•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ҳозирги одамларнинг айрим ҳатти-ҳаракатлари сизга ғайритабиий бўлиб кўринаётган бўлса, нисбатан яқин ўтмишга мурожаат қилиб кўринг. Аждодларимиз мутлақо ғалати нарсаларни, камига рухсат доирасида қилганликларига гувоҳ бўласиз.

Қачонлардир мутлақо мақбул саналган 10та даҳшатли нарсани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Кокаин билан даволаш

100 йил аввал бу модда мутлақо хавфсиз ҳисобланганидан ташқари, уни бемалол дорихонадан сотиб олиш мумкин бўлган. Кокаин уйқу дори сифатида ҳаттоки болаларга ҳам тавсия этилган, шунингдек унинг ёрдамида йўтал ва тиш оғриғи даволанган. Аксарият дори воситалари сингари кокаинга асосланган томчилар ва суюқ дорилар кенг реклама қилинган.

Болаларни почта орқали жўнатиш

Бу ҳудди ҳазилдек эшитилади, аммо ХХ аср бошларида АҚШда кичкинтойни қариндошлариникига почта орқали жўнатиш мутлақо қонуний бўлган. Етказиб бериш ота-онага тахминан 15 центга тушган. Бунинг учун боланинг вазни стандарт посилканикидан ошмаслиги керак эди. Эҳтимол, “ғамхўр” ота-оналар болани бувисиникига шу йўл билан жўнатиш орқали пул тежаб қолишни кўзлагандирлар.

Гўдаклар учун дераза қафаслари

Буюк Британияда 1930-йилларда кўплаб турар-жойларнинг деразаларида симдан ясалган қафасларни кўриш мумкин бўлган. Мазкур қўрқинчли мосламалар ёрдамида оналари уй ишларини бажараётган вақтда болалар тоза ҳаводан нафас олганлар. Ишониш қийин, аммо қафаслар анча хавфсиз ҳисобланган. Ўша пайтдаги ота-оналар ўзи нимани ўйлашган?

Боғ қаландарлари

Ҳамма замонларда бойлар турли инжиқликларни ҳуш кўрганлар ва улар бажарилиши учун бошқаларни ҳўрланишга мажбурлаганлар. XVIII асрда уй боғида жулдур кийинган “шахсий қаландарни” тутиш урфи мавжуд бўлган. Қаландарга ювиниш, сочлари ва тирноқларини олиш тақиқланган, уйи эса қўлда ясалган ғор бўлган. Хонадон эгалари меҳмонларга мазкур “жонли декорацияни” мамнуният билан намойиш этганлар.

Шубҳали даволаш усуллари

Яқин ўтмишда шифокорлар дезинфекция ҳақида умуман тасаввурга эга бўлмаганлар ва ғалати усуллардан фойдаланганлар: барча касалликларда қон чиқариш, дудуқланганда тилни кесиш, лоботомия ва электр шоки. Ҳаттоки ўз замонасининг энг донгдор шифокорлари, масалан ортопед-жарроҳ Льюис Сейрада (суратда бемор аёл билан) ҳам жарроҳлик амалиётларининг ўлим билан якунланиши камёб ҳолат бўлмаган.

Радиофаол ўйинчоқлар

ХХ асрнинг 50-йилларида радиацияга бўлган муносабат ҳозиргидан фарқ қилган, яъни у шунчаки хавфсиз ҳисобланган. Суратдаги мини-лаборатория каби “атомли” ўйинчоқлар жуда оммалашган. Тажриба учун мўлжалланган тўпламда ҳақиқий уран ва полоний бўлган, табиийки микроскопик миқдорда.

Одамлар “ҳайвонот” боғлари

Қачонлардир Ғарбда асосий мақсади Осиё ва Африкадан келган одамларни намойиш қилишдан иборат машҳур “кўнгилочиш” тури мавжуд эди. Бу одамлар кўпинча Дарвин назариясининг жонли “исботи” сифатида маймунлар ёнида кўрсатилган. Мазкур шармандали амалиёт етарлича узоқ вақт давом этган – суратда 1958-йилда Бельгиядаги одамлар “ҳайвонот” боғини кўришингиз мумкин.

Жиннихоналарга “кўнгилочар ташрифлар”

Ўтмишда руҳий касалликлар шифохонасининг беморларига ўта даҳшатли муносабат кўрсатилган ва деярли овқат берилмаган. Зеро, бу беморларнинг даволаниши учун қариндошлари пул тўлаганлар. Бироқ жиннихоналарнинг эгаларига бу камлик қилган. Натижада, улар кичик “тадбиркорликка” қўл урганлар: истаган одам маълум қиймат эвазига  бахтиқаро одамларни томоша қилиши ва ҳаттоки таёқ тиқиб кўриши мумкин эди.

Тана қисмларини тўплаш

Ҳозирда тана қисмларини ўлжа сифатида фақатгина руҳий ҳаст одам тўплаши мумкин. Бироқ қачонлардир ушбу қўрқинчли хобби жирканч бўлиб туюлмаган: обрўли жентльменлар уйларида бутун бошли кунсткамераларни тўплаганлар, аскарлар эса душманнинг бош чаноғини уйига олиб келишдан тоймаганлар. Суратда япон аскарининг чаноғи билан тушган Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган америкалик денгиз аскари ҳам ҳудди шундай қилган.

Шифокор кўрсатмаси бўйича ҳомиладорлик вақтида чекиш

Бугун чекадиган одамларнинг ҳаётини мақтаб бўлмайди, аммо 70 йил аввал америкалик шифокорлар ҳомиладор беморларига қабзиятдан дори сифатида чекишни тавсия қилганлар. Ҳозиргина туққан аёл эса ўз палатасида бемалол чекиши мумкин бўлган. Агар тиббиёт ҳанузгача шундай ёндашувда қолганида, бизга нима бўлишини ўйлашнинг ўзи қўрқинчли.