• 6
  • 2
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Парашют спорти – энг завқли спорт турларидан биридир. Ҳавода парвоз қилиб, парашютни бошқарганда олинадиган ҳаяжон ва адреналин ҳиссини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Бироқ парашют спортига доир кўп сонли уйдирмалар ва янглишликлар миллионлаб одамларни ушбу ҳаяжонли даврни бошидан ўтказиш имконидан тўхтатиб қолади. Сўнгги ўн йилликлар статистикасига кўра, мазкур спорт тури ўта хавфсиздир. Лекин у билан мунтазам шуғулланиш учун узоқ вақт ўқишингиз, шунингдек махсус лицензия олишингизга тўғри келади. Агар ҳеч қачон парашют билан сакрамаган бўлсангиз, ҳаётингизда бир марта бўлса ҳам буни амалга оширишни тавсия қиламиз.


1. Тўлиқ тезликда ҳаракатланаётган самолётдан парашют билан сакраган одамнинг ўртача эркин парвоз қилиши тезлиги сониясига 50 метр ёки соатига 180 километрни ташкил этади.

2. Спортчи парашют очиладиган вақтгача бўлган 3000 метрлик масофани бир дақиқада учиб ўтади.

3. Америка дельтапланеризм ассоциациясининг (U.S. Hang Gliding Association) тадқиқоти натижаларига кўра, ҳар юз минг тирик парашютчи ҳисобига йигирма беш нафар ҳалок бўлгани тўғри келади. Демак, парашют спорти – экстремал фаолиятнинг энг хавфсиз турларидан бири.

4. Парашют билан сакраш ва сўзлашиш – америкалик режиссёрлар сизни қанчалик ишонтиришга ҳаракат қилмасинлар, барибир мутлақо бир-бирига тўғри келмайдиган нарсалар. 

5. “Агар чодир ҳар томонининг кенглиги ва баландлиги 12 қулоч келадиган крахмалланган матодан ишланган бўлса, одам ҳеч қандай хавфдан қўрқмасдан исталган баландликдан сакраши мумкин”, – деб ёзган Леонардо Да Винчи парашют спорти пайдо бўлишидан анча илгари.

6. Америкалик Альберт Берри 1912-йилда аэропландан (бундан аввал ҳаво шарларидан сакраганлар) парашют билан сакрашга қарор қилган биринчи жасур инсон бўлган. Альберт парашют билан сакрашдан аввал у жойлашган металл контейнерга етиб бориши керак бўлган. Контейнер эса фюзеляжга маҳкамланган эди, шунинг учун Беррининг дастлаб машина шассисигача бориб, сўнгра парашютни тақишига тўғри келган.

7. АҚШ армияси капитани Жозеф Киттинжер 31 332 метр баландликдан сакрагани учун яқин кунларгача энг қўрқмас парашютчи ҳисобланиб келган. У тепага кўтарилиш учун стратостатдан фойдаланган, тушаётганда ёниб кетмаслик учун эса махсус скафандр кийган.

Бироқ, 38 600 метр баландликдан тубсизликка қадам ташлаган экстремал парашютчи Феликс Баумгартнер уни ортда қолдирган. Феликснинг эркин парвоз қилиш тезлиги соатига 1342 километрга етган.

8.Британиялик учувчи Тереке Спенсер 1945-йилнинг апрелида 9-12 метр баландликдан энг паст сакрашни амалга оширган. Бунга инглизнинг камтарлиги эмас, балки самолётининг Германиядаги Висмар кўрфази устида уриб туширилгани сабаб бўлган.

9. Энг кекса парашютчи – Жорж Мойз 97 ёшида 3000 метр баландликдан мураббий билан тирга тандемда сакраган. Шу йўл билан бобо туғилган кунини нишонлаган.

10. 2007-йилда японлар Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олиш учун “Банзай” сакраш турини ўйлаб топганлар. Бунда самолётдан аввал парашют улоқтирилади, сўнгра спортчиунинг кетидан сакрайди. У парашютга етиб олиши, тизимни кийиши ва белгиланган чегарага етиб боргунича гумбазни очишга улгуриши керак.