Ҳар бир давлатда мукаммал ўқув жараёнига оид тасаввур мавжуд бўлиб, уларнинг орасидаги фарқ биз кутганимиздан кўпроқ бўлиб чиқди. Дунёнинг 10та давлатидаги мактабларнинг тузилишини кўриб чиқамиз. Мақола охирида эса сизни бонус кутади: унда аудиториялар мавжуд бўлмаган коллеж билан танишасиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Франция

  • Ўқув йили: Сентябрь — июль
  • Дарс давомийлиги: Фандан келиб чиқиб (55 дақиқадан 2 соатгача)
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: 5 кун (чоршанба – қисқартирилган кун)
  • Имтиҳонлар: Бор
  • Уй вазифалари: Бор

Фарқ қилувчи ҳусусияти: Бу ерда кўпинча иккинчи йилга қолган ва синфда “сакраган” болаларни учратиш мумкин, шу боис аралаш синфлар камёб ҳол эмас. Мактабда оддий танаффуслардан ташқари, тушликка икки соатли танаффус бор: болалар уйига бориб, оиласи билан тушлик қилиши мумкин. Мактабда телефондан фойдаланиш қатъий тақиқланган, танаффусларни эса болалар албатта кўчада ўтказади.

2. Япония

  • Ўқув йили: Апрель — март
  • Дарс давомийлиги: 45 дақиқа (бошланғич синфлар), 50 дақиқа (ўрта ва катта синфлар)
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: 6 кун
  • Имтиҳонлар: Йилига бир неча марта
  • Уй вазифалари: Йўқ (бошланғич мактабда), жуда кўп (ўрта ва катта мактабда)

Фарқ қилувчи ҳусусияти:  Дарслар эрталабки соат 8-30да бошланиб, кечгача давом этади. Аксарият болалар яна қўшимча ўқув муассасаларига (дзюку) ҳам борадилар; шунингдек якшанба кунлари ҳам ўқиш нормал ҳолат ҳисобланади. Японияликлар учун таътил (20 июлдан 1 сентябргача, 26 декабрдан 7 январгача ва 25 мартдан 1 апрелгача), бу – яхшилаб …ўқиш керак бўлган давр.

3. Исроил

  • Ўқув йили: Сентябрь — июнь
  • Дарс давомийлиги: Қўшилган дарслар қўлланилади – 90 дақиқа
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: 6 кун
  • Имтиҳонлар: Бор
  • Уй вазифалари: Йўқ (1-6 синфларда)

Фарқ қилувчи ҳусусияти: Оралиқ босқичдаги мактабларда ўқувчилар ўзлаштириши ва қобилиятига қараб гуруҳларга бўлинади. Болалар ўрта мактабга тайёрланади, ўзлаштиришга бўлган талаблар ортади. Ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, гуруҳларда дарслар турли даражада ўтилади.

4. Хитой

Хитойда тўғри қомат ва бел саломатлиги жуда муҳим саналади. Шу боис болалар эрта ёшдан қоматини тик тутишга ўргатилади.


  • Ўқув йили: Сентябрь — июль
  • Дарс давомийлиги: 40 дақиқа
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: 6 кун
  • Имтиҳонлар: Бор
  • Уй вазифалари: Бор

Фарқ қилувчи ҳусусияти: Эрталаб дарсдан аввал бадан тарбия, 3-дарсдан сўнг кўз учун машқ ўтказилади. Соат 14-00лар атрофида фаол ҳаракатли яна бир кундузги бадан тарбияси. Эҳтимол, айнан шунинг учун ягона мактаб формаси спорт костюмига ўхшар.

5. Ҳиндистон

  • Ўқув йили: Июль — май
  • Дарс давомийлиги: 35 дақиқа
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: 6 кун
  • Имтиҳонлар: Бор
  • Уй вазифалари: Бор

Фарқ қилувчи ҳусусияти: Ҳиндистонда ота-оналар фарзандларининг имтиҳонда оладиган баҳоларидан жуда ташвишланади. Аттестатга эга бўлиш ҳаётда катта имкониятларни очади. Шунинг учун имтиҳонда болаларига тўғри жавобларни айтиш учун мактабларнинг юқори қаватларига дераза панжаралари орқали эмаклаб чиқаётган катталарни кўп учратиш мумкин.

