Шахсий ҳаётингизда ҳеч кутганингиздек натижага эриша олмаётган бўлсангиз, қуйидаги рўйхат билан танишиб чиқинг. Эҳтимол, гап айнан “ўша” қизнинг ҳали учрамаганида эмас, балки қизлар билан ўзингизни нотўғри тутишингиздадир.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Ташқи қиёфага эътиборсизлик

Кескин тер ҳиди ҳақиқий эркаклик аломати эмас, балки оддий дангасалик ва атрофдагиларга ҳурматсизлик белгисидир. Ҳудди шу гап ифлос кийим ва пойабзал, ювилмаган соч, тартибга келтирилмаган тирноқлар ва чириган тишларга ҳам тегишли. Агар қиз болага ёқишга интилаётган бўлсангиз, аввалига унга ёнингизда ниқобсиз ўтириш ҳамда кўзларини ўйиб олишга уринмаслик имконини беринг.

2. Ўзига ортиқча ишониш

Аёларга (умуман одамларга) ортиқча катта кетиш эмас, шунчаки инсоннинг ўзига бўлган ишончи ёқади. Бутун кеча давомида ҳеч ким эришган ютуқларингиз ҳақида тинглашни хоҳламайди. Ўзингизни яхшироқ деб ўйлаганингиз туфайли официантга қўпол муомалада бўлишингиз ҳеч кимга ёқмайди. Шунингдек, ҳеч ким гўёки сиз билан бир ҳаводан нафас олишнинг ўзиёқ илтифот эканлигини ҳис қилишни истамайди.

3. Яшашни ўргатиш

Ортиқча катта кетишга хос бўлган яна бир хато. Ҳаттоки, энг яхши ниятда содда қизга қандай кийиниш, қаерда, ким бўлиб ва қандай ишлашни ёки қандай мақсадларга эришишни тавсия қилишга уринмоқчи бўлсангиз, бир зум тўхтанг ва ўйлаб кўринг: ўзи сиздан буни сўрадиларми?

Аёллар доим ҳаётларини эксперт нуқтаи назаридан баҳолашга уринадиган ҳамда “Ахир бўлажак онасан” қабилидаги важларни такрорлайдиган эркакларга тўқнаш келади. Бу ҳолат уларни жаҳлини чиқаради, дейиш – ҳеч нарса демасликдир.

Эркаклар ғамҳўрлигининг бошқача шакли менсплейинг деб номланади. Бунда эркак аёлнинг жинси туфайли унга паст назарда қараб гапиради. Аслида, бу “қизлар учун махсус изоҳлар”дир. Шу тариқа, эркак суҳбатлашаётган аёлнинг мавзудан хабардорлиги ҳамда унинг ақлий қобилиятларини шубҳа остига қўяди.

4. Кўринмас бўлиш

Бунда ҳаммаси оддий: сизнинг бор-йўқлигингизни билмайдиган одамга ёқишнинг иложи йўқ. Шу боис, соядан чиқиш ва танишишга куч топиш муҳим қадамдир. Агар тортинчоқлик туфайли буни бажаришга қийналсангиз, мақоладаги маслаҳатлардан фойдаланинг:

Кейинги қадам – ёқтиришингизни билдириш. Хушомадлар айтинг, саволлар беринг, ҳазиллашинг, учрашувга таклиф қилинг – хуллас, қизга танишувдан мақсад шунчаки оддий суҳбат эмаслигини кўрсатинг.

5. Ортиқча босим ўтказиш

Аёлларнинг кўнглини олишга оид кўплаб ғалати уйдирмалар мавжуд. Масалан, аёлга эришиш зарурлиги, гўёки аёл севиб қолиши учун жаҳаннамни босиб ўтиш керакдек. Яна бир антиқа уйдирма – аёлнинг “йўқ” дегани аслида “ҳа” дегани, деб ўйлаш. Яъни сизнинг кўр-кўрона тиришқоқлигингиз унинг розилигини кафолатлайдигандек.

