Эътибор берганмисиз, яхши одамларни кўпинча ҳурмат қилишмайди?! Улар қутқарадилар, ёрдам берадилар, сабр қиладилар, ҳафа бўлмайдилар, лекин негадир кўпинча алам ва ёлғизликдан азоб чекадилар. Психологларнинг фикрича, бунга ҳатти-ҳаракатдаги хатолар сабаб бўлар экан.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Кераксиз қурбонлик

Сиз дунё фойдасига ўз эҳтиёжларингизни четга сурасиз. Дунё эса буни шунчаки сезмайди. Сизни ҳафа қилсалар, ҳафа қилган одам учун ноқулайлик ҳис қиласиз. Бундай ёндашув билан сизни такрор ва такрор ҳафа қилаверадилар.

  • Ноқулайликларингизни дунёга билдиришдан қўрқманг. Эҳтимол, у ҳам сизга ёрдам қўлини чўзар. Кераксиз қурбонлигингизни эса барибир ҳеч ким юқори баҳоламайди.

Ўзини ҳурмат қилмаслик

Сизга қўполлик қила бошлаганларини ҳис қилмайсиз. Ёки бундай кичкина ноқулайликларга кўз юмасиз. Бироқ, қўпол одам бунинг учун сизни яхши кўриб ёки ҳурмат қилиб қолмайди. Хўш, нима учун чидаш керак?

  • Агар кимдир сизга тупургандек муомала қилса, демак у сизга тупурган. Бундай одамни оқлашга уринманг. Ўзингизни ҳурмат қилинг.

Атрофдагиларнинг баҳосига эҳтиёж

Бошқаларнинг баҳоси ва маъқуллаши патологик даражада зарур бўлган одамлар беихтиёр ўзларида нимадир нотўғрилигини ҳис қилиб, буни бошқаларга билдирадилар. Нимасидир нотўғри бўлган одамлар, одатда, ҳеч кимга ёқмайди.

  • Ҳадеб мақтов кутаверманг. Яхши одам бўлиш учун буни айтишларини кутиш шарт эмас. Танқиддан ҳам қўрқманг. Нима қилишингиздан қатъий назар, одамлар барибир ҳукм қилаверади. Шунинг учун биринчи ўринда ўзингизнинг фикрингиз туриши керак.

Муаммони фақат ўзидан излаш

Назарингизда сиздан бошқа ҳамма тўғридек. Атрофда юз бераётган ҳамма нарса учун жавобгарликни ўзингизга оласиз. Бунинг учун сизга раҳмат демайдилар. Лекин қўшимча муаммони туғдиришлари мумкин.

  • Айбдорларни излаш умуман омадсиз иш. Доимий равишда ўзингизни айблаш эса атрофдагиларнинг меҳри ва ачинишини орттирмайди. Яхшиси кучингизни муаммонинг ечимини излашга қаратинг.

Ўзини мақташ

Ҳурматни садақа сифатида тилаб олган ҳолда, ўз афзалликларини санаш – тобе муносабатлардаги асосий хатодир. Атрофдагиларга яхши инсон эканлигингизни кўрсатишга уриниш орқали уларда фақат тескари ҳисни пайдо қиласиз. Ҳаттоки, чиндан ҳам жуда яхши одам бўлсангиз ҳам.

  • Нимагадир арзишингизни кўрсатишнинг энг яхши усули – нимагадир арзиш. Бунинг учун айнан шунга ўзингиз қатъий ишонишингиз керак. Ўз қадрингизни билсангиз, ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашнинг кераги бўлмайди.

Рад қилишдан қўрқиш

Ўзингизга ноқулай бўлса ҳам, ҳеч кимни ҳафа қилишни истамайсиз. Атрофдагилар сизга ноқулайлигини сезмаслиги учун ўзингизни ҳаммаси яхшидек кўрсатасиз. Натижада, кўпинча ноқулайлик ҳис қиласиз.

  • “Йўқ” дейишдан қўрқманг. Ахир энг ёқимли одамлар ҳам имкон бўлса, сиздан фойдаланадилар. Фақатгина ўз истагингиз ва имконингизга қараб ёрдам беринг.

Ўз қизиқишларига эътибор бермаслик

Вы привыкли подстраиваться под потребности других и не можете почувствовать собственные желания.Вы не решаете за себя, вы принимаете желания других за свои. Со стороны это похоже на неумение принять решение, на беспомощность, но не на доброту.

Сиз бошқаларнинг эҳтиёжларига мослашишга ўрганиб қолгансиз ва ўз истакларингизни ҳис қилмайсиз. Ўзингиз учун қарор қабул қилмайсиз, бошқаларнинг истакларини ўзингизникидек қабул қиласиз. Четдан қараганда, бу яхшилик эмас, балки қарор қабул қила олмаслик, бечораликка ўхшайди.

  • Ўз истакларингизни эшитишни ўрганинг ва кимнидир ҳафа қилишдан қўрқманг. Бу қўрқувларни ўзингиз ўйлаб топгансиз, зеро доим оқилона муросага келиш мумкин.

Чегараларнинг йўқлиги

Ўзингизни ҳимоя қилиш ўрнига, кечириш осонроқ бўлгани учун ҳам кечираверасиз. Сизга ҳурматсизлик қилишганида, ҳаёлан айбдорни оқлайсиз.

  • Сизга шахсий меъёр чегараларингиз зарур. Одамларга уларни босиб ўтишига рухсат берманг. Меъёр чегаралари бўлмаган одамлар, қилган хизматларига қарамай, ҳурматга сазовор бўлмайди.

Ёлғиз қолишдан қўрқиш

Сиз муносабатларга катта урғу бериб, ўзингизни қурбон қиласиз ва бундай ҳаракат сиз учун қулай. Ўзингиздан фойдаланиш имконини берганингиз учун турли золимлар ва ҳудбинларга дуч келасиз. Айнан шундай вазиятда кераклигингизни ҳис қиласиз.

  • Муносабатлар ва ўз қадрингиз ўртасида танлов қилманг. Бундай танловнинг юзага келгани нимадир нотўғри кетганини англатади. Довюракроқ бўлинг, ўзгаришлардан қўрқманг. Ёлғизликни эркинлик сифатида қабул қилсангиз, унда узоқ вақт қолмайсиз.

Ҳурмат учун тўлаш керак, деб ўйлаш

Назарингизда сизни шунчаки ҳурмат қилишлари мумкин эмас. Тенглик муносабатларида ўзингизни ноқулай ҳис қиласиз, чунки сизда ҳурмат учун тўлаш керак деган фикр яшайди. Сизнингча, ҳурматга эришиш учун нимадир бериш керак.

Муҳаббат ва ҳурматни “сотиб олиш” керак эмас. Шунчаки севишни ва севгини шартларсиз, ҳудди ҳаводек қабул қилишни ўрганинг.