Болалигимиздан бизни кўп маротаба ювиш сочларга зарар етказиши, тўғри парвариш эса соч турмаги ҳажмини мўъжизавий равишда ўзгартириши мумкинлигига ишонтириб келишади. Бироқ, маълум бўлишича, ушбу ҳақиқатларнинг аксарияти уйдирмадан бошқа нарса эмас.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1-уйдирма. Сочлар кўп мартта кесилса, шунча тез ўсади

© depositphotos

Сочлар учидан эмас, балки илдизидан ўсгани туфайли кесиш ўсиш тезлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари, кенг тарқалган фикрдан фарқли ўлароқ сочни кал қилиб қирдириш сочнинг қалинлигига таъир қилмайди, чунки ҳар бир инсондаги соч пиёзчаларининг сони генетик асосга эга.

2-уйдирма. Сочларнинг табиий қуритиш фендан яхшироқ

© depositphotos

Агар сочларингиз калта бўлиб, бир неча дақиқада қуриса уларни қуритиш учун фендан фойдаланиш шарт эмас. Бироқ, узун сочларни фен билан қуритган афзал, чунки сув молекулалари соч таркибига сингиб, улардан кератинни ювдириб юборади ва сочларни синувчан ҳамда қуруқ қилиб қўяди.

3-уйдирма. Сочлар шампунга «ўрганиб қолади»

© depositphotos

Сочлар ҳам ҳудди тирноқлар каби ўлик тўқимадан иборат бўлгани учун ҳеч қандай «ўрганиб қолиш» ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бошқача айтганда, агар узоқ вақт давомида бошингизни битта турдаги шампун билан ювсангиз, сочлар тезроқ кирланиши ёки секинроқ ўсиши мумкин эмас – бунга кўплаб омиллар таъсир қилиши мумкин, ҳар ҳолда сочларнинг у ёки бу маркага «ўрганиб қолиши» эмас.

4-уйдирма. Қуруқ бош териси — қазғоқнинг асосий сабаби

© depositphotos

Бу ерда ҳаммаси аниқ тескарисидир. Қазғоқ бош териси ёғли одамларда бўлади, шунинг учун бундай муаммо юзага келганида кутилганидан тескари равишда вазиятни фақат оғирлаштирадиган соч учун мойларни қўллашни тўхтатиш керак.

5-уйдирма. Сочнинг айри учларини тиклаш мумкин

© depositphotos   © depositphotos

Айри соч учларини махсус ниқоблар ёки мойлар ёрдамида бир оз вақтга «яшириш мумкин». Бироқ, уларни йўқотиш учун барибир вақти-вақти билан сочларни кесиб туришга тўғри келади.

6-уйдирма. Тез-тез тараш сочларни соғломлаштиради

© depositphotos   © depositphotos

Сочларни тез-тез тараш тери ёғларини сочларга тақсимлайди ва улар анча тез кирланади. Бироқ, ўз-ўзидан тараш сочларнинг саломатлигига ҳеч қандай таъсир қилмайди ва ҳаттоки, зарар етказиши мумкин. Шу боис сочларни фақат зарурият туғилганида тараш керак – ана шунда сочларга ёғнинг кам миқдори тақсимланади ва уларнинг ифлос бўлиб кўринишига эмас, балки ялтираб туришига ёрдам беради.

7-уйдирма. Тўғри парвариш сочларни қалинлаштиради

© depositphotos

Сочларнинг қалинлиги, ҳудди соч пиёзчаларининг сони сингари генга боғлиқ бўлади, шунинг учун ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди. Лекин, парвариш воситалари сочларга яхши ҳажм бериши мумкин.

8-уйдирма. Сочлар қанча кўп ювилса, шунча ёғлироқ бўлади

© depositphotos   © depositphotos

Сочларнинг ранги, қалинлиги ва жингалаклиги каби ёғ ҳужайралари томонидан ажраладиган ёғ миқдори генга боғлиқдир. Шу боис, сочларни кам ёки кўп ювиш, афсуски, уларнинг ифлосланиши тезлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бироқ, тўғри танланган парвариш, ёғ безларининг ишлашини тартибга солиши мумкин ва сочлар секинроқ ифлосланади.

9-уйдирма. Оқ соч юлиб олинса, унинг ўрнида 2 ёки 3 таси ўсиб чиқади

© depositphotos

Ҳар бир инсоннинг соч миқдори парваришга ёки тўғри овқатланишга боғлиқ бўлмагани сабабли, битта сочнинг ўрнида бир нечтаси ўсиб чиқа олмайди. Бироқ, оқ сочларни юлишнинг кераги йўқ, чунки бу фолликулага зарар етказиши ёки сочнинг ичкарига ўсишига олиб келиши мумкин.

10-уйдирма. Совуқ сув кутикулани ёпиб қўяди ва сочлар силлиқ бўлиб қолади

© depositphotos

Соч ўлик тўқималардан ташкил топгани учун на совуқ ва на иссиқ сув кутикуланинг ҳолатига қандайдир таъсир кўрсатиши мумкин эмас.