•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Тамаддунимиз ривожланиб боргани сари айрим фаолият турлари ўтмишда қолмоқда. Бироқ, шу билан бирга турмуш учун пул топишнинг янги турлари, баъзан жуда ўзига хослари пайдо бўлмоқда.

Қуйида ҳозирги вақтда энг кутилмаган истеъдодга ҳам талаб бўлиши мумкинлигининг 10та мисоли билан танишинг.

10. Профессионал қучоқловчи – соатига $60дан

Суратдаги ёқимтой бу аёл – Саманта Хесс Cuddle Up To Me компаниясининг асосчиси бўлиб, унинг ишчилари илиқликка муҳтож одамларни қучоқлайдилар. Аслида, яқин одамларингиз бўлса, қучоқларни бепул олишингиз мумкин. Бироқ, компания хизматларига бўлган талабдан келиб чиқилса, кўпчиликнинг қучоқлайдиган яқини йўқ экан.

9. Қоғоз сочиқларни ҳидловчи – йилига $19–52 минг

Ҳайратланишингиз мумкин, аммо салфеткалар ва қоғоз сочиқлар ишлаб чиқарувчи компаниялар маҳсулотларида ёт ҳидлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун “ҳидловчиларни” ёллайдилар. Ишчиларга нисбатан 2та асосий талаб мавжуд: бенуқсон ҳид билиш ҳамда қоғозли маҳсулотга муҳаббат.

8. Жиноят жойларини тозаловчи – йилига $50 минг

Афсуски, ҳозирча жиноятни мутлақо йўқотишнинг имкони йўқ. Жиноятчилар ўзларидан кейин қолдирадиган изларни доим ҳам оддий одам швабра билан йиғиштира олмайди. Бу иш ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, “жиноий тозалаш” хизмати ходимининг Reddit фойдаланувчилари саволларига жавобларини ўқишни тавсия қиламиз.

7. Фуд-стилист – йилига $33–58 минг

Фуд-стилистларнинг вазифаси – реклама учун суратга олинаётган егуликка имкон қадар иштаҳаочар кўриниш беришдан иборат. Бунда ҳар қандай воситалар қўлланилади, стилистлар ва суратчиларнинг эса бой тасаввурини ишлатишига тўғри келади. Бу ҳақида аввароқ чоп этилган мақоламиздан батафсилроқ ўқишингиз мумкин.

6. Гольф коптоклари ортидан сувга шўнғувчи – йилига $50–100 минг

Ҳар йили гольф ўйини вақтида кўп сонли коптоклар йўқотилади ва уларнинг аксарияти сув ҳавзаларининг тубида қолади. Табиатга зарар етказмаслик ва янги коптоклар харидида тежаб қолиш учун гольф-клублар сувга шўнғувчиларни ишга ёллайдилар. Бу иш хавфсиз бўлиб кўринади, аммо жанубий ҳудудларда ғаввослар аллигаторларни учратиб қолишлари мумкин, сув эса ҳар доим тоза бўлавермайди ва ниманидир юқтириб олиш эҳтимоли мавжуд.

5. Канализация қудуқлари инспектори – йилига $34–61 минг

Табиийки, бу унчалик ёқимли бўлмаса-да, энг фойдали касблардан бири. Мазкур инспекторлар туфайли тамадуннинг энг муҳим ихтироси – канализациядан узлуксиз фойдаланишимиз мумкин. Discovery канали ушбу машғулотга “Ифлос иш” номли бутун бошли шоу эпизодини бағишлаган бўлиб, уни асаблари мустаҳкам одамларгина томоша қилишлари мумкин.

4. IMAX экранларини тозаловчи – йилига $ 40–50 минг

20 йил аввал учувчи Майкл Каранто ва унинг дўсти кинотеатрлардаги экранларни тозалаш бўйича хизматларни кўрсатувчи компанияга асос солганлар. Бизнес талабгорларга бой бўлиб чиқди, шу боис Майкл авиациядаги асосий ишини ташлаб, бор вақтини тозалашга бағишлади. Унинг айтишича, оддий клининг компаниялар бу қадар катта экранларни тўғри тозалашни билмаганлар.

3. Экзотик егулик дегустатори – кунига $800 

Аксариятимиз мамнуният билан дегустатор бўлишга розилик билдирардик, ахир сенга овқат еганинг учун пул тўлайдилар. Овқат ейиш эса буни қатъий рад қилувчиларга ҳам ёқади. Бироқ, бу касбнинг ёқимсиз томони ҳам бор, чунки турли нарсаларни ейишга тўғри келади. Бундай хизмат таомномасига ғайриоддий маҳсулотни, масалан ҳашаротларни қўшишга қарор қилган ресторанларга керак бўлиши мумкин.

2. Ҳайвонлар учун егулик дегустатори – йилига $40–75 минг

Ҳайвонлар сўзлаша олмайдилар, шунинг учун у ёки бу озуқа уларга қай даражада ёқишини холисона баҳолай олмаймиз. Шунинг учун жониворлар учун озуқани барибир одамнинг еб кўришига тўғри келади. Бу ишни дуч келган одам эмас, балки ҳайвонларни озиқлантириш ҳақида етарлича билимга эга инсонлар бажариши мумкин.

1. Профессионал келин дугонаси – бир тўй учун $300–2 000

Айрим одамлар жуда бандлиги туфайли дўст орттиришга улгурмайдилар. Шу боис уларни бевосита ижарага оладилар. Албатта бу бироз қайғули, аммо бугунги келинларни тушуниш мумкин. Бундан ташқари, “пуллик дугоналар” мамнуният билан тадбирни ташкил қилишга ёрдам бериб, ҳаммаси яхши ўтишини назорат қиладилар.