•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Робинзон Крузодан тортиб то Рембогача бўлган машҳур суперқаҳрамонлар мураккаб шароитларда қандай омон қолгани тўғрисида каттагина энциклопедия ёзиш мумкин. Бироқ, кинода кўрсатилган бу усулларнинг ҳаммасини ҳақиқатдан ҳам қўллаб бўладими?

Қуйида ҳақиқий ҳаётда иш бермайдиган кино оламига мансуб омон қолиш усулларининг ўнталигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1-уйдирма: Ғор – гулхан ёқиш учун мос жой

Чамаси, бу хавфсиз ва ҳаттоки романтикага бой, аммо… Олов ва иссиқлик юқори ҳароратдан кенгаядиган тошларни қиздиради. Бу эса ғордаги тошлар қулашига сабаб бўлиши мумкин. Оловни ташқарида ёқиш керак.

2-уйдирма: Янги тутилган балиқни хомлигича ейиш мумкин. Ахир сушини ейдиларку

Яъни, барча бахтсизликларга қўшимча равишда патоген организмлар ва бактерияларнинг таъсири туфайли ичак билан боғлиқ муаммолар камлик қилаётган эди, тўғрими? Бунинг устига дорихона ва тез ёрдам йўқ жойда! Таваккал қилманг, балиқни оловда пиширинг. Айтганча, ҳайвонларнинг қонини истеъмол қилиш ҳам бундан мустасно эмас.

3-уйдирма: Гранатани мутлақо шовқинсиз отиш мумкин

Аслида жанговар гранатанинг чуви, яъни чекаси тортиб олинганидан сўнг, боёк пистонга урилади ва у гранатани отаётган одамнинг қўлидан ярим метр узоқликда отади. Айтганча, бу яхшигина сезиларли: бундай отиш кафтнинг ярмини узиб юбориши мумкин. Ҳеч бир жангари фильмда пистоннинг ушбу отиши кўрсатилмаган, лекин айнан у туфайли граната 3-4 сонияга кечикиб портлайди.

4-уйдирма: Қонни тўхтатиш учун жгутдан фойдаланиш мумкин

Мумкин эмас. Жгут билан тўқималарни шу қадар кучли тортиб қўйиш мумкин-ки, натижада улар яроқсиз ҳолатга келади ва қўл ёки оёқни кесишга тўғри келади. Бундан ташқари, айрим ҳолатларда қон айланишининг бузилиши юрак ҳуружига сабаб бўлади. Танани мувофиқ ҳолатга келтириш, жароҳат жойидаги томирни қисиш орқали қонни тўхтатишга уриниб кўринг.

Жгутдан фақатгина ўта тез қон кетишида, жароҳатланганнинг оёқ-қўли эмас, балки ҳаётини қутқариш масаласи кўндаланг бўлган ҳолдагина фойдаланиш мумкин.

5-уйдирма: Экстремал шароитда омон қолиш тўғрисидаги телешоуни томоша қилиш сизни ҳаётда омон қолишга ўргатади

Табиийки, бу нотўғри. Ҳар қандай телелойиҳани доим кадр ортида турадиган ўнлаб одамдан ташкил топган жамоа яратишини унутманг. Бир зумда ёрдам беришга тайёр турадиган шифокорлар ва қутқарувчилар шулар жумласидандир. Шунингдек, суратга олинган материалдан жуда жозибали ва романтик тасвирни яратадиган режиссёрлар ва монтажчилар ҳам бор. Аслида, барчаси мутлақо бошқача.

Ҳақиқат шафқатсиз, оддий ва аёвсиздир: сиз камерага ўйнамасдан, фотосессияларсиз, ижтимоий тармоқлардаги шарҳлардан қатъий назар, шунчаки омон қолишингиз ва одамларга етиб олишингиз зарур.

6-уйдирма: Қайнатилган сув ичиш 100 фоиз хавфсиз

Қайнашда фақат микроблар ва бактериялар ўлади, аммо сув зарарли зарралардан тозаланмайди. Масалан, ичида майда зарралар бўлган хира сувни қанчалик узоқ қайнатманг, барибир уни ичиш хавлидир. Шунинг учун қайнатишдан олдин сувни тоза мато (сочиқ, кўйлак) орқали фильтрдан ўтказинг ва чўкиндилар пастга тушгунича тиндириб қўйинг.

7-уйдирма: Йўқолиб қолган бўлсанг, дарё оқими бўйлаб юр ва эртами ёки кеч одамларни учратасан

Бунда “эртами ёки кеч” – асосий сўзлардир. Дарҳақиқат, одамлар сувга бўлган эҳтиёж туфайли кўпинча дарё бўйларида уй қурадилар, аммо… Ҳафталар давомида юриб, биронта ҳам аҳоли яшаш жойини учратмаслик мумкин (Сибирь ва Узоқ Шарқ харитасини кўринг). Шунингдек, бу вақт давомида хавфсизлик, овқат ва иссиқликни доимий таъминлаш зарур.

Шу боис, саёҳатчиларнинг биринчи қоидаси: йўқолиб қолингми – шу жойда қол! Қутқарувчилар йўқолган одамни қидириш ишларини мохлар гўёки шимолни кўрсатган чакалакзор ўртасидан эмас, балки айнан шу участкадан бошлайдилар.

8-уйдирма: Ҳўл кийим умуман кийимсиз қолгандан афзалроқ

Ҳар доим ҳам эмас. Масалан, ҳавонинг ҳарорати нолдан паст, устингиздаги кийимлар эса ҳўл бўлса (муз остига тушиб кетдингиз), у узоқ вақт давомида танани совитиб туради. Сув жуда катта иссиқлик ҳажмига эга: унинг бирон қисмини иситиш ёки совитиш учун кўп вақт ва қувват талаб этилади. Айтганча, айнан шу сабабли денгиз бўйидаги шаҳарларнинг иқлими минтақа марказида жойлашганларига нисбатан юмшоқроқ бўлади.

Организм иссиқлик ресурсларини ўзининг ички органларини иситишга эмас, балки ҳўл кийим матосидаги сувни иситишга сарфлайди.

9-уйдирма: Чўлда биринчи навбатда ичимлик суви манбаини топиш керак

Йўқ. Аввалига қиздираётган қуёш остида организмдаги сувнинг сўнгги захираларини йўқотмасдан, соя жойни топиб, кундузги қуёш иссиғи ўтишини кутиш керак.

Катта тошни топиб, унинг соясида қуёш ботишини кутишга урининг. Қизиган ердан узоқроқ туринг: яхшиси дарахт устида, ахлатда ўтиринг ёки тагингизга қайсидир кийимингизни солинг. Ҳаракатланиш ва сув, юлдузлар, меҳмонхона, Wi-Fi излаш ишларини кеч тушган вақтга қолдирган маъқул.

10-уйдирма: Сувни кейинга тақсимлаш керак

Чанқоқ юзага келган бўлса, сояга ўтириш, совиш ва сув ичиш керак. Қуёш тагида юриб, сувга бўлган эҳтиёжни бостиришга уриниш орқали қуёш уришига сабаб бўлиш ва ҳушдан кетиш мумкин. Аксига олиб, тақдир тақозоси билан ёнингиздаги сув ҳам тўкилиб кетади.

Сиз ҳам кинофильмлардаги экстремал шароитларда омон қолишнинг бошқа ҳолатларини кўрганмисиз?