Баъзида ҳаётни ўзгартириш учун биргина турткининг ўзи етарли.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Жангари клуб (Fightclub)

kinopoisk.ru
  • Триллер, драма, жиноят.
  • АҚШ, Германия, 1999.
  • Давомийлиги: 131 дақ.
  • IMDb: 8,8.

Чак Паланик ва Дэвид Финчер истеъмолчилар жамиятига қаттиқ зарба бердилар. Одамлар зарур нарсаларни харид қилиш учун ўзлари ёқтирмаган ишда ишлашади. Ўн йил аввал ҳам шундай эди, 2020 йилда ҳам ҳеч нима ўзгармади. Ишсиз ва пулсиз қолиш қўрқинчи одамлар иродасини фалаж қилиб қўяди. Баъзилар барқарорлик ботқоғига шу қадар боғланиб қолишганки, ўз юзларини йўқотиб улгурганлар.

kinopoisk.ru

Агар сиз ҳам шундай хуржунни судраб юрган бўлсангиз, анчадан бери ниманидир ўзгартириш кераклигини тушунасиз-у, аммо қарор қабул қила олмаётган бўлсангиз, “Жангчилар клуби”ни томоша қилинг.

Темирдай тобланиш (Pumping iron)

  • Ҳужжатли, спортга оид.
  • АҚШ, 1976.
  • Давомийлиги: 85 дақ.
  • IMDb: 7,5.

Бу бодибилдинг ҳақидаги оддий фильм эмас. Унда Голливуднинг бўлажак юлдузи ва Калифорния губернатори Арнольд Шварценеггер жуда кучли йигитлар сенга қарши бўлса ҳам кураш деган сабоқни беради.

Мен чекинмайман. Ит каби. Уни исталганча тепиш мумкин. Ит икки нарса қилиши мумкин: ёки думалайди ва ўлади, ёки тишлайди ва ҳужум қилади.

Спорт билан шуғулланадиганлар ҳам, машғулот залига умуман қадам босмайдиганлар ҳам фильмни кўришлари шарт. Илҳом ва қувватнинг ортиши кафолатланган.

Эдди «Бургут» (Eddie Eagle)

kinopoisk.ru
  • Драма, комедия, биография.
  • Буюк Британия, Германия, АҚШ, 2016.
  • Давомийлиги: 106 дақ.
  • IMDb: 7,4.

Бу ҳақиқий воқеаларга асосланган фильм. Унда гап “Бургут” лақабли омадсиз чанғичи Эдди Эдвардс ҳақида боради. Барча чеклов ва тўсиқларга қарамай, у Олимпиадада иштирок этишни жуда истарди. У буни уддалади.  

Ҳар қандай ҳолатда ҳам чекинмаслик муҳим. Ёдда тутиш керак, бор куч билан ҳаракат қилингандагина нимагадир эришиш мумкин. Натижа жуда ачинарли бўлса ҳам.

Қатъийлик, сабр ва ўз кучингизга бўлган ишонч етишмаса, Эддига қаранг. У сизни шу даражада руҳлантирадики, тезроқ дивандан туриб, орзуларингизни ҳаётга татбиқ этиш истаги уйғонади.

Ижтимоий тармоқ (Social network)

kinopoisk.ru
  • Драма, биография.
  • АҚШ, 2010.
  • Давомийлиги: 116 дақ.
  • IMDb: 7,7.

Марк Цукерберг — бор-йўғи йигирма биринчи асрнинг омадли одамларидан бири эмас. У ўзини айнан ўзи инсон сифатида шакллантирган шахс. “Ижтимоий тармоқ” фильми ахборот технологиялари даврида ҳар қандай қашшоқ талаба юксак муваффақиятга эришиши мумкинлигини исботлади.

Иш қидириш эмас, уни яратиш яхшироқ.

Стартап ғоянгиз мавжуд, бироқ уни амалга оширишдан қўрқаётган бўлсангиз, бу кинони томоша қилинг. У илҳомлантирибгина қолмай,  сизни кутиб турган орзуингиз сари етаклайди.

Доимо “ҳа” дегин («YES» man)

kinopoisk.ru
  • Комедия.
  • АҚШ, Буюк Британия, 2008.
  • Давомийлиги: 104 дақ.
  • IMDb: 6,8.

Оддий ходим Карл Аллен тарихи биз ҳар куни қанчадан-қанча имкониятларни қўлдан чиқараётганимиз ҳақида ўйлантириб қўяди. Таклифни қабул қилиш – ўзига масъулият олишдир. У кимга керак?

Карл билан “Ҳа – “йўқ”нинг янгича кўриниши” семинарида иштирок этинг ва қалбингиз ва ақлингизни янги имкониятларга очиб беринг. Балки ҳаётингиз ўша заҳотиёқ ўзгармас, бироқ сиз Жим Керри билан чин дилдан куласиз. Бу унинг энг яхши ролларидан бири.

Чексизлик (Limitless)

  • Фантастика, триллер, детектив.
  • АҚШ, 2011.
  • Давомийлиги: 105 дақ.
  • IMDb: 7,4.

