ҳар қандай гапи, ҳаттоки илтифотини ҳам, танқид ёки даъво сифатида тушуниб, нимагадир ўзларини ҳимоя қила бошлайдилар ва жавобни “Шунчаки мен…”дан бошлайдилар. Масалан “Кўринишинг ажойиб” гапига улар “Шунчаки бу опамнинг кўйлаги”, – дея жавоб қайтариб, ўз гўзалликларини оқлайдилар.

Нима қилиш керак: Сизга нисбатан айтилган сўзларни аниқ ажрата билиш керак: мақтов, илтифот, танқид ёки шунчак савол. Бунга жавобан мувофиқ муносабат кўрсатиш зарур: яхши гапга — миннатдорлик билан, ёмон гапга — тушунтириш ёки савол билан. Аммо ўзини оқлаш билан эмас.

Ўзига нисбатан камситувчи лексика

Ўзига-ўзи баҳо бериш даражаси паст бўлган айрим одамлар ўзларига нисбатан камситувчи лексикани қўллаб, доим ўзларини устидан ҳазил қиладилар (ҳазилкаш ва ўғрилар бундан мустасно). Уларнинг фикрича, бошқалар фақат уларнинг камчиликлари ҳақида ўйлайди, шунинг учун уларни шахсан ҳазилга йўйиш яхшироқ. Масалан, “менинг оёқларим” ўрнига “менинг сонларим”, “овқат тайёрладим” ўрнига “ош-пош тайёрладим”, машина ҳақида – “менинг аравам” ва ҳ.к.

Нима қилиш керак:Агар шахсий муаммоларга эътибор қаратилавермаса, атрофдагилар уларни умуман сезмаслиги ҳам мумкин.

“Эҳтимол, балки, я, аниқроғи, ҳақман, аммо аниқ эмас”

Нутқда доим “эҳтимол”, “хато қилмаётган бўлсам”, “балки”, “шунақа бўлса керак” каби ибораларнинг ишлатилиши бирдан фикрлари нотўғрилиги аниқланиб қолган одамнинг ўзини аввалдан оқлаши ҳисобланади (бу фақат ўз фикрини тўғри деб биладиган ва мухолифлари норозиликдан портлаб кетмаслиги учун шунчаки “эҳтимоллик” ҳолатини атайин кўрсатиб ўтадиган одамларга тааллуқли).

Нима қилиш керак:Гапларингизни назорат қила бошланг ва ҳеч кимнинг фикри ҳеч қачон 100% тўғри бўлмаслигини ёдда тутинг.

“Барибир ўйлайдилар”

“Лекин, ҳамма шундай қилади”, “Кўпчилик шундай ўйлайди”, “Ҳамма шуни истайди” сингари иборалар – ўз фикридан қўрқиш ва жамиятда қабул қилинган қоидаларга амал қилишнинг намунасидир.

Нима қилиш керак:Фақатгина ифодаланган шахсий фикр инсонни шахсга айлантиришини тушуниш керак.

“Мен бошқача ўйлагандим, аммо, ха, рози бўламан”

Ҳаттоки ўзининг касбий мавзусида ҳам камроқ ваколатга эга, аммо кўпроқ жозибали одамларнинг фикрига қўшиладиган одамларни кўрганмисиз? Улар ҳеч қачон баҳслашмайди, осон рози бўлишади. Бу яхши ҳулқ эмас, балки ҳаётда енгилишдан қаттиқ қўрқиш ва тарбиядаги хатодир (ота-она фарзандига “ҳеч кимга кераги йўқ боланинг фикрини” баён этишга руҳсат бермаган).

Нима қилиш керак: Бегона одамлар аслида Сиз учун нима яхши бўлишини ва Сизнинг фикрингиз қандай бўлиши кераклигини била олмаслигини тушуниб етиш зарур.