• 7
  • 1
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Биз учун одатий бўлган ушбу егулик маҳсулотлари таркибида саломатлик учун зарарли моддалар бўлгани ёки анъаналар ва динга тўғри келмаганлиги сабабли бошқа давлатларда тақиқланган.

Швецияда M&M’s

Швеция суди 2016-йилда Mars ишлаб чиқарувчиси эндиликда қироллик ҳудудида M&M’s белгиси остида маҳсулотларни сотиши ва реклама қилиши мумкин эмаслигини қарор қилди. Сабаби шундаки, M&M’s логотипи мамлакатда 1960-йилдан буён ишлаб чиқариладиган машҳур Marabou швед шоколадининг мавжуд брендига қисман ўхшайди.

Францияда ўқувчилар учун кетчуп

Франциядаги мактаблар ва бошқа болалар таълим оладиган муассасаларда кетчуп тақиқланган. Нозиктаъб французларнинг фикрича, кетчуп истеъмоли болаларда яхши таомларга, жумладан севимли томатларга бўлган таъм дидини бузар экан.

Сингапурда кўкнори

Сингапурда 2002-йилда кўкнорига қарши кураш кампанияси ўтказилган. Кўкнорининг озуқавий уруғлари гиёҳванд моддаларга тенглаштирилиб, кўкнорилик ҳар қандай пишириқлар ҳамда бу ўсимликнинг уруғини сотиш тақиқланган.

Хитойда саримсоқ пиёз

Қайд этиш керакки, саримсоқ бутун Хитойда эмас, балки буддавийлик таълимоти ривожланган ҳудудларда тақиқланган. Аксарият уни ўта фойдали деб ҳисоблаган бир пайтда, буддавийлар уни таом учун номақбул деб биладилар. Уларнинг фикрича, саримсоқ ўта кескин таъм ва ифорга эга бўлиб, организм учун заҳарли ва шаҳвоний истакларни уйғотар экан.

Эронда Латук салати

Эронда мазкур салатга нисбатан тақиқ унинг номи туфайли юзага келган. “Хас” сўзи шияларда авлиё номининг талаффузига ўхшаб кетади. Шу боис латукни ейиш мумкин эмас.

АҚШда киндер-сюрприз

Мамлакатимизда барча болалар севадиган киндер-сюрпризни АҚШдаги биронта супермаркетдан топа олмайсиз. Бу ҳолат ичида еб бўлмайдиган элементлар мавжуд болалар ширинликларини сотишни тақиқлайдиган қонун билан боғлиқ.

Ҳиндистонда Биг Мак

Замонавий Ҳиндистонда Макдональдс тармоғи мавжуд, аммо бу ердаги фаст-фуд маҳаллий ёқтиришлар ва анъаналарга мослаштирилган. Афсонавий Биг Мак мол гўшти котлетасидан тайёрланади, аммо Ҳиндистонда мол гўшти истеъмоли динда тақиқланган.

Африка давлатларида балиқ

Танзания, Кения, Миср ва бошқа Африка давлатларида яшовчи айрим қабилаларда балиқ овлаш ва истеъмол қилиш тақиқланган. Шунингдек, улар балиқ ейдиган одамларга нафрат билан қарайдилар. Балиқли таомларга яхши муносабатда бўлган одам билан турмуш қуриш ҳам улар учун шармандалик саналади.

Исроилда айрим сабзавотлар ва резаворлар

Брокколи ва гулкарам, қатъий тақиқланмаган бўлса-да, яҳудийларнинг таомномасида бўлмаслиги керак. Чунки уларнинг ичида ейиш мумкин бўлмаган ҳашаротлар ёки қуртлар бўлиши мумкин. Маймунжон ва малина ҳам шулар қаторига киради.

Олестра (чипсларни тайёрлашда ишлатиладиган модда)

Олестра ва бу модда мавжуд ҳар қандай маҳсулотлар тақиқланган. Чипсларни тайёрлашда фойдаланиладиган мазкур ёғ ўрнини босувчи модда юрак хасталикларини келтириб чиқариши эҳтимоли туфайли Буюк Британия ва Канадада тақиқланган.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!