Айтингчи, камера олдида туришни ҳуш кўрмайдиган дугоналарнигиз кўпми? Қизлар маймунчадан тортиб то қироличагача бўлган турли образларни талқин этишни яхши кўришади (ҳаттоки буни тан олмасалар ҳам).

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сир эмаски, эркаклар учун ўзини бўш тутиш қийинроқ кечади. Айниқса, фотокамера олдида. Суратларда эркаклар кўпинча ё тикка турган, ёки аксинча, сунъий бамайлихотирлик кўринишида бўлади ва бу янада кўпроқ ҳаяжонни билдирб қўяди.

Суратга чиройли тушиш учун барча мушакларни таранглаштириш ёки мардонавор қиёфага кириш шарт эмас. Шунчаки ўзига ишонган ҳолатда кўриниш керак.

Бунинг учун сокин юз қиёфасига эга табиий ҳолатни эгалланг. Ҳаттоки, кулаётган бўлсангиз ҳам жилмайиш таранг бўлиши керак эмас. Баъзида фақат кўзлар кулиб туриши ҳам етади.

Яна бир нечта ҳийла:

1. Гавданинг ижобий томонларини қайд этиш учун елкаларни камерага қаратиш, бўксаларни эса, аксинча, бир оз буриш керак (бунда бир неча градус назарда тутилади, мақсадингиз ингичка бел эмас).

2. Нигоҳлар дадил бўлиши учун, улар юз қараб турган томонга йўналтирилиши керак.

 

Тик турган ҳолдаги сурат 

Анфас 

Кўкракда бир-бирига чалиштирилган қўллар билан «ёпиқ» ҳолатни эгалланг. У сизга дадиллик бағишлайди. Фақат гавдани тик тутишни унутманг: елкалар текисланган, қорин эса ичга тортилган бўлиши керак. Бу ҳолат ҳам портрет, ҳам бўй бараварига олинадиган суратлар учун мос келади.

 

Gladkov/Depositphotos.com

Вертикалга суянган ҳолда

 Масалан, деворга ён томонингиз ёки орқангиз билан суянинг. Қўлларни кўкракда чалиштириш ёки чўнтакларга солиш мумкин. Объективга қараш шарт эмас, бошни ён томонга буриш мумкин.

 feedough/Depositphotos.com

 

Асимметрик ҳолат

 Камерага қараб ёки ярим бурилган ҳолда қараб турган ҳолда, тана вазнини бир оёғингизга ташланг. Иккинчи оёқни ё четга суринг, ёки биринчиси билан чалиштиринг. Қўлларни чўнтакка солиш ёки кўкракда бирлаштириш мумкин.

Manowar1973/Depositphotos.com

Иш жойида 

Столда ўтириб 

Эҳтимол бу этикет қоидаларига мос эмасдир, аммо чакки чиқмайди. Албатта, стол устига оёқлар билан чиқиб олиш шарт эмас – шунчаки унинг бир четига ўтиринг. Қўлларни кўкракда бирлаштиринг, чўнтакка солинг ёки столга таянинг.

 Depositphotos.com

Стол олдида ўтириб 

Бир оз олдинга силжиш ёки ярим бурилган ҳолда ўтириш мумкин. Қўлларни олдингизга қўйинг ёки иягингизга таянг. Агар суратда қўшимча буюм бўлса, унга эътибор қаратинг – шунда табиийроқ чиқади.

Lenets_Tatsiana/Depositphotos.com

Етакчи 

Ўриндиқда эркин ўтирган ҳолда, бир оёғингизни иккинчисининг устига қўйинг. Қўлни ўриндиқ тирсаклагичига, тизза устига қўйиш ёки иякка таяш мумкин. Фақат бошни ушлаб туриш шарт эмас. 

furtaev/Depositphotos.com

Ерда ўтириб  

Таянчсиз 

Бир оз олдинга эгилган ҳолда ўтиринг. Аммо ёйга ўхшаб букилманг, елкаларни тексиланг. Оёқларни олдинга, қўлларни эса тиззаларга қўйиш мумкин. Оёқларни чалиштириб, қўлларни марказда жойлаш мумкин. 

photo_oles /Depositphotos.com

Қўлларга таяниб 

Оёқларни чалиштиринг. Бир қўлингизга таянинг, бошқасини кўтарилган тиззага қўйинг. Бу ҳолат тўғри суратга олиш бурчаги танланса ажойиб кўринади. 

depositedhar/Depositphotos.com

Вертикалга таяниб 

Деворга ёки дарахтга суянинг. Камерага яқинроқ оёғингизни узатинг, иккинчисини эса тиззадан букиб устида қўлингизни қўйинг. Таянчдан фойдаланиб, орқани бўш қўйинг, аммо ҳаддан ортиқ эмас. 

Wavebreakmedia/Depositphotos.com

Йирик план 

Бу энг оддийси, исталган ҳолат бўлиши мумкин. 

Турли бурчаклардан турли кайфиятдаги кўплаб суратларни олинг. Агар портрет анфас бўлса объективга қаранг. Агар бош бурилган бўлса, бошқа томонга қаранг. Бошни бир оз эгиш мумкин. Қўлларни юзга олиб бориш мумкин. Қулинг ёки жиддий қиёфада туринг – фақат ортиқча берилиб кетманг. 

Албатта суратни оқ-қора рангда чиқаришга ҳаракат қилинг – унинг ажойиб чиқиши эҳтимоли катта.

curaphotography/Depositphotos.com

Табиийки, бу қоидалар қатъий эмас. Бироқ, ушбу маслаҳатлар ёрдамида 2-3 та омадли ракурсни топа оласиз. Шунда камера олдида ўзингизни дадилроқ ҳис қиласиз ва янада қизиқарли суратларни излашда давом этишингиз мумкин.