Буларнинг нимаси нотўғри? Яъни, қиз бола аввалдан ё манипулятор, ёки фикрини осон ўзгартириш мумкин бўлган одам сифатида қабул қилинади. Бундан ташқари, бу қараш ҳурматсизлик бўлиб, бундай қиз билан алоқа боғлашдан мақсад тушунарсиздир.

Албатта, агар сизга кимдир ёқса, қийинчиликлар олдида бўйин эгиш керак эмас. Лекин ёқтиришни нозиклик билан билдириш керак. Кучли босим шахсий чегараларга даҳл қилиш каби тушунилади.

6. Таъқиб қилиш

Таъқиб қилиш – қатъиятнинг васвасага тушиш ҳолатига ўхшаш кескин шаклидир. Бундай ҳатти-ҳаракат қўрқув ва четланишдан бошқа ҳеч қандай ҳисга сабаб бўлмайди.

7. Соввуққон ва димоғдор бўлиш

“Аёлни қанча камроқ яхши кўрсанг, унга шунча тезроқ ёқасан” формуласи фақатгина ўзига паст баҳо берадиган ва қурбон комплексига эга қизларда иш бериши мумкин. Қолганларда эса кўрмана бепарволик мойилликка сабаб бўлмайди.

8. Ёлғон гапириш

Муносабатлар ишончга қурилади, шу боис ҳар қандай ёлғон бир зумда уларни йўққа чиқаради. Бироқ, бунда фарқни тушуниш зарур: ўзини яхшироқ томондан кўрсатиш истагининг ёмон жойи йўқ, аммо ижтимоий мақомини ошириб кўрсатиш ёки рафиқаси ва фарзандлари борлиги каби муҳим маълумотларни яшириш, охир-оқибат салбий натижага олиб келади.

9. Таққослаш

Қизни собиқ қизлари ёки қариндош аёлларнинг рўйхатига қўшиш яхши фикр эмас. Ҳар қандай жиҳатдан таққослаш унинг ўзига хослигини пастга уради.

Умуман олганда, аввалги муносабатлар тўғрисида гапиришдан тийилган маъқул: ахир сиз янги муносабат қурмоқчисиз, унга ўтмишнинг кераги йўқ.

10. Масъулиятсиз бўлиш

Учрашувларни доим ортга сурсангиз ёки уларга мунтазам кеч қолсангиз, ниманидир ваъда қилиб бажармасангиз, қизнинг кўзига фақат эътиборсизлик кўринади. Бу қандай истакни юзага келтириши мумкин? Тўғри, сиз билан алоқани узиш истагини.

Демак, қизга ёқиш учун нималар қилиш керак

1. Қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қолинг

Бу, айниқса, узоқ муддатли муносабатларга интилганда муҳим. Ёлғон гапирманг, ўзингизни бегона образда кўрсатманг ва ўйин ўйнаманг. Аввалига булар қизнинг эътиборини тортишга ёрдам берган тақдирда ҳам, ҳақиқат тезда ошкор бўлади.

2. Ҳурмат кўрсатинг

Қизни ўзингизга тенг шахс сифатида қабул қилинг, унга босим ўтказманг, фақат ўзингизни кўрсатишга уринмасдан, у ҳақида ҳам билишга ҳаракат қилинг. Яна, берган сўзингизда туриш ва тартибли ташқи қиёфани сақлаш ҳам ҳурмат кўрсатишдир.

3. Рад жавобидан қўрқманг

Қўрқув ишда яхши ҳамрох эмас. Ҳар қандай вазиятда иккиланишдан азоб чеккандан кўра, муносабат боғлашга уриниб кўрган афзал. Ҳаттоки, омадсизликка учраган тақдирингизда ҳам, қарши жинс вакиллари билан мулоқот қилишда янги тажрибага эга бўласиз.