Қандай қилиб ҳатто мобил телефонда санъат асари даражасидаги суратлар оладиган биринчи тоифадаги фотограф бўлиш мумкин? Лайфхакларимиз янги фотографларга жуда асқотади!

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Барча гаджет ва девайслар – фақат асбоблар холос, улар билан мулоқот қилиш санъатини ўрганишингиз зарур. Нимадан бошлаб, қайси томондан ёндашиш керак? Қандай қилиб ҳатто мобил телефонда санъат асари даражасидаги суратлар оладиган биринчи тоифадаги фотограф бўлиш мумкин? Лайфхакларимиз янги фотографларга жуда асқотади!

1. Сурат «мегапикселлар»га боғлиқ эмас

Энг илғор техника ортидан қувманг. Барча омонатларингизни янги русумдаги камерага сарфламанг. Сурат фотографга боғлиқ, “мегапикселлар”га эмас. Аввал фойдаланилган 1-2 йиллик камерани бозор нарҳидан 2-3 марта арзонга харид қилиш мумкин. Фотографиянинг нозикликларини тушуниш учун у етиб-ортади. Нима қандай эканлигини билиб олгач, ҳақиқатан ҳам суратга олишни исташингизни англагач, ишни ҳар томонлама билиб, зарур бўлган асбобни сотиб олишингиз мумкин.

 

2. Мен ҳар доим ёнимда … фотокамера олиб юраман

Ҳамма вақт ва ҳар ерда ёнингизда фотоаппарат бўлишига одатланинг. “Ана ўша кадр”ни кўриб қоласиз, уни суратга олиш учун эса ҳеч нима йўқ, у ҳолда ўзингизни анчагача койиб юрасиз. Вақтни орқага қайтаришнинг эса имкони йўқ. Бу янги одат сизни қийнамайди, бироқ ҳаёт инъом этган бетакрор суратларни йиғишда ёрдам беради.

 

3. Энг муҳими – ўз-ўзини танқид қилиш

“Улар ҳеч нимани тушунишмайди”, санъат асарингиз керакли мақтов олмаётганида ҳар сафар ана шундай фикрдамисиз? Ҳар бир суратингиз бетакрор, ёки ҳеч бўлмаса бор-йўғи чиройлидир? Катта усталар мингта суратда энг яхши ҳолатда бор-йўғи биттасини танлаб олишади. Яхши чиқмаган суратларни ажратиб олиш ва уларни ачинмасдан йўқ қилиш  – фотографнинг энг яхши сифатларидан биридир.

 

4. Кам гапириб, кўп ишлаш

Фото-форумларда ўтириб, диафрагма ва экспозицияларни чексиз равишда муҳокама қилиш, шовқинни тўғрилашни ўрганиш ва бошқа нарсаларнинг санъатга даҳли йўқ. Юз йил олдинги аъло даражадаги суратлар қўлида ҳозирда “болта” саналган  аппаратлар бўлган сураткашлар томонидан олинган. Энг керакли томонларини ўрганиб, суратга олишда давом этинг.

 

5. “Марказлаштир” манг.

Эндигина суратга олишни бошлаган фотографларнинг асосий хатоси – объектларни марказга жойлаштириш. Албатта, нарсаларни мантиқий равишда кадрга жойлаштириш учун бошланғич билимларга эга бўлиш зарур. Дастлаб “учдан бири” қоидасига амал қилинг, баъзида бзса ҳам объектларни суратнинг чап ва ўнг қисмларига жойлаштиринг.

 

6. Кўз даражасида суратга олманг

Ҳақиқий сураткаш тиззасига ўтиради, эмаклайди ва камдан-кам ҳоллардагина кўз даражасида суратга олади. Бу ракурсдаги суратлар биз кўрган ва билган нарсаларни намойиш этади. Суратларни “қанақа бўлса, ана шундай” олинган кадрларга айлантирманг.

 

7. Гўзалликни у кам номоён бўлган жойдан қидиринг

Жажжи болалар, қўёшнинг ботиши, черковлар – улар сизсиз ҳам гўзал. Бундай лавҳаларни ғоя ва кутилмаган ҳолат бўлсагина суратга олиш ўринли. Хом хаёлларга берилманг. Мона Лизани суратга ола туриб сураткаш эмас, рассом яхши эканлиги тўғрисида ҳисобот беринг.

 

8. Протоколга киритманг, суратга олинг

Сурат – содир бўлаётган нарсаларни баён этиш эмас. Бу сизнинг фикр ва нуқтаи-назарингиз. Суратда ҳиссиётлар, фикрни бера олинг, воқеаларни протокол учун тартибсиз равишда суратга олманг. Охир-оқибат бунинг бари нима учун бошлангани ҳақида ўзингизга ҳисобот беришга тўғри келади.

 

9. Мустақил билим олинг

Аввалги банд назария-ҳеч нарса, амалиёт-ҳамма нарса деган фикрни англатадими? Ундай эмас. Техник нозикликларни билиш зарур. Композиция бўйича китоблар ўқиш, балки моҳирлик дарсларига бориш керак. Бироқ асосий эътиборни мусатқил ўрганишга қаратиш зарур. Фотомактаблар – сизни фотобилимдон қилиш учун манфаатдор бўлмаган бизнес. Яна битта тўғри суратга оладиган сураткашни етиштириб чиқариш бўлса, марҳамат.

 

10. Архивни тартибли сақланг

Арт-муҳит аъзоси бўлиш реженгизда бўлса, “ўша” энг муваффақиятли суратлар йиғилган архивни тартибли сақланг. Сурат қаерда, қачон олингани ва нимани англатишини ёзиб қўйинг. Эзмалик, бироқ ўйин қоидалари шунақа.