• 6
  • 1
  •  
  •  
  •  
    7
    Shares

Уйни йиғиштириш зерикарли ва ёқимсиз иш. Бироқ, бу ишнинг профессионалларига маълум бўлган айрим ҳийлалар ҳар қандай ифлослик ва тартибсизликни тезда бартараф этишда ёрдам беради.

Эътиборингизга уйингизни тоза ва шинам тутишга ёрдам берадиган бир нечта тавсия ва сирларни тақдим этамиз.

Асосий қоидалар

  • Йиғиштиришни эрталаб, табиий ёруғликда бажариш.
  • Ортиқча нарсалардан воз кечиб, асосийларини танлаш: чангютгич, микрофибрали швабра, микрофибрали салфеткалар, резина қўлқоплар, универсал тозалаш воситаси, антистатик таъсирига эга дераза ювиш воситаси, тор ва қийин артиладиган жойлар учун оддий тиш чўткаси, шунингдек сирка, лимон ва озуқа содаси.
  • Уйни ҳар куни тартибга солиш: овқат пиширгандан кейин газ плитаси ва ишчи юзаларни артиш, чўмилгандан сўнг ванна ва раковинани артиш, ҳожатхонада тозаликни сақлаш.

Ўчирғич исталган юзадаги ёғли бармоқ изларини ўчиради

Ўчирғич исталган юзадаги ёғли бармоқ изларини ўчиради

Ваннахонадаги кўзгуга соқол олиш кўпиги суртилса, у терчиламайди

Ваннахонадаги кўзгуга соқол олиш кўпиги суртилса, у терчиламайди

Ювиш воситаси секин қуриб, излар қолдирмаслиги учун деразалар булутли об-ҳавода ювилади

Идиш ювиш машинасини тозалаш учун битта цикл давомида унга бир стакан сирка қуйинг, иккинчи циклда эса бир неча қошиқ сода қўшинг

Оддий ювиш воситаси кетказа олмайдиган чой ва қаҳва изини озуқа содаси осон кетказади

Ноутбукни бироз сиркага ботирилган микрофибрали салфетка ёрдамида хавфсиз тозалаш мумкин

Ёғоч буюмда сувдан қолган оқ изларни оддий фен билан “қуритиб”, сўнгра устига намлантириш учун бироз ёғ суртиш керак

сувдан қолган оқ изларни оддий фен билан “қуритиб”

Френч-пресс ва чой дамлаш човлисини ювиш учун уларни бир соатга лимон кислотаси солинган сувга ботириб қўйинг

Тиш чўткаларининг учида тўқ рангли қобиқ ҳосил бўлмаслиги учун, улар турадиган идишга бироз водород пероксиди солинади

Оқ деворда михлардан қолган тешикларни оддий тиш пастаси ёрдамида яшириш мумкин

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!