Эътибор билан қарасангиз, бахтли одамлар худди бахтсизлари каби ўзаро ўхшашлигини сезасиз. Аксарият ҳолларда бунга ўхшаш фикрлаш ва одатлар сабаб бўлади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътибор билан қарасангиз, бахтли одамлар худди бахтсизлари каби ўзаро ўхшашлигини сезасиз. Аксарият ҳолларда бунга ўхшаш фикрлаш ва одатлар сабаб бўлади.

Психологлар ҳаёти ва шахсияти сизга ёқадиган одамни кузатишни ҳамда унинг ҳатти-ҳаракатидаги айрим хусусиятларни “ўзингизга ўзлаштиришни” масалаҳат берадилар. Бу ёмон нарса эмас, аксинча бундай психологик ўйиннинг тақлид қилиш ёки ўзликни йўқотиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳаммамиз ҳам бир оз “кўзгумиз” ва кейинчалик шахсиятимизнинг мутаносиб бўлагига айланадиган яхши нарсани акс эттирганимиз маъқул.

Lifehaq.uz бизни бахтсиз қила оладиган одатларни эътиборингизга тақдим этади. Уларни ўрганишимиз, сўнгра ҳаётимиздан чиқариб юборганимиз маъқул.

  • Бошқаларга қараб яшаш. Атрофдагилар нима деб ўйлашига йўналганлик ҳамда барчага ёқиш истаги – асабийлик томон тўғри йўлдир. Тобелик фақатгина бегона одамларнинг фикрига эмас, балки қариндошлар, дўстлар, яқинларнинг баҳолаши ва қарашларига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Нохуш вазиятларга ва ноқулай истимосларга “йўқ” дейишни ўрганинг. Бу сизнинг ҳаётингиз.
Одамларга “йўқ” дейиш ҳамда бу билан ўзингни отанг, онанг, давлатинг, халқинг ва бутун инсониятга ҳиёнат қилгандек ҳис қилмаслик қобилиятини энг асосий ижтимоий кўникмалардан бири деб ҳисоблайман.
  • Стандартларга мос бўлишга интилиш. Сиз ноёбсиз, у ноёб, барча ноёб! Руҳий саломатлик ва илгари одимлаш учун ўзингизни фақатгина ўтмишдаги ҳолатингизга таққослашингиз мумкин. Сиз яхшироқ, омадлироқ ва ақллироқмисиз? Демак, ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.
  • Келажакдан қўрқиш. Олдинга ҳаракат қилишни истамаслик ҳаммаси ёмон тугашига оид доимий ҳаёллар, “йиллар ўтиб кетганлиги” қабилидаги фикрлар туфайли юзага келиши мумкин. У ёки бу нарсани бажаришга қарор қилсангиз, содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон натижани тасаввур қилинг. Бу вазиятда нима қиласиз? Энг ёмон воқеалар ривожида сиз амалга оширадиган чораларни ўйлаб кўринг ва қўрқув ортга чекинади.
  • Атрофдагиларни танқид қилиш ва уларни тузатишга уриниш. Бошқа одамларни танқид қилиш ва камситиш кўпинча ҳасаддан келиб чиқади. Психотерапевтларнинг айтишича, ўзига ишонмаган одамлар бошқаларга хушомад қилишга қийналади – уларнинг наздида бу уларни пастга уради. Атрофдагиларни “қайта андозалаш”га келсак, бахтли одам бегона ҳатти-ҳаракатларни қабул қилиш ёки масофа сақлашни фақат ўзи учун қарор қилади.
  • Одамларга ишонмаслик. “Ишонма, қўрқма, сўрама!” – шу ва шу каби бошқа мақомларни кучли ва мустақил аёлларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўқиш мумкин. Одамлардан мунтазам ёмонликни кутиш ва илтимосларни айтиш уятли эканлигига ўзини ишонтириш ҳали ҳеч кимни бахтлироқ қилмаган.
  • Ҳаёт адолатсизлигига ишониш. “Арзимаган одамлар ҳам яхши яшайди. Мендан бошқа ҳамма” – бу том маънода ҳаётни заҳарлайдиган фикр. Пул йўқ, чунки алоқалар ва омад йўқ ёки ҳаммаси болаликдан бошланган. Қачонлардир бувингиз пул, бу – ёмонлик эканлигига ишонтирган. Бундай фикрлардан халос бўлишда самарали натижага эришиш учун ўзингизни бошқалар билан таққослашни бас қилишингиз (ҳеч бўлмаганда маълум вақтга) ҳамда ўз вазифаларингизга диққатни қаратишингиз, ўзингизни “ҳозир ва шу ерда” қабул қилишингиз зарур.
  • Шикоят ва ғийбат қилиш одати. Шикоят қилиш эҳтиёжи ҳаётни ёпиқ доирага айлантиради. Психологлар оддий машқни тавсия қиладилар – атрофингизда юз бераётган барча яхши нарсаларни атайин қайд этиш. Ҳаётнинг ижобий жиҳатларига диққатни қаратиш фикрлашни ўзгартиради – синаб кўринг!
  • Ҳамма нарсани назорат қилиш эҳтиёжи. Доим шай туриш одати ҳаётни яхшигина заҳарлайди. Бундай истак кўпинча бошқа одамларнинг ҳатти-ҳаракатини қабул қилиш қобилияти пастлигидан дарак беради. Эҳтимол, мутлақ назорат ихлосмандлари учун буни ўқиш ёқмас, аммо сизнинг иштирокингизсиз ҳаёт ўзгариб кетмаслиги аниқ. Бир оз тин олинг ва буни ўз кўзларингиз билан кўрасиз.
  • Ишни ортга суришга интилиш. Вақт қадри – омадли ва бахтли одамларнинг “сирли” қуролларидан биридир. Ижтимоий тармоқларда мунтазам ўтириш, ишларни ортга суриш, давомий сериаллар – буларнинг бари жорий ишлар ҳеч қандай ҳурсандчилик олиб келмаслигидан дарак беради. Демак, ҳаётда ниманидир ўзгартириш керак.
  • Ўзингизга нисбатан ўта жиддий муносабат. “Жиддий юз қиёфаси – ақлдан дарак бермайди, жаноблар. Ер юзидаги барча аҳмоқликлар айнан шу қиёфа билан амалга оширилади. Кулинг, жаноблар, кулинг!”. Григорий Гориннинг қаламига мансуб мазкур сўзлар бахтли инсоннинг ҳаётга бўлган ёндашувини яққол акс эттиради.

Хўш, ўзингизда шундай одатлардан бирини топдингизми?