6. Австралия

  • Ўқув йили: Январь — декабрь
  • Дарс давомийлиги: Ўқитувчининг қарорига қараб
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: Ҳафтада 5 кун
  • Имтиҳонлар: 3-синфдан бошлаб ҳар иккинчи йилда
  • Уй вазифалари: Бор

Фарқ қилувчи ҳусусияти: Ўқув йили 4та чоракка бўлинади ҳамда пасха таътили (апрелда 2 ҳафта), қишки (июлда 2 ҳафта), баҳорги (сентябрда 2 ҳафта) ва ёзги (декабрь-январь) таътили. Синф раҳбари ҳар йили ўзгаради ва болалар ҳам ҳар йили “аралаштирилади”.

7. Канада

  • Ўқув йили: Сентябрь — июнь
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: 5 кун (жума – қисқартирилган кун)
  • Имтиҳонлар: Бор, жумладан доимий тестлар ва назорат ишлари
  • Уй вазифалари: Мажбурий эмас
  • Дарс давомийлиги: 85 дақиқа

Фарқ қилувчи ҳусусияти:  Ўқув куни соат 8-15да бошланади, аммо бу барча учун мажбурий вақт эмас. Соат 8-15дан то 8-45гача – ўқитувчи билан шахсий мулоқот вақти бўлиб, бунда саволлар бериш ёки муаммоларни муҳокама қилиш мумкин. Агар муаммо ва саволлар бўлмаса, кўпроқ ухлаш мумкин.

8. Испания

  • Ўқув йили: Сентябрь — июнь
  • Дарс давомийлиги: 45 дақиқа
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: 5 кун
  • Имтиҳонлар: Бор
  • Уй вазифалари: Йўқ

Фарқ қилувчи ҳусусияти: Мактабда 2та тил ўргатилади: инглиз тили ва ҳудудга (Каталония, Валенсия, Галисия, Басклар мамлакати) қараб иккинчи расмий тил. Чет тили яхшироқ ўзлаштирилиши учун фақат шу тилда ўтиладиган дарслар мавжуд. Масалан, инглиз тили дарсидан ташқари, шу тилда ўтиладиган “қўл меҳнати”, каталон тилидан ташқари эса, шу тилда ўтиладиган “атрофдаги олам” дарси мавжуд.

9. Финляндия

  • Ўқув йили: Август — май
  • Дарс давомийлиги: Ўқитувчининг қарорига қараб
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: 5 кун
  • Имтиҳонлар: Йўқ
  • Уй вазифалари: Деярли йўқ

Фарқ қилувчи ҳусусияти: 2020 йилда одатий тушунчадаги дарслардан воз кечиш режалаштирилган. Ўқув куни дарсларга бўлинмайди, улар ўқитувчининг қарорига қараб бир нечта фанни бирлаштира оладиган ягона фанга ўзгартирилади. Масалан, экологияни иқтисод ва сиёсат билан бирлаштириш мумкин. Ўқувчи жараёнга максимал даражада жалб этилиши учун битта дарс 3 соат атрофида кичик танаффуслар билан давом этади.

10. Италия

  • Ўқув йили: Ҳар йили об-ҳаво ва ҳудудга қараб ўзгаради
  • Ўқув ҳафтаси давомийлиги: 5 кун
  • Имтиҳонлар: Бор
  • Уй вазифалари: Йўқ
  • Дарс давомийлиги: 50–55 дақиқа

Фарқ қилувчи ҳусусияти: Болалар албатта мактабни 2 марта алиштирадилар – улар бошланғич мактабдан кейин яна 1-синфдан бошланадиган ўрта мактабга ўтадилар. Битирув оқшомлари ўрнига “профессор билан кечки таом” ўтказилади. Синф яхши ресторанда кечки таом ташкил қилиб, профессорларни таклиф қилади. Бундай кечки таом учун ўқувчилар пул тўлайди, бу пулни ота-онадан сўраш мумкин эмас (мақсад – болалар катта бўлганини кўрсатиш).

Бонус: таълим тизимига янгича нигоҳ

Копенгагендаги Орестад коллежи ҳам ичкаридан, ҳам ташқарида ҳақиқий санъат асаридир. Мактабнинг аудиториялари шартли равишда бўлинган – жами 5 қават ягона очиқ майдон билан туташган бўлиб, бу жараённи тепадан пастга қараб кузатиш имконини беради. Аудиториялар ўрнига майдони, товуш изоляцияси ва ёруғлиги бўйича турли зоналар ташкил этилган. Шу тариқа, ўқитувчилар ва ўқувчилар битта фан учун энг мос ва қулай шароитни танлашлари мумкин.