Ростгўйлик, қисқа гапириш, аниқ сўзлаш ва суҳбатдошни тинглаш қобилияти – яхши суҳбати гарови.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Уларнинг баридан фойдаланиш ёки бир нечтасини танлаб олиш мумкин.

Селеста Хедли (Celeste Headlee)
Радиобошловчи, журналист, «Гаплашиб олишимиз керак» китоби муаллифи.

1. Чалғиманг

Бу бор-йўғи телефон ёки планшетни олиб қўйиш дегани эмас. Ҳозирги он билан яшанг. Бошлиқ билан бўлган низо ёки кечки овқатга нима тайёрлаш кераклиги ҳақида ўйламанг. Суҳбатни якунлашни истасангиз, шундай қилинг, фикрларингиз ҳақида ўйлаган ҳолда суҳбатлашишда давом этманг.

2. Ўз фикрингизни ўтказишга ҳаракат қилманг

Агар ўз фикрингизга жавоб ёки танқид олишни истамасангиз, блог юритинг. Суҳбатни бирор нима ўрганиш мақсадида бошлаш зарур. Телебошловчи Билл Най айтганидек: “Ким билан танишманг, у сиз хабардор бўлмаган ниманидир билади”. Суҳбатдошни астойдил тинглаш учун шахсий фикрларингизни четга суриб туришга ҳаракат қилинг.

3. Мукаммал жавоб талаб этадиган саволлар беринг

Журналистлардан ўрнак олинг. Саволларни “ким”, “нима”, “қачон”, “қаерда”, “нима учун”, “қандай қилиб” сўзларидан бошланг. Акс ҳолда суҳбатдош “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб беради. Воқеа ёки ҳиссиётни тасвирлаб беришини сўранг. Суҳбатдош ўйланиб қолади, жавоб эса қизиқарли бўлади.

4. Суҳбат боришини кузатинг

Кўпинча миямизга қандайдир фикр келади ва суҳбатдошни тинглаш ўрнига ўзимиз берган савол ҳақида ўйлашга тушамиз. Савол суҳбатдош айтган фикрларни қайтариши ҳам мумкин. Айнан шундай ҳолат юз бермаслиги учун юзага келган фикрларни қўйиб юборишни ўрганинг. Улар келиб, кетади, бор-йўғи уларга “ёпишиб олмаслик” зарур.

5. Ниманидир билмасангиз, очиқчасига айтинг

Радиобошловчилар эфирда ўзлари билмаган мавзунинг эксперти сифатида фикр билдирмаслик учун шахсий нутқларини диққат билан тинглашларига тўғри келади. Ушбу қоидага амал қилишга одатланинг. Сўзларни ҳавога улоқтириш ярамайди. Ўзингизга бироз паст баҳо бериб, суғурталанган маъқул.

6. Тажрибангизни суҳбатдош тажрибаси билан таққосламанг

Суҳбатдош яқин инсонини йўқотгани ҳақида сўзласа, сиз ҳам айнан шундай вазиятни бошдан ўтказганингизни айтманг. Ишдаги муаммоларидан сўз очса, ўз бошлиғингиз ҳақида гапиришни бошламанг. Ўз тажрибангизни ўзгаларники билан таққослаш ярамайди. Муҳими – гап сиз ҳақингизда эмас. Қандай ажойиб инсон эканлигингиз ва нималарни бошдан ўтказганингизни айтиб, диққатни ўзингизга қаратманг.

7. Қайта-қайта такрорламанг

Бу жуда такаббурона ва зерикарли, бироқ ҳаммамиз айнан шундай қиламиз. Айниқса, ишдаги суҳбатлар ва болалар билан мулоқотларда бу ҳол юз беради. Фикримизни тўлиқ айтишни истаб, уни қайта-қайта такрорлаймиз. Бу одатдан халос бўлишга ҳаракат қилинг.

8. Деталларга чуқурлашманг

Суҳбат давомида сиз эслашга ҳаракат қиладиган аниқ сана, фамилия ва бошқа деталлар одамларни ҳавотирга солмайди. Бу уларга қизиқ эмас. Сиз қандай инсон эканлигингиз, улар билан умумий жиҳатларингиз қизиқтиради. Шундай экан, ортиқча маълумотлар ҳақида унутинг.

9. Тингланг

Бу суҳбат учун энг муҳим кўникма. Албатта, ўзингиз гапиришингиз осон ва ёқимли. Тинглаш учун эса қувват сарфлаш, ҳаракат қилиш зурур. Бироқ бу муҳим омилларсиз ҳақиқий суҳбат бўлмайди. Сиз бор-йўғи узуқ-юлуқ гапларни кетма-кет талаффуз этасиз. 

10. Қисқароқ қилинг

Ушбу жумла мазкур мавзуга оид барча нарсани англатади. Мазур қоидалар бир нарсага бориб тақалади: одамларга қизиқиш билдиринг. Суҳбатлашинг, тингланг ва доим ҳайрон қолишга шай туринг.