Тежамкорлик – моддий фаровонликнинг муҳим таркибий қисмидир. Даромадларни назорат қилмай туриб, жиддий харидни амалга ошириш ва инвестиция учун пул тўплашнинг имкони йўқ. Бироқ, камтарона ҳаёт кечиришга интилишда чегарадан чиқмаслик муҳим. Ортиқча тежамкорлик бефойда бўлиб чиқишидан ташқари, тескари натижа, яъни камбағалликка олиб келиши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйида ўта кетган тежамкорлик молиявий мақсадларингизга эришишга қандай тўсқинлик қилиши мумкинлигига оид 10та мисолни келтирамиз.

1. Сиз кўпроқ вақт сарфлайсиз



Тежамкорлик кўп вақт талаб этади, бу орада айнан шу вақт муваффақиятга эришиш йўлида сарфланиши мумкин. Ўта тежамкор одамларнинг ташқаридан одам ёллаб қилиш мумкин бўлган кўплаб одатий ишларни бажаришига тўғри келади. Бундай вазиятда оқилона йўл тутиб, узоқ муддатли истиқболда фойдага эришиш учун бироз пул тўлаган маъқул.

Масалан, майда таъмирлаш ишлари ёки мебелни йиғиш учун бироз ҳақ эвазига профессионал одамни ёллаш мумкин. Тежалган вақтни эса ишга ёки янги кўникмани эгаллашга сарфласа бўлади. Натижада сарфланган пул самарали қопланади.

2. Сиз кўпроқ касал бўласиз



Егуликлар, маиший кимё ва гигиена воситаларида ортиқча тежамкорлик саломатлигингизга зарар етказиши мумкин. Натижада кўпроқ пул сарфлайсиз. Мувозанатланган овқатланишнинг асосий тамойилларига риоя қилинг ва олаётган маҳсулотларнинг таркибини диққат билан ўқинг.

3. Арзон нарсаларни тез-тез янгилашга тўғри келади



Аксарият ҳолатларда энг арзон техника, кийим, пойабзал ёки мебелни танламаган маъқул. Одатда, энг яхши товарлар нарх ва сифат ўртасидаги нисбат бўйича энг арзони эмас, аммо шу билан бирга энг қиммати ҳам эмас. Эътиборингзни фақат нархга эмас, балки товарнинг материалига, шунингдек бошқа харидорларнинг фикрига қаратинг.

4. Кўпинча фирибгарларнинг қурбонига айланасиз



Одамлар кўпинча тежаб қолиш истаги туфайли фирибгар-риелторлар ёки носоз автомобилларнинг сотувчиларига алданадилар. Агар кимдир сизга ўта паст нархда хизматлар ёки товарларни таклиф қилаётган бўлса, буни яхшилаб текшириб кўриш керак. Эҳтимол, синалган сотувчи ёки воситачига мурожаат қилган маъқулроқ бўлар.

5. Сиз сифатли ахборотга эга бўлмайсиз



Молиявий муваффақиятга эришиш учун доим ниманидир ўрганиш даркор. Бироқ, сифатли таълим курси ёки тренингни бепул олишнинг иложи йўқ. Агар иложи бўлса ҳам, бундай курсларни излашга жуда кўп вақт сарфлайсиз. Бу кўникмани эгаллашга кетказган вақтингиз давомида аллақачон керакли курсни харид қилиб, олинган билимларни ҳаётга татбиқ этишга улгурган бўлардингиз.

Пул ва вақтнинг барча билвосита сарфланиши ҳисобга олинса, билим бепул бўлмайди деган хулосага келиш мумкин.

6. Ўзингизни мулоқотдан мосуво қиласиз

Яхши танишлар – муваффақиятга эришишнинг яна бира муҳим жиҳати. Бироқ ортиқча тежамкорлик ижтимоий яккаланишга сабаб бўлади. Амалиётнинг кўрсатишича, бу ҳолат қўшимча ҳаражатларга сабаб бўлади.

Кўпинча фойдали танишувлар кутилмаган жойлар ва вазиятларда юз беради. Лекин дўстлар билан саёҳатга чиқиш, кинога бориш ёки курсларга ёзилиш учун бироз пул сарфлашга тўғри келади.

7. Сизда иш учун вақт ва куч қолмайди



Тежамкорлик соҳасида мунтазам ташвиш чекиш одамни маънан чарчатади. Бундан ташқари, тежаб қолишга қатъий интилиш орқали ўзингизни кўплаб ҳурсандчиликлардан четлаштирасиз. Бу ҳолат доимий стрессга олиб келади, натижада иш ва ривожланиш учун на куч, на вақт қолмайди. Таълим олиш ва даромаднинг янги манбаларини излашга доим вақт ажратинг.

8. Зиқналикка зиқналик билан жавоб қайтарадилар



Атрофдагилар билан муносабатлардаги зиқналик – ночорликнинг яна бир сабабидир. Ўта тежамкорлик оқибатида бошқаларга жуда содда нарсаларни совға қиласиз, баъзида эса байрамларни умуман эътиборсиз қолдириб, қарз беришни ва яқинларга ёрдам қилишни бутунлай тўхтатасиз. Сизга ҳам ёрдам керак бўлганида одамлар ҳудди шундай жавоб қайтаришига тайёр туринг.

9. Арзонлаштирилган сотувларга ортиқча қизиқасиз



Арзонлаштирилган сотувлар – доҳиёна ихтиро. Фақат истеъмолчилар эмас, балки сотувчиларнинг ўзлари учун. Одамлар турли акциялар давомида одатий нархлардаги харидларга нисбатан кўпроқ пул сарфлайдилар. Баъзан ёрлиқдаги ўчирилган нарх ёки “акция” сўзи осонгина эътиборни чалғитади ва харидор маҳсулотни акциядаги қиймати эмас, балки одатий нархида сотиб олади.

10. Ўта таваккал инвестицияларга қўл урасиз



Инвестицияларда тежаб қолишни кўзлаган одамлар, одатда ўта таваккал молия воситаларини сотиб олиши исботланган. Бундан ташқари, бундай одамлар бошқаларга нисбатан кўпроқ молиявий пирамидалар ва бошқа фирибгарлик схемаларининг қурбонига айланади.

Юқори таваккалга эга бўлган активларга фақатгина инвестиция портфелингизнинг кичик бир қисмини ташкил қиладиган маблағни тикиш мумкин.

Нима деб ўйлайсиз, оқилона тежамкорлик ва зиқналик орасидаги чегара қаергача чизилган? Ортиқча тежамкорликка оид мисолларингиз борми? Бу ҳақида шарҳларда сўзлаб беринг.