Тўғри танланган сўзлар ишонч ва жамоа руҳиятини оширади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бошқарувчилар учун мўлжалланган махсус адабиётларда кўпинча ёзилишича, ишонч, бу – жамоа аъзоларини тоғларни талқон қилишга ундаши мумкин бўлган куч. Бироқ, ушбу нозик жиҳатни ишдаги муносабатларга қандай жорий этиш доим ҳам тушунарли эмас.

Бизнес-мураббий Марсель Швантес 10та гапни таклиф қилади. Бу гаплардан фойдаланган ҳолда жамоадаги ишончни оширасиз ҳамда унинг барча аъзолари билан муносабатларни йўлга қўясиз.

Марсель Швантес
Бизнес-мураббий, Leadership From the Core компаниясининг директори ва асосчиси.

1. Бу менинг хатоим

Ўз хатоларингиз ва камчиликларингизни очиқ тан олиш сизга нисбатан ишончни оширади. Умуман олганда хато қилиши мумкин бўлган оддий одамлар биз учун кўпроқ жозибага эга, мукаммаллари эса чўчитади.

2. Бу ишинг қанчалар муҳимлигини айтишга тил ожиз

Бошқалар томонидан вазифа мураккаблигининг тан олиниши инсоннинг ғайратини оширади. Шунинг учун ҳамкасбларга уларнинг умумий ишга қўшган ҳиссаси эътиборсиз қолмаганини кўрсатиш керак. Уларнинг меҳнатини мақтанг, аммо хушомадни аниқ фаолият турига боғлаганингизга ишонч ҳосил қилинг. Масалан:

“Сизнинг мураббийлик бўйича қўшимча ишингиз жамоа учун қанчалар катта аҳамият касб этганини сўз билан ифодалай олмайман. Янги ишчилар ўрганиб ишга тушундилар ва бўлим унумдорлигини оширдилар”.

3. Буни қандай уддалаганинг менга ёқди

Сиз инсонни шунчаки мақтамайсиз, балки унинг мураккаб вазифани ечишга ёрдам берган етакчилик сифатлари ёки характери жиҳатларини қайд этасиз. Шу йўл билан жамоада бегоналарнинг хизматини маъқуллаш маданиятини жорий этасиз ва компанияни иш учун қулай масканга айлантирасиз.

Масалан, қуйидагиларни айтишингиз мумкин:

“Ўтган ҳафтада ишларнинг қандай қилиб уддасидан чиққанинг ва ўша пайт ўзингга бўлган ишончинг менга ёқди. Шу туфайли одамлар саросимага тушиб, бир-бирини айблаш ўрнига муаммони ҳал қилиш учун бирлашдилар”.

4. Менга маслаҳат бера оласанми?

Одамлар масъулиятсиз бўлганлари учун маслаҳат сўрайдилар, деган янглиш тасаввур мавжуд. Бироқ, тадқиқотлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Саволлар берадиган одамлар иш фаолиятида кўпроқ тажрибага эгадек кўринадилар.

5. Сени кўрганимдан ҳурсандман

Бу гап кўпинча навбатчи саломлашиш сифатида ишлатилади, лекин самимият билан қувноқ оҳангда айтилганида самара беради.

“Сиз аҳамиятлисиз, мен иштирокингизни қадрлайман”,

– деган гапларни эшитган суҳбатдошнинг кайфияти кўтарилади.

6. Сенинг фикрингга ишонаман

Ишонч, бу – икки томонлама ҳаракатланиладиган кўча. Жамоа сизнинг ғояларингиз, фикрларингиз, асосларингизни қабул қилиши учун ундаги аъзоларнинг масъул эканлигига ишонинг. Кейинги сафар кимдир лойиҳани ривожлантириш бўйича ўз йўлини таклиф қилганида шунчаки қуйидагини айтинг:

“Мен сенинг фикрингга ишонаман, келинг шу усулни синаймиз ва қаергача боришимизни кўрамиз”.

7. Кунинг (ёки ҳафта) қандай ўтди?

Мазкур илҳомбахш савол суҳбатни ижобий томонга буриб, суҳбатдошга ўзини ўйлантирган масалани бўлишиш имконини беради.

8. Сенсиз буни уддалай олмасдим

Бу гап инсонга раҳмат айтишнинг энг яхши усули, айниқса, унинг меҳнати натижаси сизга ҳам қўл келган бўлса. Раҳматни оммавий, ҳамкасблар олдида айтинг, чунки у бунга лойиқ.

9. Қандай ёрдам бера оламан?

Ишнинг якуний муддати яқинлашиб келаётган ва стресс даражаси тобора ортаётган бир пайтда бу сўзлар тоғларни талқон қилиши мумкин. Шу гап орқали жамоа сиз учун шунчаки оддий сўз эмаслигини ва бир-бирингизни қўллай олишингизни намоён этади. Мазкур савол қанчалар кўп айтилса, жамоада ўзаро ёрдам ва кўмак маданияти шунчалар мустаҳкам бўлади.

10. Менга …. ҳақида айтиб беринг

Одамлар ўзлари ҳақида гапиришни яхши кўришади. Уларнинг воқеасига эътибор қаратиш орқали ўзтангиздаги алоқани янада мустаҳкамлайсиз. Бунда ўз вақтида берилган саволлар сизни очиқ ва қизиқувчан инсон сифатида таърифлайди. Тадқиқотларга кўра, жамиятнинг қизиқувчан вакиллари алоқаларни осонроқ йўлга қўяди.

Албатта, жуда шахсий саволлар бундан мустасно. Гапнинг мантиқий якуни сифатида

“Бу лойиҳа сени нимага қизиқтираётганини айтиб бер, мен сени илҳомлантираётган нарса ҳақида кўпроқ билмоқчиман”,

– дейиш мумкин.