•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Велосипед, бу – транспорт эмас, балки энг яхши дўст. “Икки ғилдиракли отнинг” кўплаб афзалликларини билган тажрибали велосипедчилар пиёдалар ва автомобиль ҳайдовчиларини менсимайдилар. Биз эса велосипед минишни энди ўрганаётганлар учун асқотадиган 10та маслаҳатни айтиб берамиз.

1. Сақлаш учун кейс

Рулнинг икки четидаги тиқинлар олинади ва ушбу махфий жойда “ҳар қандай вазият” тоифасига кирадиган кўплаб фойдали майда-чуйдаларни сақлаш мумкин. Маълумки, вазиятлар турли ҳил бўлади. Бу ерга бир оз пул яшириб қўйиш ҳам мумкин.

2. Олиб қочишмайди

Ўғрининг вазифасини максимал даражада қийинлаштиринг – велосипедингизни тўғри қулфланг. Статистикага кўра, U-симон шаклдаги қулф энг ишончлисидир. Қуруқ қўл билан қолмаслик учун ғилдиракларниҳам, рамани ҳам қулфлашга ҳаракат қилинг. Иккита қулфдан фойдаланишга уялманг. Афсуски, тунда қолдириб кетилган “отингизни” ҳаттоки ўнта қулф ҳам қутқара олмайди. Ўғрида уларнинг ҳар бирини ечиш учун етарлича вақт бўлади.

3. Ит ҳужумидан қандай ҳимояланиш керак?

Уйсиз ёки ҳовли ити – ов қилиш ва кузатиш инстинктига эга 50 фоизга ёввойи ҳайвондир. Ҳужум қилаётган итдан тезликни ошириб қочишга уринманг. Бу деярли имконсиз. Кескин тормоз бериб, велосипеддан қалқон сифатида фойдаланинг. Уни ён томонлама айлантириб, итга ҳужум қила бошланг. Ўзингизни ердан тош олаётгандек кўрсатинг. Қатъий ва баланд овозда “Мумкинмас!” деб бақиринг. Велосипед насосини итга қарата силкитинг ёки олд ғилдираги билан уринг.

4. Йўлдаги гигиена

Йўлда турли ҳолатлар юз бериши мумкин. Баъзан таъмирлаш ишларини бажаришга тўғри келади ва ҳар доим қўл остингизда сув бўлавермайди. Ўриндиқ остига аввалдан жойлаб қўйилган нам салфеткалар қутиси қўллар ва нуфуз тозалигини таъминлайди.

5. Ўриндиқни созлаш

Ўриндиқ ҳақида гаплашсак. Тўғри созланган ўриндиқ ҳаётингизни анча енгиллаштиради ва юмшоқ ерингизни ишқаланишдан асрайди. Мукаммал сценарий учун тажрибали мутахассисга мурожаат қилиш керак. Ёки уни мустақил равишда созлашга уриниб кўринг. Педалнинг энг пастки ҳолатида оёқ деярли текис (аммо бутунлай эмас) ҳолатда турса, ўриндиқнинг баландлиги тўғри созланган бўлади.

6. Ўриндиққа пул тежаманг

Ўриндиқ борасида яна бир гап. Велосипед қандай бўлишидан қатъий назар, ўриндиқ албатта сифатли ва қимматли бўлиши керак. Ҳар қандай юмшоқ ва кенг ўриндиқлардан воз кечинг!

7. Велосипед учун кийим

Эртами ёки кеч лайкрадан ишланган велосипед шортиларини сотиб олишингизга тўғри келади. Буни аввалроқ қилинг ва махсус кийимда минишнинг афзалликларини баҳоланг.

8. Сув – асосий егулик

Ҳар 30 дақиқада сув ичиш керак. Истайсизми, йўқми – муҳим эмас. Керак. Суюқлик мувозанатини сақланг ва саломатлигингизни хавф остига қўйманг. Бутилка соладиган махсус мосламани харид қилинг. Бу ҳамёнингизга таъсир қилмайди ва ичиш жараёнини анча енгиллаштиради.

9. Тўғри тормоз бериш

Тормоз бериш – хавфсизликнинг асосий жиҳатларидан биридир. Эслаб қолинг: асосий тормоз олдинда жойлашган! Фавқулодда вазиятда қисқич кучини назорат қилган ҳолда фақат шу тормозни ишлатинг. Агар орқа тормозни боссангиз велосипед тезликни йўқотмай, сирпаниб юради.

10. Хавфсизлик биринчи ўринда

Унутманг, асосийси – хавфсизлик. Доим велосипед шлемини кийинг. Синган оёқ ёки қўл битиб кетади. Синган бошга нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳаттоки бир неча дақиқага ҳиёбонга чиққан бўлсангиз ҳам олов билан ўйнашманг.