Сайёрамиздаги миллионлаб инсонлар муаммоларидан халос этувчи мўъжизали дори ҳақида орзу қилишади. Нил Бёргернинг фильми онгнинг ўзгарган ҳолати қай даражада хавфли эканини намойиш этади.

Барча ақллиларнинг одатий хатосини такрорлама: сендан ақлли одам йўқ деб ўйлама.

Агар ҳаётингиз нью-йорклик ёзувчи Эдди Мор каби тубсизликка юз тутган бўлса, ҳеч қандай NZT ёрдам бера олмаслигини билишингиз керак. Тўғри овқатланиш, яхши уйқу ва спортгина миянгизни тўлақонли ишлашга мажбур қилишга қодир.

Уолл-стритлик бўри (The Wolf of Wall Street)

kinopoisk.ru
  • Драма, комедия, жиноят, биография.
  • АҚШ, 2013.
  • Давомийлиги: 180 дақ.
  • IMDb: 8,2.

Мартин Скорсезе нью-йорклик собиқ брокер Жордан Белфорт тарихини шу даражада истеъдод билан тасвирлаганки, фильмни томоша қилиб бўлгач, эйфория ҳисси муқаррар.

Таваккалчилик –кексаликдан асрайдиган доридир.

Пулингиз қанчалиги, касбингиз бўйича ким эканлигингиз муҳим эмас, “Уолл-стритлик бўри” исталган кишини ҳаракат сари етаклайди. Ахир ҳаракатсиз энг яхши мақсадлар ҳам бекорчи гапга айланади.

Бумеранг назариясини бир эслаб кўринг-а. Ҳеч нима чексиз давом этмайди, ҳар қандай ёлғон эртами, кечми ойдинлашади. Белфорт қадриятлари тўғрисида ўйлаб кўриб, ҳаётини қайтадан бошлашга муваффақ бўлди. Сиз шундай қила олармидингиз?

Сўзлар (The Words)

kinopoisk.ru
  • Драма, мелодрама, детектив.
  • АҚШ, 2012.
  • Давомийлиги: 103 дақ.
  • IMDb: 7,1.

Оригинал сюжетга эга фильм: ҳикоядаги ҳикоя тўғрисидаги ҳикоя. Омадсиз ёзувчи Рори Жэнсэннинг ҳаракати муваффақиятнинг нархи ва қадри тўғрисида ўйлаб кўришга мажбур қилади.

Ҳаммамиз бу ҳаётда танловни амалга оширамиз. Энг мушкули – у билан бирга яшаш.  

TW_0335.NEF

Хулоса оддий: ўзингизни ўзгача инсон қилиб кўрсатишга ҳаракат қилманг. Ўзлигингизча бўлинг, дунёга ғояларингизни тақдим этинг, шундай қилсангиз, муваффақият эшигингизни қоқиб келиши аниқ. Фақат ундан унумли фойдаланинг.

Бахт ортидан қувиб (the Pursuit of Happyness)

  • Драма, биография.
  • АҚШ, 2006.
  • Давомийлиги: 117 дақ.
  • IMDb: 8,0.

Фильм асосида ҳақиқий инсоннинг ҳаёти ётади. Крис Гарднер қашшоқ савдо агентидан миллионергача бўлган йўлни босиб ўтди. Эркакнинг фарзанди билан сарсон бўлиши ва Уилл Смитнинг ижроси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.  

Фильм ҳозирги вақтда сизга қанчалик мушкул бўлишига қарамай, чекинмасликни ўргатади. Агар ёруғ кунлар томон юрилса, қоронғу кунлар албатта тугайди.

Ҳеч нимани эплай олмайсан дейдиган одамлар ҳар доим ҳам топилади. Агар ҳақиқатан ҳам бирор нарсага эришишни истасанг, ҳеч кимга қулоқ солма. Улар ўзлари муваффақиятга эришмаганлари учунгина ҳеч нарсага эришмайсан дея фикр билдиришади.

Ақлли Уилл Хантинг (Good Will Hunting)

  • Драма.
  • АҚШ, 1997.
  • Давомийлиги: 126 дақ.
  • IMDb: 8,3.

Қўзғолончи Уилл Хантинг (Мэтт Дэймон) ва психотерапевт Шон Мэгуайр (Робин Уилльямс)нинг ақлий дуэли иккита “Оскар” ва бошқа кўплаб обрў-эътиборли ютуқларни қўлга киритган.

Фильм ҳақиқий ҳаёт, мухаббат ва ўзликни излаш ҳамда шахсий кучига ишониш ҳақида. Уилл Хантинг ақлли одамгина бўлиб қолмай, ўз истеъдодини ичкилик ва жанжалларда сарф этаётган даҳо эди. Навбатдаги ана шундай вазиятдан кейин у психотерапевт сеансига юборилади.

Сенга қараб туриб, ўқимишли, ўзига ишонган одамни кўрмаяпман. Мен кичик, қўрқиб кетган, “иштонига иш қилиб қўйган” чақалоқни кўряпман.

Бу картинани томоша қилиш кишига завқ беради. Қалбингизни “ёлғончи синдроми” эзғилаётган бўлса, уни албатта томоша қилинг ёки қайта томоша қилинг.

Сизни қандай фильмлар муваффақиятга ундайди? Изоҳларда бу ҳақида ёзинг!