Мия – одам организмидаги энг сирли органлардан бири. Қуйидаги фактлар у ҳақида кўпроқ билиб олишингизга ёрдам беради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Мия оғриқни ҳис қилмайди

 Tatiana Ayazo / rd.com

Нейрожарроҳлар мияда наркозсиз жарроҳлик амалиётини қандай ўтказиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Шунчаки мияда оғриқ рецепторлари бўлмайди. Лекин улар мия қобиғи ва қон томирларида мавжуд. Шу боис, бош оғриғини ҳис қилганимизда миянинг ўзи эмас, балки унинг атрофидаги тўқималар оғрийди.

2. Мия ухлаганимизда фаолроқ ишлайди

Tatiana Ayazo / rd.com

Мия ишлаш жараёнида ҳосил қиладиган электр майдонларини электр-энцефалография (ЭЭГ) усули ёрдамида бош терисининг юзасида ўлчаш мумкин. Бизга уйқу вақтида мия ўчгандек туюлади, аммо аслида у кундузгига нисбатан фаолроқ ишлайди. Одам уйғоқ пайтида мия альфа ва бета тўлқинларни ҳосил қилади. Уйқу, айниқса унинг бошланғич босқичларида, эса тета тўлқинлар юзага келади. Уларнинг амплитудаси бошқа тўлқинлариникига нисбатан каттароқ.

3. Мия ҳужайралари – фақат нейронлар эмас

Tatiana Ayazo / rd.com

Битта нейронга ўнга яқин глиал ҳужайралар тўғри келади. Улар нейронларга озуқа моддалари ва кислородга тўйиниш имконини бериб, уларни бир-биридан ажратиб туради ҳамда метаболик жараёнлар ва асаб импульсларини узатишда иштирок этади.

4. Севиб қолганлик ҳолати фМРТ-суратларда кўринади

Tatiana Ayazo / rd.com

Кимлардир учун севиб қолганлик ҳолати – шунчаки ҳаёл, аммо миянинг фМРТ-суратлари бунинг аксини исботлайди. Бундай ҳолатдаги одамларда миянинг завқланиш билан боғлиқ соҳалари фаол бўлади. Суратларда ёқимли ҳисларни чақирувчи нейромедиатор, яъни дофамин мавжуд бўлган жойларнинг “ёниши” кўринади.

5. Мия ўртача лампа ёниши учун етарлича электр ишлаб чиқаради

 Tatiana Ayazo / rd.com

Стэнфорд университети олимларининг маълумотларига кўра, онги бўйича инсон мияси билан таққослаб бўладиган процессорга эга роботнинг тўлақонли ишлаши учун камида 10 мегаватт электр энергияси керак бўлади. Биздаги нейронлар эса кун давомида электр лампасини ёқишга етадиган энергия ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, мия энг ақлли компьютерлардан ҳам анча тезроқ ишлайди.

6. Миянинг 60 фоизи ёғлардан иборат

 Tatiana Ayazo / rd.com

Мия – энг кўп ёғлар сақланадиган органдир. Шу боис, унинг соғлом бўлиши учун фойдали ёғларга (омега-3 ва омега-6) бой парҳез зарурдир. Улар мия ҳужайралари деворларини мустаҳкамлаб, ёғда эрувчан витаминларни ташийди ва сақлайди. Бундан ташқари, ёғлар яллиғланишни камайтириб, иммун тизимининг тўғри ишлашига ёрдам беради.

7. Асаб ҳужайралари яшаши учун кислород ва глюкоза зарур

Tatiana Ayazo / rd.com

Бу моддалар инсон миясининг ишлаши ва тирик қолиши учун зарурдир. Агар мия 3-5 дақиқа давомида етарлича кислород ёки глюкоза олмаса, унда қайтариб бўлмас шикастланишлар кузатилади. Қизиғи, ўлим деярли ҳеч қачон бир зумда юз бермайди. Ҳаттоки, одамнинг боши танасидан жудо этилган бўлса ҳам, мия яна бир неча дақиқа, то ҳужайраларида кислород ва глюкоза тугамагунича ўлмайди.

8. Миянинг хотира ҳажми деярли чекланмаган

Tatiana Ayazo / rd.com

Жуда кўп билиш ёки сақлашга жой топилмайдиган даражада кўп янги ахборотга эга бўлиш мумкин эмас (аммо, узоқ мажлислардан сўнг айнан шундай туюлади). Бизнинг миямизда, компьютерлар ва телефонлардан фарқли ўлароқ, жой ҳеч қачон тугаб қолмайди. Бироқ, етарлича ухламаслик каби айрим ҳолатлар маълумотларни ёдда сақлаб қолиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

9. “Фойдалан ёки йўқотасан” қоидаси мияга ҳам тегишли

Tatiana Ayazo / rd.com

Биз турли таълим йўналишлари ва янги таассуротлар ёрдамида когнитив заҳирамизни ёки миянинг туғма қайта тикланиш қобилиятини кенгайтира оламиз. Исботланишича, когнитив заҳираси нисбатан ривожланган одамлар кутилмаган ҳолатларда яхшироқ енгиб ўтади. Бироқ, миядан фойдаланмасак, бу заҳира қисқариб боради.

10. Қисқа муддатли хотира 20-30 сонияга етади

Tatiana Ayazo / rd.com

Бирозга чалғиганимиздан сўнг, айтмоқчи бўлган нарсамизни нима учун унутишимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бу ҳолат миянинг хотирада кичик ҳажмдаги маълумотларни сақлаб қолиш қобилияти билан боғлиқ. Мия бу маълумотни тезкор фойдаланиш учун сақлаб қўяди, аммо фақат 20-30 сония давомида. Масалан, сонлар хотирада ўртача 7,3 сонияга, ҳарфлар эса – 9,3 сонияда сақланиб қолади.