•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сиз эндигина қизиқарли ёзишмани бошладингиз ёки биринчи учрашувга бориб келдингизу, аммо иккинчи ярмингиз мақомига даъвогар инсон негадир рад жавобини беради. Мияда дарҳол – нимани нотўғри қилдим, деган савол пайдо бўлади. Муносабатлар соҳасидаги экспертлар бир нечта эҳтимолий сабабларни санаб ўтадилар.

1. Ўзингизга яхши эътибор бермайсиз

Бу рўйхатга оғиздан келадиган ёқимсиз ҳид, тананинг бадбўйлиги ва ёмон гигиенага хос бошқа аломатлар – умуман олганда сизни бошқа одамлардан дарҳол итарадиган ҳамма нарсани киритиш мумкин.

Гигиена қоидаларига риоя қилмас экансиз атрофдагилар ҳам сизнинг муносабатлардаги одатларингиз борасида тегишли хулосаларни чиқарадилар. Агар ўзингизга қараш учун вақтингиз, кучингиз ёки мойиллигингиз бўлмаса, бошқа одамга қандай қилиб ғамхўрлик қиласиз?

Терри Орбух (Terri Orbuch), муносабатлар тўғрисидаги китоблар муаллифи, ОАВдаги чиқишлари туфайли The Love Doctor номи билан машҳурлик қозонган.

2. Танқидчисиз ёки назорат қилишга уринасиз

Одамларга, айниқса муносабатлар бошида уларга нима қилиш кераклигини ўргатган ёқмайди. Бу ўзига ҳаддан ортиқ бино қўйишдек кўринади.

Терри Орбух:

«Умуман олганда муносабат бошиданоқ салбийлик ва танқид – одамларни жалб қиладиган нарса эмас. Уларга акси ёқади: кўтаринкилик ва мақтовлар!».

3. Сиз ҳиссий эҳтиёжмандсиз

Одамларга уларни қўллай олмайдиган шахсларга мунтазам ғамхўрлик қилиш ёқмайди.

Хэл Рункель (Hal Runkel), турмуш ва оила бўйича психотерапевт.

4. Ортиқча ҳисларга берилувчансиз

Шунингдек, одамларга сизни беихтиёр ранжитиб қўйиш мумкинлиги ҳақида доим ўйлаб юриш ҳам ёқмайди, дейди Рункель.

5. Саводингиз йўқ

2013 йилда 5 минг одам орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, одамлар ўзига жуфт танлашда эътибор қаратадиган дастлабки нарсалардан бири грамматикадан хабардорликдир.

Ёмон грамматика жуфтликка даъвогар одам яхши таълим олмаганидан ёки буни мутлақо кераксиз нарса деб ҳисоблашидан дарак беради.

Хелен Фишер (Helen Fisher), антрополог, Match.com танишувлар сайтининг бош илмий маслаҳатчиси.

6. Ўзингизга ишонмайсиз

Худди шу сўровга кўра, жуфтни танлашда ўзига бўлган ишонч муҳим омил ҳисобланади.

Хелен Фишер: «Ўзига ишонмаган одамлар кўпинча ҳавотирланиши ва руҳий барқарорлиги палиги билан ажралиб турадилар».

7. Тишларингиз ёмон

Сўров иштирокчилари шунингдек эҳтимолий жуфтининг тишларига ҳам эътибор қаратишларини айтишган. Агар тишлар жойида бўлмаса, демак у ёмон парҳез қилади ёки саломатлигида муммолар бор.

Хелен Фишер: «Биз маълумотли, ақлан ва жисмонан соғлом жуфтларни – бизнинг ДНКмизни келажакка етказишга ёрдам берадиган яхши ирсият ва тўғри тарбияга эга одамларни излаш учун тараққийлашдик. Санаб ўтилган хусусиятлари бўлмаган жуфтлар аксарият ҳолларда яхши номзод бўла олмайди. Шу боис, уларни беихтиёр рад этамиз».

8. Ҳаддан ташқари худбинсиз

Фақат ўзи ҳақида ўйлайдиган одамлар – ёмон жуфтлардир, чунки улар бошқанинг ҳислари ҳақида ўйламайди. Бундан ташқари, улар шахсий ҳаётда кўпинча эътиборсиз ва худбин бўладилар.

Соғлом муносабатлар ўзаро ҳамкорликка асосланган бўлиб, бунда ҳар бир одамнинг эҳтиёжлари муҳимдир. Ҳеч ким бошқа инсон учун доимий томошабин бўлишни хоҳламайди.

Джозеф Бурго, психотерапевт.

9. Пессимистсиз

Албатта, муносабатлар ҳар бир инсон ўз муаммоларини ўртоқлаша оладиган хавфсиз ҳудуд бўлиши керак. Бироқ, айримлар буни ортиқча бўрттириб, фақат салбий томонларга эътибор қаратади ва натижада бошқа инсон учун юкка айланади.

Джозеф Бурго:

«Муносабатларнинг илк босқичларида биз алоқани мустаҳкамлайдиган ва келажакдаги қийинчиликларни енгишга тайёрлайдиган ижобий ўзини-ўзи тўлдира оладиган тажриба билан бўлишишимиз керак. Агар бир инсон муносабатдан ёмон ҳиссиётлар учун омборхона сифатида фойдаланса, иккинчисида бу ҳолатни давом эттиришга асос қолмайди».

10. Одамни менсимайсиз

Менсимаслик жуфтликдаги инсонлардан бири ўзини иккинчисидан устун қўйиши ҳамда жуда ёмон хулқ кўрсатишида акс этади. У кескинлик билан бошқанинг камчиликларини кўрсатади ёки ифодали қарашлар, кесатиқлар ва пассив-агрессив изоҳлар беради – умуман олганда заҳарли ҳатти-ҳаракатни намоён этади. 

Менсимаслик – меҳрибонликнинг аксидир. Менсимаслик – ҳудди севгига кислота қуйиб, муносабатларни ўлдириш дегани.

Майкл McNulty, муносабатлар масалаларига ихтисослашган мураббий ва психотерапевт.